2:59

Ҳомиладорликда нималар мумкин эмас

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Аёлнинг бахти бу унинг фарзандли бўлганида. Ахир Яратувчимиз бизни махсус бир вазифа туфайли яратганку. Шундай экан ҳомиладорлик, аёл кишига бир қанча ноқулайликлар туғдирса ҳам жуда ёқимли ва хурсандли ҳолат. Ҳомиладорлик оддий давр эмас. Ҳомиладорлик пайтида аввал истеъмол қилишимиз керак бўлган нарсалар энди мумкин эмас. Бундай таъқиқларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Ёши катта онахонларимиз, опаларимиз бизга бир қатор мумкин бўлмаган нарсаларни санаб ўтишади. Келинг улардан баъзиларини кўриб чиқамиз. Бу ростдан ҳам шундаймикан?!

Айтишларича, ҳомиладорлик пайтида сочларни кесиш ва соч турмагини ўзгартириш мумкин эмас экан. Бу тўғрими? Йўқ, баъзида турли иримларга ишониб ҳомиладор аёллар тўққиз ой давомида сочларини кестирмайдилар. Аслида эса сочингизнинг узунлигини кесишни истамасангиз ҳам, соч учларини бир-бир ярим ойда бир марта кесиб туриш керак. Чунки ҳомиладорлик пайтида организм бор кучи билан ишлайди, фойдали моддалар етишмовичлиги сезилади. Бундай ҳолатда айниқса кальций кўпроқ керак бўлади. Кальций ҳомила суякларининг ривожланиши учун жуда зарур модда. Айнан кальцийнинг етишмаслиги сочларнинг қуруқшаб, соч учлари гуллашига сабаб бўлади.

Ҳомиладорлик пайтида сочларни химик воситалар билан жингалак қилиш қатъиян маън этилади. Сочларни бўяш ҳам мумкин эмас. Чунки бу воситаларнинг таркибида кимёвий компонентлар мавжуд бўлиб, бош териси орқали она организмига, онадан эса бола организмига ўтади. Бу болада аллергик касалликларни келтириб чиқаради.

Яна айтишадики, ҳомиладорликда қош териш мумкин эмасмиш. Бунга нима дейсиз? Сиз қошларингизни ёки танангизнинг баъзи жойларидаги тукларни тердиришингиздан ҳеч кимга – онага ҳам болага ҳам зарар етмайди. Шунчаки ўзингизга маъқул бўлган, бир нечта йўл билан қошингизни тердиришингиз ёки тукларни йўқотишингиз мумкин. Қошларни тердиришнинг ҳеч ҳам ёмон томони йўқ. Сиз бу билан ҳар доимгидек гўзал кўринишингизни сақлаб қоласиз. Эпиляциянинг электро ёки фото эпиляция турларидан фойдаланмасликни маслаҳат берамиз.

Айтишларича, ҳомиладорлик пайтида салонларда тана учун баъзи бир муолажаларни қилдириш мумкин эмас экан. Бу англашилмовчилик. Ҳомиладорлик пайтида тана териси учун махсус муолажалар ҳомиладорлик пайтида жуда фойдали. Бундай муолажалар орқали терининг йиртилиши, чўзилиши ва қуруқлашишининг олди олинади. Танада гормонал ўзгаришлар кетаётгани учун тери ўз эластиклигини йўқотади, терида оқсиллар сезиларли камаяди. Айнан шунинг учун ҳам қорин ва сонларда терининг йиртилиши кузатилади. Ҳомиладорликнинг олтинчи ойигача, салонларда тери учун махсус муолажалар қилиш мумкин. Аммо буни амалда қўллаб кўришдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик пайтида аёл юз териси тозаланади, соғлом ва тиниқ кўринишга эга бўлади. Шунинг учун ҳам махсус косметолог муолажаси талаб этилмайди. Бироқ баъзида гормонлар туфайли терида пигмент доғлар пайдо бўлади, тери қуруқлашиши мумкин. Бундай ҳолатда оддий маскалардан фойдаланиш мумкин. Кейинги суҳбатимизни ўтказиб юборманг. Ҳомиладорлик пайтидаги қизиқ саволлардан баҳраманд бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top