2:59

Аёллар ишонадиган ёлғон – ҳолатлар ҳақида

MP3

Ассалому алайкум. Ҳаётингизда бирор бир кунни «энг ёмон кун» деб эслаб қолганмисиз? Менимча ҳар биримизда шундай кунлар бўлган. Ўшандай кунда ҳеч бир ишингиз унмайди, нимагаки қўл урсангиз албатта бирор бир кўнгилсизлик бўлади. Шундай кундан сўнг бирор бир жойга қочиб кетгингиз келганми. Мен Лола шундай кундан кейин ўзимни жуда ёмон ҳис қиламан. Қанийди қанотим бўлса-ю, узоқ-узоқларга учиб кетсам. Ҳазрати Довуд ҳам шу нарсани ҳис қилган бўлса керак. Забур китобида шундай оят бор: «Кошки кабутарнинг қаноти менда бўлса эди, Учар ва роҳат ҳам топар эдим…Қирон ва бўрондан тез қочиб, бекинар жой қидириб топар эдим.» (Заб 54:7,9) Худованд ерни яратганида, унга қараб: «Яхши», деганди. Бутун борлиқ, энг кичик заррадан маҳобатли коинотгача ҳаммаси мукаммал тартибда яратилган. Дунёда мутлақ уйғунлик ҳукмрон эди. Ҳеч қандай гангираш, оғриқлар, келишмовчилик, кўнгил қолишлар ҳам бўлмаган. Ҳаммаси ажойиб эди. Бироқ буларнинг ҳаммаси Момо Ҳаво шайтоннинг ёлғонига қулоқ солган дақиқадан ўзгариб кетди. Энди эса қачонлардир ҳаммаси мутлақ уйғунликда бўлган дунё бузилган, тиконлар ва бегона ўтларга тўла. Аёл оғриқ билан туғадиган бўлди, бунинг устига одамлар ҳаётида:

Қўрқув, уят, айбдорлик ҳисси, кўнгил қолишлар, жанжаллар, суд ишлари, кўз ёшлар, асабий толиқишлар, тошқинлар, зилзилалар, зўрлик, жиноят, қашшоқлик, очлик, уруш, артрит ва рак каби тиконлар пайдо бўлди. Дунёга кириб келган ёлғон ўзи билан мана шу оқибатларни олиб келди. Тоза сувга томган рангли томчи бутун сувни бўяганидек, гуноҳ ҳам инсонлар ҳаётини булғади. Жуда кўпчиликнинг бир-биридан кўнгли қолган, нафратда ва аламда яшашади. Чунки улар ҳаётий ҳолатларга тегишли ёлғонга ишониб қолганлар. Кўпчиликдан: «Нега бундайсан?» , — деб сўрасангиз, «Агар ҳаётда бахтсизликлар бўлмаганида мен бошқача одам бўлган бўлардим», — деб жавоб беришади. Яқинда бир аёл менга: «Мен авваллари бунақа жиззаки эмасдим, ҳозиргидан кўра босиқроқ ва сабрлироқ эдим. Мана бу эгизакларим туғилганидан сўнг шунақа бўлиб қолдим», — деди. Бу аёл ҳам бошқалар каби бизнинг шундай бўлиб қолишимизга ҳаётий ҳолатлар сабаб деб ишонади. Бу ёлғон. Ҳамма нарсанинг асл сабабчиси қийинчиликлар деб ўйласак хато қиламиз. Бизнинг шундай ёмон иш қилишимизга атрофимизда бўлаётган ҳолатлар сабабчи. Бу ёлғонга деярли ҳамма ишонади. Агар шундай бўлса биз атрофимизда содир бўлаётган ҳолатларнинг қурбони эканмиз-да. Агар қурбон бўлсак, қилаётган ишимиз учун жавоб бермаймиз. Аммо Худо эса қилган ҳар бир иш учун жавоб берилади, дейди. Биз қилган гуноҳларимиз учун жавобгармиз. Чуқурроқ назар солиб қарайдиган бўлсак, ҳолатлар бизни ўзгартирмайди. Улар бизнинг асл юзимизни очиб қўяди, ҳолос. Эгизакларнинг онаси ҳар доим сабрсиз бўлганини билмаган. Эгизаклари туғилиб, қийналиб қолгач эса аслида сабрсиз экани кўриниб қолди. Шайтон эса бизни агар ҳолатинг бошқача бўлганида сен ҳам ундай бўлмасдинг, бундай бўлмасдинг, дея ишонтиришга уринади. Оқибатда эса шайтоннинг «агар шундай бўлганида эди», деган ўйинига ўйнай бошлаймиз. Бу ўйиннинг қандайлигини биласизми? Агар кейинги суҳбатимизни тингласангиз бу ўйин ҳақида ва ҳолатларга қарамай, бахтли бўлишнинг сирини билиб оласиз. Кейинги суҳбатга қадар омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top