3:33

Ақлий салоҳиятни ошириш

MP3

Ассалому алайкум изланувчан опа-сингиллар. Инсон қариши жараёнида мияни доимгидай ёш ва фаол сақлаб қолиш учун турли усуллардан фойдаланиш мумкин. Улардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Мия фаолиятини яхшилашга ва қаримай сақлаб туришга ёрдам берадиган усуллардан бири бу мусиқа билан шуғулланиш. Бирорта мусиқа асбобини ўрганиш. Бу мия ҳаракатини фаоллаштириб, янги ижодий фикрлар туғилишига, хотиранинг яхшиланишига ёрдам беради. Масалан, Битлз хориж мусиқасини ўрганиб, кейинчалик рок-н-рол отаси ва афсонасига айланди. Дунёнинг етук ошпазларидан бири Грант Акац ўзининг асосий иши учун илҳом топиш мақсадида мавҳум санъатни ўрганди. Натижаларни қандай максималлаштириш мумкин? Ҳар куни бирор янги нарса ўрганинг (мусиқа асбобида чалиш, тил, кулинария, саёҳат). Буни завқ олиш учун бажараётганингизга қарамай, олдингизга мақсад қўйинг.

Ўрганиш жараёнини ўйинга айлантиринг. Масалан, дўстлар билан мусобақаларни ташкиллаштиришингиз мумкин. Бу ишга ҳафтасига беш марта 15-30 дақиқадан вақт ажратинг. Бир ёки икки ҳафтада бир марта тўлиқ ўзлаштириш ва диққат учун уч соатлик сессия ўтказинг. Бундай сессиялар пайтида ҳар беш дақиқада фитнес-танаффус қилинг. Масалан, уй атрофида айланинг ёки 50 та тортилиш машқини бажаринг. Кўп сув ичинг. Ёнингизда блокнот олиб юринг ва барча креатив ғояларни ёзиб юринг. Улар асосий фаолият тури билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигининг фарқи йўқ. Янги кўникмалар келажакда қандай ёрдам беришини ўйланг. Ижодкор бўлинг. Масалан, муаллиф фортепианода чалишни ўрганмоқчи. Мақсад – фотографик хотирани ривожлантириб, ижодий тафаккурни кучайтириш. Мусиқа унга мураккаб муаммоларни бартараф этиш ва туйғуларни баён этишда ёрдам беради.

У бу машғулот мия ва ижодкорлик учун фойдали бўлади деб ҳисоблайди. Бошқача қилиб айтганда, бирор нарсани нима учун бажараётганингизни тушунишингиз керак. Бироқ ўз олдингизга мақсад қўйиб, уларга эришишингиз лозим. Янги нарсаларни ўрганиш орқали ўзгарасиз. Агар янги машғулотлар учун кунига 15-30 дақиқа вақт ажратсангиз, уларга тўлиқ диққатни қаратиб, миянинг турли соҳаларини фаоллаштирсангиз, ёшарасиз ва соғлом бўласиз. Бундан ташқари, юқори натижаларга эришган соҳаларингизда билимларингизни мукаммаллаштирасиз. Ўзингиз ва дунёга бошқа назар билан боқасиз. Ўзгарганингизда сизнинг психологиянгиз, биология, атрофдаги муҳит ва яқинларингиз ҳам ўзгаради. Одамлар билан ўзгача мулоқот қилишни бошлайсиз. Оилангиз ва дўстларингизни янада кўпроқ яхши кўрасиз. Уларни қадрлаб, бошқача назар соласиз. Тасаввурингиз кенгаяди, тафаккурнинг чегараланган моделларидан халос бўласиз.

Кундалик ҳаракатларга ўзгариш киритинг. Бу усул кимгадир бемаъни туюлиши мумкин бўлса-да,  самаралидир. Тишларингизни одатда кўниккан қўлингиз билан эмас, бошқаси билан тозалашга уриниб кўринг. Компьютер сичқончасини бошқа қўлда ишлатиб кўринг. Уддалай оласизми? Кундалик ҳаракатларимизга ўзгаришлар киритсак, миямиз ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, қандай қилиб худди аввалгидек натижага эришиш мумкинлиги ҳақида ўйлашга мажбур бўлади. Бу мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Миянгизни кутилмаган қарорлар қабул қилишга мажбурланг. Ишга янги йўналишдан боринг, нотаниш шаҳарда хариталар бўйича ҳаракатланишни ўрганинг, дўстларингиз билан хорижий тилда суҳбатлашинг. Интеллектуал ўйинлар ҳам мия фаолиятига жуда яхши таъсир кўрсатади. Хотирангизни мустаҳкамламоқчимисиз? Турли кетма-кетликларни эслаб қолишга ёрдам берадиган ўйинларни ўйнанг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top