4:19

Нима учун эркаклар ўзларини бундай тутадилар?

MP3

Ассалому алайкум азиз опа сингиллар. Биз бугунги сухбатимизни сиз билан бизнинг оиламизда, эрларимиз билан бўладиган муносабатлардаги муаммолар ва уларни қандай хал қилиш хақида сухбатлашамиз. Сухбатимиз давомида эрлар нима учун ўзларини бундай тутишларини билиб оласиз. Биз аввал хам айтганимиздай, эркак билан аёл Худонинг назарида тенг бўлгани билан улар мутлақо бир-биридан фарқ қиладилар. Аёлини бир соат олдин қаттиқ хафа қилган эркак, қандай қилиб ундан, ширин муомала ва мехр кутади? Аёли ўринда ўксиб, ўксиб йиғлаганида, эркак қандай қилиб индамай тесқари қараб ёта олади? Хар бир оила бир-бирига ўхшамайди, аммо улардаги муаммолар бир хил. Асосий муаммолар эр билан хотиннинг бир-биридан мутлақо фарқ қилишидан келиб чиқади. Биз сизларга сиз билан эрингиз ўртасидаги фарқни тушунтиришга харакат қиламиз. Кўпинча аёллар эрлари уларни хафа қилганларидан кейин хам бемалол юришларидан хайрон бўлишади. Биз сизлар билар эр билан хотиннинг жисмоний ва психологик фарқлари хақида сухбарлашамиз. Аммо бундан олдин улар ўртасидаги умумий фарқлар хақида сухбатлашсак. Бу фарқлар уларнинг муносабатларига таъсир қилмай қолмайди. Эр билан хотинни, капалак билан буқага ўхшатиш мумкин. Капалак жуда таъсирчан ва хиссиётли. У хатто жуда секинлик билан эсган шаббодани хам илғайди. У ер устида учар экан, учиш давомида атрофни хис қилади. У хатто энг кичкина гиёхнинг хам гўзаллигини хис этади. Ўзидаги хусусиятлар билан у атрофдаги ва ичидаги ўзгаришларни хис этиб туради. Шунинг учун хам унга зиён етказадиган хар қандай нарсага жавоб қайтаради. Буқа эса бутлақо бошқача. У қўпол ва териси қалин. У Майин эсган шаббодага эътибор бермайди. У шамол хатто соатига 35 милга етса хам парво қилмайди. Қилаётган ишини давом эттираверади. У кичкина гўзал гиёхни сезмайди, атрофида бўлаётган кичик ўзгаришларни англамайди. У оёғи остидаги майда гулларни эзғилаб ташлайди. Бу билан уни мутлақо вахший дейиш тўғри келмайди. Агар уни қўшга қўшса, тўрт одам эплай олмаган ишни қилади. У оғир ишларни бажаради. Сиз капалакка эрингиз эса Буқага ўхшайди. У сиз учун қадрли бўлган нарсаларни «янчганида” хам нима қилиб қўйганини англамайди. Бу учун арзимас хатто кўзга илинмайдиган нарса. Сизнинг турмушингиз мутлақо бошқача бўлиши мумкин. Эрингизни нафосатли, романтик бўлиши мумкин, аммо бундай бўлишга унинг ўзи эришолмайди.У буларни ўрганиши учун унга сизнинг ёрдамингиз керак. Эркаклар бирор бир қарорга келиш учун бир неча минут етарли бўлади. Улар янги холатга жуда тез кўникадилар. Аммо аёллар бир қарорга келиш учун хамма нарсани синчиклаб ўрганиши керак бўлади. Янги холатларга хам узоқ вақт давомида ўрганадилар. Унинг эътибори, яқинлари, уйдаги холат ва унинг қилаётган ишларига қаратилган бўлса, эрнинг эътибори ўзининг ишига, ва иш жараёнидаги муваффақиятлари ва ўзгаришларга қаратилган бўлади. Докторларнинг айтишича, эркаклар билан аёлларнинг орасида катта жисмоний фарқлар бор. Аёллар эркаклардан 4-8 йил узоқроқ умр кўрак эканлар. Уларнинг тана органларида ва суякларида хам катта фарқ бор. Аёлларда шамоллашларга қаршилик катта бўлар экан. ЭРкакларда мускуллар 40%ни ташкил қилса аёлларда 20 % ташкил қилар экан. Аёлларнинг юраги эркакларникидан кўра тезроқ уради. Аёлларда моддалар алмашинуви эркакларникидан пастроқ экан. Биз сизларга аёллар билан эркаклар ўртасидаги психологик ва жисмоний фарқларни кўрсатдик. Булардан ташқари уларда жинсий фарқлар хам мавжуд. Улардаги гормонлар фарқланиши, интим яқинликка турли хилда муносабатда бўлишига сабаб бўлади. Уларнинг орасидаги фикрлаш фарқини хаётингиз давомида ўзингиз хам сезган бўлсангиз керак.Турмушнинг яхши бўлиши учун хар икала томон хам ўзлари хақида ва турмуш ўртоқлари хақида маълумотга эга бўлишлари керак. Биз эса аёл сифатида ўз эрларимизнинг фикрлашлари, тана тузилиши, биздан қандай фарқ қилиши хақида ўрганишни бошладик. Бу эса турмушимизни яхшилашга илк қадам бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top