4:13

Хаётингиз тартибли бўлиши учун нима қилиш керак?

MP3

Ассалому алайку, опалар ва сингилжонлар. Қимматбахо нарсаларга қизиқмайдиган аёллар топилмаса керак. Аёл зоти борки, қимматбахо нарсаларга ўч бўлади. Аммо хозир сизлар билан сухбатлашадиган мавзумиз мутлақо бошқа бир Хазина хақида бўлади. Муқаддас Каломда Тавита исмли бир аёл хақида ёзилган. Яхшиси у хақида Муқаддас Каломда нима ёзилганига диққат қилайлик: «Яффада Исонинг шогирди бўлган Тавита исмли аёл бор эди. …Бу аёл ихлосмандлик билан хайрли ишларга берилиб, кўп садақа қилар эди. Худди ўша кунларда у касалланиб ўлди. Уни ювиб, болохонага қўйишди. …Бутруснинг (яқиндаги шахарчада эканини) эшитиб қолган шогирдлари унинг хузурига икки кишини юбориб: “Тезда бизнинг олдимизга келгин!”, — деб илтимос қилишди. Бутрус ўрнидан қўзғалиб, улар билан бирга кетди. Уйга келгач, уни болохонага олиб киришди. Бутрус эса хаммани ташшқарига чиқазгандан кейин, тиз чўкиб ибодат қилди ва жасадга қараб: — Тавита, ўрнингдан тур!,- деди. Шунда аёл кўзларини очди-да, БУтрусни кўриб, ростланиб ўтирди. Бутрус қўлини узатиб, уни турғизиб қўйди. Сўнг имонлилар билан бева аёлларни чақириб, тирик холдаги аёлни уларга топширди. Бу ходиса бутун Яффага маълум бўлди ва кўп одамлар имон келтириб Исони Раббим деб тан олдилар.” Муқаддас Каломнинг бошқа ќеч бир жойида яна Тавита хақида ёзилганини кўрмайсиз. Энди шу парча хақида ўйлаб кўрайлик. Худованд нима учун бу аёлни тирилтирди? БУ парчадан унинг хаёти тўғри тартибда бўлганлигини билиш мумкин. У Худовандни ва одамларни яхши кўрган. Хаёти давомида у Худони мамнун қилди ва атрофдагиларнинг хурматига сазовор бўлди. Муқаддас Калом уни “шогирд” деб атайди. Тавита касалланиб ўлгач, Худованд Ўз шогирдларидан бирини у учун ибодат қилишга юборди. Агар у оддийгина, Худованд хохлаганидай эмас, ўз хохиши билан яшайдиган имонли бўлганида, ХУдованд уни яна қайтиб тирилтирган бўлармиди? Агар ТАвита одамларга бепарво бўлганида ёки юраги Худованддан узоқ бўлганида уни тирилтирардими? Менимча ундай қилмасди. Тавитанинг хаёти тартибли эди. Шунинг учун хам Худованд унга иккинчи марта хаёт ато этди. Худованд биздан хам худди шу нарсани кутади. АГар хаётимизда энг биринчи ўринни Худовандга берсак, хаётимизда тартиб бўлади. Агар хаётимизда хамма нарса ўз ўрнида бўлмаса, у яхши кечмайди. ХАётимиздаги нарсаларни ўз ўрнига қўйиш билан хар куни шуғулланамиз. Аммо шуниси борки, хаётимизни тартибга солиш бизнинг қўлимиздан келмайди. Бунинг учун бизга Муқаддас Рухнинг бошқаруви керак ва Каломни яхши билишимиз лозим. Муқаддас Каломда иккита мухим буйруқ бор. Бу биз қилишимиз керак бўлган асосий ишлардан. “Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин. Бу – биринчи ва энг буюк амр. Иккинчиси эса шунга ўхшашдир: Ўзгани ўзинг каби севгин. Бизнинг нима қилишимиз аниқ қилиб ёзилган. Агар биз бу икки амрни яхши уқиб олсак, хаётимизни тўғри тартибга солган бўламиз. Биз учун хаётимизда энг мухим иш бу Худованд билан муносабатда бўлишдир. Худованд Чиқиш китобида шундай деб айтган: «Мендан бошқа худоларингиз бўлмасин”. Худовандга бутун диққатимизни қаратишимиз керак. Бизнинг эътиборимиз бўлинмаган бўлиши керак. Агар биз хар куни Унинг жамолини кўришни ва хаётимизни тартибга келтириш учун ёрдам сўрасак, У бизга жавоб беради. Мен ўз тажрибамдан бир нарсани айтай. Агар биз биринчи ўринда Худовандни изламасак, хаётимиз издан чиқади. Оқибатда эса холатлар бизни бошқаради. Аслида эса биз холатларни бошқаришимиз керак. Худовандимиз тартибни ёқтиради. АТрофга, хаётингизга қаранг. ХАмма нарса ўз ўрнида яратилган. Хаётда хеч нарса ўз ўзидан содир бўлмайди. Агар Худованд биз билан бўлса, бизнинг энг катта хазинамиз хам ютуғимиз хам У бўлади. Бизнинг энг катта ютуғимиз хам хазинамиз хам Худованддир. Унинг соф ва бебахо каломи юрагимизнинг бойлигидир. Шунинг учун хар куни хаётингизни тартибга солиш учун Муқаддас Каломнинг бошқарувини қидиринг. Кундалик рухий озуқа олиш учун Калом ўқиш лозим. Сиз шу ишларни ўзингизга одат қилиб олишингизга ишонамиз. Худованднинг Рухи сизга ёр бўлсин. Омин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top