3:09

500та муҳим функция

MP3

Ассалому алайкум. биз аёллар ўттиздан ошишимиз билан, танамизнинг кўринишига ва юзимизга астойдил эътибор беришни бошлаймиз. Чунки шу ёшдан бошлаб, қоматимизга ортиқча килограммлар ва юзимизга ортиқча чизиқлар тортила бошлайди. Бунинг олдини олмаслик, саломатлигимизга эътибор қилмаслик, организмимиздаги баъзи аъзоларнинг зўриқиб ишлашига ва ҳасталанишига сабаб бўлади. Шулардан бири жигаримиздир. Биласизми, жигар 500та функцияни бажарар экан. Мутахассисларнинг айтишича, жигар чинаккам кимёвий лабаратория ҳисобланади. Унинг ҳужайралари қарийиб 500дан зиёд турли реакцияларда иштирок этади. Шу боис жигар фаолиятидаги озгина носозлик ҳам кўплаб патологик жараёнларга сабаб бўлади. Хазм қилиш секинлашади, қон таркиби ёмонлашади, ҳар хил тери касалликлари келиб чиқади.

Бордию қайсидир сабабга кўра жигар ишламай қолса, бир неча соат ичида одам бутун организмнинг зарарланиши оқибатида вафот этади. Келинг, соғлом одамнинг жигари қандай функцияларни бажариши тўғрисида гаплашамиз. Жигар сафро ажратиб, овқат ҳазм қилишда иштирок этади. Бу модда ичакларнинг силлиқ мушаклари фаолиятини кучайтиради, ёғларнинг эришига кўмаклашади, ошқозон ости бези фаоллигини оширади, ошқозондаги нордон муҳитнинг олдини олади. Сафро, шунингдек, аминокислоталар, холестерин, ёғни эритувчи витаминлар, минерал тузлар сўрилишига ёрдам беради ва бактерияларнинг кўпайишига йўл қўймайди. Жигар модда алмашинувининг ҳамма турларида қатнашади. Агар жигар ҳужайралари бўлмаса, оқсил алмашинуви ҳам бўлмасди. Шунингдек бу ҳужайралар углевод алмашинувини таъминлаб, организмнинг заҳира қувват манбаи гликогенни ҳосил қилади ва тўплайди.

Тасаввур қилинг, тушликни ўтказиб юбордингиз ва нонуштадан сўнг 8 соат овқатланмадингиз. Бунда жигар сиз учун гликогенни заҳиралаб қўйгани учун ҳам ўзингизни яхши ҳис қилишингиз ва фаол ишлашингиз мумкин. Айнин у оч қолганда парчаланади ва сизга қувват бағишлайди. Ёғ алмашинувида ҳам жигарнинг ўрни жуда муҳим. Сафро ёрдамида ёғлар, ёғ кислоталари ва кетон таначаларига парчаланади. Яъни уларни кейинги ҳазм қилишга тайёрлайди. Жигар холестерин ишлаб чиқаради ва организмда зарур ёғ миқдорини заҳиралашга ёрдам беради. Бунинг устига, жигар оқсил, ёғ ва углевод мувозанатини назорат қилади. Озиқ овқатингизда углевод етишмаса, бутун организмингиз қийналади. Жигар микроэлементлар алмашинувида ҳам қатнашади. Айнан унда кобальт, темир, рух ва марганец сингари зарур моддалар заҳираланади.

Бироқ жигарнинг асосий функцияларидан бири организмни заҳарли моддалардан ҳимоя қилиш саналади. Эҳтимол, бу рақамлар ақлингизни шошириб қўяр, лекин унинг ҳужайралари ҳар бир дақиқада 20 миллион дактерия ва токсик моддаларни зарарсизлантиради. Жигар қонни организмга ташқаридан тушувчи зарарли агентлардан тозалайди. У ҳаётий фаолият давомида организмда ҳосил бўлган токсинларни чиқариб юборади. Касаллик, заҳарланиш, антибиотик ва бошқа зарарли таъсирлардан сўнг жигарга эътибор бериш зарурлигини энди тушунгандирсиз? Шунинг учун жигар ва ўт пуфаги безовта қилганида пархезнинг аҳамияти катта. Жигар учун қовоқ, лавлаги ва карам маҳсулотлари жигарингиз учун энг керакли ва ёрдамчи маҳсулотлардир. Улар жигардаги токсинларни ҳайдаб, тозаланишига ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top