Ассалому алайкум азизлар. Сизлар билан яна сухбатлашиш имконига эга бўлиб турганимиздан жуда хам мамнунмиз. Сизлар билан хамам из учун энг мухим бўлган мавзу хақида сухбатлашамиз. Аёл бир нарсани куйиб-пишиб гапираётганида, эр телевизор кўриб ўтиради ёки газета ўқийди. Бу холат сизга танишми? Шундай холатда ўзингизни қандай хис қиласиз? Бу бизга жуда яхши маълум. Шунинг учун хам сизга бу борада ёрдам беришга қарор қилдик. Сиз гапираётганингизда эрингизнинг эътиборини қаратиш учун энг аввало эрингиз нималарга қизиқади, нималарга кўпроқ эътиборлироқ эканини хисобга олишингиз керак. Кейин эса эрингизни қизиқтирадиган мавзуларга яқинроқ бир нарса билан бошланг. Эрингизни қизиқтирадиган мавзу билан бошлаганингиздан сўнг, ўша мавзуга яқинроқ бир хабар билан ўз фикрларингизни уйғунлаштиринг. Масалан шундай: Латифа доим хам эри билан яқинлик қилишни истамайди, аммо эрида бунинг акси. Бир куни Латифа шу мавзу хақида бир китоб ўқиб қолди. Унда эркаклар учун хам анчагина маълумотлар бор эди. Унда аёлнинг кўнглини олиш учун нималарга кўпроқ эътибор бериш кераклиги хақида ёзилганди. Латифа бу китобни ўқир экан, буни эрим хам ўқиши ва бунда ёзилганларини билиши керак, деб ўйлади. Аммо у гапни дабдурустдан: «Мана бу китоб айнан сиз учун экан. Ўқисангиз, нималар қилиш кераклигини билиб оласиз.”, демади. Эри ишдан келгач, Латифа секингина гап бошлади. “Биласизми, бугун қизиқ бир китоб ўқидим. Бу китобни ўқиганимдан кейин, сизга нисбатан анча фикрим ўзгарди. Сизнинг хохишларингизни тушуна бошладим. ” Эри: “Хазиллашяпсанми? Хўш қандай китоб экан. Сени бу мавзуга қизиқтириб қўйган.” Латифа: “Бу китоб менга жуда катта таъсир қилди. Буни ўқиганимдан кейин, ўзимни анча латофатлироқ ва гўзалроқ хис қила бошладим.” “Қани менга кўрсат-чи? Мен хам бир ўқиб кўрай.” Шу тахлитда Латифа эринигн шу китобни ўқишига эришди. Сиз бирор бир мавзу хақида гапиришни бошлашдан олдин, шу мавзуга таалуқли бирор бир савол билан бошланг. Сиз юқорида биз айтганларимизни амалда қўллаб кўрганингиздан кейин хам, эрингиз гапларингизга қизиқиш билан тингламаётган бўлса, «туз” қўшишни давом эттиринг. Аввал айтганимиздан «туз усулини” қўллаш яхши натижа беради. Бироқ бундай усулдан фойдаланганда нималардан эхтиёт бўлиш кераклигини билиб олишингиз зарур. Сиз эрингиз билан гаплашишга қарор қилган бўлсангиз, хеч қачон унинг эътиборини тортишга қаратилган сўзлар ёки илтимос билан бошламанг. Масалан: «Сиз билан бир неча минутга гаплашиб олмоқчиман, Мен бир нарса хақида гаплашиб олиш учун сизни эрталабдан бери кутяпман.” Бундай сўзлар одатда эркакка салбий таъсир кўрсатади. Улар бундай сўзларни эшитгач, сизни эшитишни хам исташмайди. Бир оиладан мисол келтирсак: «Анора: «Сиз билан бир нарса хақида овқатланиб бўлганимиздан кейин гаплашиб олмоқчийдим. Эри: «Бугун кечқурун телевизорда футбол бор. Бошқа куни гаплашармиз.” Алиса: “Унда эртага гаплаша қолайлик!” Эри: “Эртага қиладиган ишларим бор.” Алиса: “Ишларингизни қачон тугатасиз?” Эри: “Менга қара бугун жуда чарчаганман. Кел бошимни қотирма. Бирор кун вақт топиб гаплашармиз.” Аноранинг жахли чиқади: “Сиз хар доим мен билан гаплашишдан қочасиз. Хеч қачон мени эшитмайсиз!” Шу тахлит сухбат жанжал ва кўнгилхиралик билан тугайди.” Бундай холат сизнинг хам оилангизда бўлмаслиги учун биз айтган маслахатларга амал қилишингиз керак. Сиз гапни ўзингизни қизиқтирган мавзудан ёки қарорингиздан бошламанг. Баъзи бир иборалар билан эрингизнинг эътиборини қаратишга мажбурламанг. Бундай холат эрларга мутлақо ёқмайди. Сиз оилангизда мумкин қадар жанжалсиз, эрингизнинг эътиборини тортишни истасангиз, сиз у билан нима хақида гаплашишингиз керак, шуларни бир қоғозга ёзинг ва ундан сўнг унинг қизиқишларини ёзинг. Сиз хохлаган мавзуда гап бошлаш учун унигн қизиқишлари орасидан қайси бири кўпроқ мос келишини танлаб олинг. Азизлар бу хақида кейинги сухбатларимизда давом эттирамиз.