Ассалому алайкум қадрдонлар. Мана бугун яна сизлар билан биргамиз. Биз хар сафар сизлар билан бирга ғойибона турли хил мавзуларда сухбатлашар эканмиз, хаммамизнинг фойдамизни кўзлаймиз. Биз аёлмиз. Xар бир аёл оиласида илиқ ва тинч мухит хукм суришини хохлайди. Бунинг учун эса анча тер тўкишга тўћри келади. Биз сизлар билан ўтган сафар ижобий фикрлаш хақида сухбатлашдик. Бугун эса аёлнинг ички гўзаллиги хақида сухбатлашамиз. ЭРкаклар хам аёллар хам ички дунёсидан кўра ўзларининг ташқи кўринишига кўпроқ эътибор берадилар. Аёл киши ўз эри учун ёқимли ва жозибали бўлиши учун қўлидан келган хар бир ишни қилади. Нима бўлганда хам аёл кишининг ташқи жозибаси эркакнинг диққатини тортади, бироқ аёлнинг ички дунёси ёки аниқроћи унинг юраги эса эркакнинг хафсаласини пир қилади. Аммо аёлнинг ички дунёси гўзал бўлса хар қандай эркакнинг хам кўнлини эритиб юборади. Аёллардаги жасорат, қатъиятлик, миннатдорчилик, назокат, хотиржамлик, ва хақиқий мухаббат унинг ички гўзаллигига киради. Сизларга аниқроқ бўлиши учун бу хислатларни қисқача қилиб таърифлаб бераман. Жасоратли бўлиш –умидсизликка тушмасдан ички дадиллик билан мақсадга эришиш. Қатъиятли бўлиш – мақсадга эришишдаги харакат. Миннатдорчилик – бу бошқалардан кўрган яхшилиги учун чин дилдан миннатдор бўлиш. Хотиржамлик – хар қандай стрессли холатларга хам хотиржамлик билан муносабатда бўладиган ички тинчлик ва хотиржамлик. Назокат (ёки мулойимлик) – Бу бошқа одамларнинг хис-туйћуларига назокат ва мулойимлик билан муносабатда бўлиш. Хақиқий севги ― бу ўз мухтожлигидан кўра бошқанинг мухтожлигини қондириш. Сиз эрингиз билан ижобий муносабатда бўлишни ўргансангиз, унинг хар қандай ишига ижобий томондан ёндашишни билсангиз, кейинги қадамни қўйинг. Унга ташқи гўзаллигингиздан кўра ички гўзаллигингизни намоён этинг. Унигн диққатини ички гўзаллигингизга қаратинг. Унинг сизга бўлган қизиқишларини қўлга киритинг. ХАр бир аёл ўзига қуйидаги мухим саволларни бериши керак:
Нима учун менинг эрим мен билан кўпроқ бирга вақт ўтказишни хохлайди?
Агар мен унинг ўрнида бўлганимда ўзим билан кўпроқ вақт ўтказишни хохлармидим?
Яна хам жозибалироқ бўлишим учун нима қилишим мумкин?
Эрим менга кўпроқ қизиқиши учун ўзимдаги нимани ўзгартиришим керак?
Унинг қизиқишларидан кўра кўпроқ менга интилиши учун нима қилишим керак?
ЭРингизнинг диққатини тортиш учун биринчи қадамни қўйинг. Энг аввало ўзингизни жозибалироқ қилинг. Масалан бир аёл эрининг унга нисбатан эътиборсизлигидан нолийди. У эрининг иши ва дўстларидан кейинги ўринда туради. У эри билан бирор ерга борганда эри у билан эмас дўстлари билан вақт ўтказишни хохлайди. У бундан хафа бўларди. Бироқ у хаммасини тушунди. Эрига у билан бирга юриш ёқмас экан. У билан бирга магазинма-магазин юриш ёқмас экан. У бу нарсани тушунгач, эри узоқ муддатга командировкага кетгада, ўзини ўзгартиришга қарор қилди. Биринчи ўринда у ортиқча вазндан қутулди. Соч турмагини ўзгартирди, янги кийим сотиб олди. Энг асосийси у муносабатини ўзгартирди. Эрини кутиб олгани аэропортга чиққанида эри уни кўриб хайрон қолди. Сиз хам эрингиз ишдан келишидан олдин ўзингизга эътибор Беринг. У ошхонага кирганида хамма нарса жойидами, дсатрухон ва овқатлар тайёрми? ХАр қандай сохада хам унинг учун жозибали бўлинг. Шунда у бошқалардан кўра сиз билан бирга вақт ўтказишни хохлайди. Бундай харакатлар фақат сизга фойдали бўлишини унутманг. У хурмат қилишингиз ва у билан фахрланишингиз эрингизнинг қизиқишини қозонишда иккинчи қадам бўлиб хизмат қилади. Эрингиз уни хурмат қиладиган ва у билан фахрланадиган хотинига интилади. Учинчидан эса унинг хаётига қизиқишингизни орттиринг. Агар сиз унинг хаётига кўпроқ қизиқсангиз унинг сизга муносабати хам ўзгаради. У дўстлари ёки ишидан эртароқ қайтиб сиз билан бирга бўлишни истайди. Бу хақиқат. Азизлар сизларнинг эътиборингизга хар сафар бир-биридан қизиқроқ мавзуларни хавола қиламиз. Бизнинг мавзуларимиз оилангизни мустахкамлашга ёрдам беради.