4:04

Гўзаллик учун 10 дақиқа

MP3

Ассалому алайкум азиз бегойимлар. Биз гўзаллик хақида турли хил ажойиб сўзларни эшитганмиз. Хаммамиз хам гўзал кўринишда бўлишни истаймиз. БУнинг учун баъзида вақт ажратамиз баъзида эса вақт ажрата олмаймиз. Кундалик турмуш ташвишлари билан ўзимизга қарашимиз кераклигини унутамиз. Хар қандай холатда хам ўзингизга қарашни, соғлигингиз хақида қайғуришни унутманг. АГар хар куни юз ва тери парвариши учун 10 дақиқа вақт ажратсангиз идорада, дугоналар даврасида, учрашувларда ва хамма вақт сизни жозибали, ўзингизга қараб юрадиган аёл сифатида эътироф қилишлари аниқ. Қолаверса, ўзингизни асраш, ёшлик ва гўзаллик олами сизни такр этмаслиги учун курашиш мана шундай кичик тадбирлардан бошланади. Кўринишингизни яхшилайдиган бир нечта ниқобларни эътиборингизга хавола қиламиз.

Асал ва оқсилли ниқоб. Салқиган ажинларнинг эрта тушишига мойиллиги бор тери учун бир ош қошиқ асални сув ваннасида эритинг. Ичига 1 ош қошиқ буғдой уни қўшиб, тўхтовсиз аралаштирган куйи кўпиртирилган тухум оқини солинг. Таъсир вақти 20 дақиқа. Қуруқ пахта тампони билан артиб олинг.

Пиво хамиртурушли ниқоб. Ушбу ниқобни ёғли ва қуруқ тери учун тавсия қиламиз. 20-25 г пиво хамиртурушини ёғли тери учун 3 % ли водород пероксид эритмаси билан, қуруқ тери учун эса янги сут билан аталасимон холга келгунга қадар аралаштирасиз. Таъсир вақти 15-20 дақиқа. Ниқобни суртишингиз билан у секин қурийди ва терингиз тортиша бошлайди. Салгина чидашингизга тўғри келади. Уй хароратидаги сув билан ювиб ташланг.

Энг самарали ниқоб. Бир чойқошиқ желатинни озроқ совуқ сувда шишиб кетишига қадар ушлаб турасиз ва кейин сув ваннасида эритасиз. Унга 1 ош қошиқ янги соғиб олинган, қайнатилмаган сут ва қатиқ қуюқлигига ўхшаш холга келгунича тальк кўшасиз. Ниқобни суртишдан олдин юзингизга қалин қилиб озиқлантирувчи крем суртасиз. Аралашма чўткача билан суртилади. Унинг тўлиқ қуриб кетишига йўл қўймаслик лозим. Ниқобни артиб ташлашдан олдин майин сочиқни иссиқ сувда намлаб, 1-2 дақиқага иссиқ компресс қилинади. Ниқоб қайноқ сувда намланган майда губка билан артиб ташланади. Муолажа нихоясида юзингизни олдин иссиқ сувда кейин совуқ сувда чайқаб ташланг.

Ёғли тери учун Геркулес ниқоби. Бир дона тухм оқини бир чой қошиқ асал билан аралаштириб олинг сўнгра бир чойқошиқдан сут ва лимон шарбати қўшинг. Унга бир неча томчи бодом ёғи солиб яхшилаб аралаштиринг. 20 дақиқа давомида юзингизга суртиб қўйинг. Юз териси тиниқлашиб, равшанлашади.

Помидорли ниқоб. Юзингиз нихоятда ёғли бўлса ва бундан хижолатланаётган бўлсангиз, бунинг иложи бор. Бир дона помидор олиб, уни қирғичдан ўтказиб олишингиз керак бўлади. Унга бир чой қошиқ лимон шарбати ва шунча сабзи шарбати аралаштириб юборасиз. Ниқобни юзда ўн дақиқа ушлаб тургач илиқ сувда ювиб ташлайсиз. Албатта озиқлантирувчи крем суртишни унутманг.

Творогли ниқоб. Бир чой қошиқ творогни ярим чойқошиқ асал ва бир чойқошиқ кефир билан яхшилаб аралаштириб юборинг. Ниқоб аралашмаси нишолда холига келгуча бўтқаланади. БУнинг учун бирозгина сабр ва мехнат талаб этилади. Ушбу ниқобни тозаланган юзга суртгач, 20 дақиқадан сўнг қайнатиб олинган илиқ сувда ювиб ташлайсиз.

Бананли ниқоб. БУ оддий ва тез тайёр бўладиган ниқоб хисобланади. Бунинг учун яримта бананни санчқи билан увалайсиз. Увалангач, яхшилаб эзасиз, Уни нафақат юз балки бўйин терисига хам суртиш мумкин. 15-20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташлаш керак бўлади. Аслида бу ниқобни барча турдаги терилар учун қўллаш фойдали, аммо қуруқ терилар учун айни муддао хисобланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top