3:14

Ҳақиқат ёки оқибат

MP3

«Оёқ учун магнитли вибромассажер 15 минутлик массаждан сўнг янгидан туғилгандек бўласиз, қоласиз!»

«Ҳеч қандай парҳезсиз уч килога озишни истайсизми? Марҳамат ўн дақиқа ичида ўн килога озинг.»

Ассалому алайкум, Лола яна ҳузурингизда. Жамиятимиз ёлғонларга тўла. Бундай ёлғонларни ҳар қадамда учратасиз. Булар ойнаи жаҳонда, газета ва журналларда учрайдиган эълонлар. Баъзида уларнинг ёлғонлиги аниқ билиниб туради. Масалан, қандай қилиб ўн минут ичида уч килога озиш мумкин? Аммо афсуски ҳамма ёлғонлар ҳам сиртдан ростдай кўринади. Реклама роликларидаги ёлғонлар бизда инсоний хоҳишларни уйғотади. Биз қандайдир сирли йўл билан ўн минут ичида уч килограммга озиш мумкинлигига ишонгимиз келади.

Айнан шунинг учун ҳам биз оздирадиган таблеткалар, жиҳозлар сотиб оламиз. Айёр сотувчи Одам Ато билан Момо Ҳавонинг Худо ҳақидаги фикрини ўзгартириш мақсадида биринчи реклама компаниясини тузган. Шайтон Худо билан Унинг ижоди ўртасига тўсиқ қўйишга ҳаракат қилди. Шайтон «агар очиқдан-очиқ Худога қарши турсам, эркак ва аёл бунга дош беролмайди, менинг тузоғимга илинади», деб тўғри таҳмин қилган эди. У ўзининг ёлғонига бироз жило бериб, илк инсонларнинг эътиборини тортган. Шайтон шундай айёрлик билан иш кўрдики, Момо Ҳавонинг онгида Худо айтган гапларга шубҳа уйғота олди. Аслида Худо айтмаган гапларни айтишга ундади. Худованд Одам Ато билан Момо Ҳавога «Мана шу дарахтнинг мевасидан еманглар» деб айтган эди. Момо Ҳаво бўлса: «Худо ўша дарахтга тегманглар ҳам еманглар ҳам деб айтди», деди.

Шайтон ўз ёлғони билан Момо Ҳавонинг Худо севгисига ва марҳаматига шубҳа билан қарашга мажбур қилди. Худо уларга: «Боғдаги ҳар бир дарахтнинг мевасидан еявергин, фақат яхшилик билан ёмонликни билиш дарахти мевасидан емагин», деб буюрганди. Ахир улар боғни парвариш қилишлари керак эди-ку. Демак яхшилик билан ёмонликни билиш дарахтини ҳам парваришлаши лозим бўлган. Шайтоннинг гапларидан шундай маъно келиб чиқади: «Худованд сизларнинг эркинлигингизни чегаралаб қўйибди-да? Худо сизларнинг бахтли бўлишингизни истамайди!» Ëлғон ҳозир ҳам ёлғонлигича қолган. Ўша кундан бошлаб, шайтон сиз-у бизнинг ҳаётимизга, танловимизга аралашишга, одатларимизни ўзгартиришга ҳаракат қилади. Бунинг оқибатида эса ҳаётимизни барбод қилади.

Қайсидир маънода бу дунёдаги муаммоларимизнинг ҳаммаси — ёлғоннинг меваси, нотўғри нарсаларга ишонишимизнинг оқибатидир. Шайтон бизга «ҳақиқий ҳаёт» беришга ваъда беради. Кимда-ким унинг ёлғонига ишонса ҳалок бўлади. Шундай экан нега унинг ёлғонларига ишонамиз? Нега унинг тузоғига илинамиз? Бунинг сабаби оддий, шайтон худди Каломда ёзилганидек, илон қиёфасида келмайди. У машхур журнал, фильмлар, телешоу ёки хит параддаги қўшиқ қиёфасида келади. У бизга қариндошимиз орқали, чин юракдан маслаҳат берадиган дўстимиз, доктор ва ҳатто масиҳий биродаримиз орқали ҳам мурожаат қилиши мумкин. Маслаҳатларни кимдан олишингиз муҳим эмас, муҳими улар бераётган маслаҳатни Худонинг Каломига солиштириб кўришдир. Агар сизга берилган маслаҳат Худонинг иродасига қарши чиқмаса амал қилишингиз мумкин. Сизлар билан яна учрашишга умид боғлаб ҳайрлашаман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top