3:05

Қалқонсимон без касаллиги

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Қалқонсимон без касаллигини том маънода аёллар касаллиги дейиш мумкин. Чунки бу касаллик эркаклардан кўра аёлларда беш марта кўпроқ учрайди.

Бўқоқ – қалқонсимон без фаолиятининг бузилиш жараёни. Бу касаллик йод танқислиги мавжуд барча мамлакатларда кенг тарқалган. Касаллик келиб чиқишига руҳий жароҳатлар, инфекциялар, насл сурувчи касалликлар сабаб бўлиши мумкин. Қалқонсимон безнинг ҳажми касалликнинг даражасини белгиламайди.

Қалқонсимон без икки қисмдан иборат бўлиб, трахеянинг икки томонидан ўтиб, бўйиннинг олд қисмига бирлашади. Катта одамда ўртача 15 гр оғирликда бўлади. Бўқоқ икки томонга ёки бир томонга қараб ўсган бўлиши мумкин.

Соғлом одамга бир кеча кундузда 100-200 микрограмм йод керак. Шу миқдор камайса, қалқонсимон без гормонлари ҳосил бўлиши камаяди. Оқибатда, қалқонсимон безнинг катталашиши кузатилади. Болаларда бўй ўсмай қолади, руҳияти ўзгаради, ақли заиф бўлади, соч тўкилади, баъзан касаллик шиш ҳосил бўлиши билан кечади.

1 ёшгача бўлган болалар учун суткалик миқдор – 50 микрограмм.

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 90 микрограмм

12 ёшгача ва ундан катталарга – 150 микрограмм

Ҳомиладор ва эмизикли даврда 200 микрограмм

Кексаларга эса бир кеча кундузда – 100 микрограмм йод керак бўлади.

Фарзанд кўришни режалаштираётган аёл шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда йодланган туз истеъмол қилишдан ташқари, суткасига 150 мкг, калий, йод истеъмол қилгани маъқул. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида эса суткасига 200 мкг йод истеъмол қилиш зарур.

Сизда қалқонсимон без касаллиги бор ёки йўқлигини қандай билиш мумкин? Қалқонсимон без функцияси кучайиши натижасида мускуллар заифлашиб, бемор серзарда, йиғлоқи бўлиб қолади. Озиб кетиш, кўз чақчайиши кузатилади. Бемор кўп терлайди, юраги тез уради, уйқуси бузилади, бир оз иситма чиқади, тез толиқади ва ҳолсизлик кузатилади. Касаллик оғир кечганида тиреотоксик кризга олиб бориши мумкин. Бунда асосий система ва аъзолар фаолияти ишдан чиқади.

Ўзида бўқоқ аломатларини сезган аёл тезда маҳаллий шифокорга мурожаат қилиши керак.

Бўқоқ касаллигини даволашда махсус дорилардан ташқари қўшимча муолажа сифатида табиий воситалардан ҳам фойдаланиш мумкин. Лекин саломатлигини назорат қилиб туришни хоҳлаган аёл ҳар 3-6 ойда мутахассис шифокор кўригидан ўтиб туриши лозим.

Бўйиннинг қалқонсимон без қисмини эман пўстлоғи билан артиш ва сариқ қаҳрабо тақиб юриш фойдали

Спиртга солинган ёнғоқнинг парда девори дамламасидан кунига бир маҳал сувга бир неча томчидан қўшиб ичиш лозим.

Йод қора мевали четаннинг таркибида кўп. Агар бу мевани топсангиз 1 кг мевага 1 кг шакар қўшиб аралаштиринг ва кунига 1 чой қошиқдан уч маҳал истеъмол қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top