3:10

Аёллар ишонадиган ёлғон – Гуноҳ ҳақида

MP3

«Азиз сирдошим, биз Одам Ато билан Адан боғидан чиқиб кетганимиздан буён қийналаяпмиз. Одам Ато ҳали ҳам бунда мени айблаяпти. Биламан Илонга қулоқ солмаслигим керак эди. Лекин Одам Ато ҳам мен билан бирга эди-ку, нега у ҳеч нарса қилмади. У ҳам мен билан бирга ўша мевадан еди. Ўша пайт Худога итоатсизлик қилиб мевани узиб олаётганимда бу ишим катта муаммоларга сабаб бўлишини билмагандим. Энди эса бунда фақат ўзимни айблайман. Худонинг бизга қилган шунча меҳрибончиликлари, ғамхўрликларидан кейин ҳам қандай қилиб шу ишга қўл урдим-а? Худога итоатсизлик қилиш бундай оқибатларга олиб келишини билмагандим.

Ўшанда Адан боғида қорним очса ердим, тўйсам ейишни тўхтатардим. Энди эса…ичимда қандайдир чексиз очлик ҳисси бор – ейишни бошлайман, аммо тўхтатишим қийин. Мен назорат қилолмайдиган муаммо ёлғиз бу эмас. Тилим ҳам доимо менга панд беради, масалан кеча, арзимаган нарсани деб Одам Ато билан жанжаллашиб қолдик. Мен ўзимни назорат қила олмай қолдим, бу айниқса ҳайз кунларида жуда билинади. Асабий ва тирноқ орасидан кир қидирадиган аёл бўлиш менга ёқмайди. Бироқ мен энди ўзимни ўзгартира олмайдигандекман…» Азизлар, бу Момо Ҳавонинг кундалигидан сўзлар эди. Албатта илк аёл Момо Ҳаво кундалик тутмаган, бироқ гуноҳнинг оқибатида Адан боғидан қувилганидан сўнг шундай нарсаларни ҳис қилган бўлиши табиий.

Бугунги кунда бундай нарсаларни ҳар бир аёл ҳаётида ҳис қилади, ўзидаги ёмон иллатлардан қандай қутулишни билмайди, ўзини ўзгартиролмай асабийлашади. Америкада бир оила питон боласини сотиб олишади. Аввалига бу ҳайвон беозор ва ёқимли эди. Саккиз йилдан кейин эса унинг оғирлиги 36 килограммга, узунлики эса уч ярим метрга етди. Бир куни зиёнсиз ва ёқимли туюлган бу илон боласи аслида даҳшатли даражада хавфли экани маълум бўлди. Гуноҳ ҳам шундай. Гуноҳ биз билан ўйнаб завқлантириши мумкин, бироқ унинг табиати ўзгармайди. Бир кун келиб бизни адо қилади. Ҳар қандай ёлғон хавфли. Бироқ шайтоннинг Худо ва гуноҳ ҳақидаги ёлғонлар ҳамма ёлғондан ҳам хавфлироқдир.

У бизга Худо Каломида ўзи ҳақида шундай дейди, аслида У унақа эмас каби ёлғони билан Худо ҳақида нотўғри фикр уйғотишга уринади. Гуноҳ ҳақида эса – «унчлик хавфли эмас, бир гуноҳ қилиб кўр қайтанга маза қиласан», каби фикрларни онгимизга сингдиришга ҳаракат қилади. Шайтон бутун инсониятнинг онгига шундай разил ёлғонларни қўйишга уста. У Худони унчалик яхши Зот эмас, гуноҳни эса унчалик ёмон эмас дейди. Замонавий технология фототасвирларни ўзгартиришга қодир. Тасвирлари ўзгартириш натижасида асл тасвирдан кўра ўзгартирилган тасвир чиройлироқ чиқади. Гуноҳда ҳам шундай бўлади. Шайтон инсон назарида гуноҳни чиройли қилиб кўрсатади. Даҳшатли нарсалар чиройли бўлиб кўринади. Шайтон гуноҳнинг кўринишини ўзгартирса ҳам гуноҳнинг табиати дахшатлилигича қолади, худди питон боласиники каби. Шайтон Адан боғида Момо Ҳавони алдаш оқибатида қандай аянчли оқибатларни келтириб чиқарган бўлса, бугунги кунда ҳам ёлғоннинг табиати шундайлигича қолган. Азиз тингловчи ёдингиздан чиқмасин: гуноҳнинг оқибатлари аянчли бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top