3:23

Танамиз темирга муҳтож

MP3

Азиз аёллар бу суҳбатимиз ҳам сизларга маъқул бўлади. бугунги суҳбатимиз давомида сизларга энг керакли маълумотларни етказишга ҳаракат қиламиз. Чунки оиланинг соғлиғига ва фарзандларнинг камолига беэтибор қарайдиган аёл топилмаса керак. Киши организмининг бир кеча кундузда темирга бўлган эҳтиёжи эркакларда ўртача 10 миллиграмм, аёлларда эса 18 миллиграмни ташкил этади. Тановвул этиладиган таомлар таркибида темир моддаси кам бўлса, одамда унинг тақчиллиги дарҳол сезилади. Тери ранги ўзгаради, одам тез чарчайдиган бўлиб қолади ва нафасга тўймайди. Бу аломатлар боиси қонда кислород ва карбонат ангидридни ташувчи гемоглабин моддасининг камайиб кетишидадир. Гемоглабин эса темир моддасисиз ҳосил бўлмайди. Кишининг турли сабабларга кўра қон йўқотиши организмда темир моддасининг камайиб кетишига олиб келади. Айниқса, аёлларда ҳайз кўриш, бола туғиш ва ҳакозолар туфайли қон йўқотиш билан боғлиқ равишда темир тақчиллиги тез-тез кузатилади. Шу боис аёллар овқатланишда темир модданинг етарли бўлишига эътибор беришлари керак. Аёлларнинг бир кеча кундузлик эҳтиёжи 18 миллиграм бўлса, ҳомиладор аёлнинг эҳтиёжи 33-38 миллиграмни ташкил этади. Темир моддаси танқислиги туфайли камқонлик касаллигига чалинган аёллардан туғилган бола касалларга берилувчан, инжиқ, рангпар, асаби бўш бўлади. тез-тез боши оғрийди, ичи дам бўлади, сочи сийраклашади, лабининг четлари ёрилади. Дарвоқе ўсимлик маҳсулотлардагига қараганда ҳайвон гўшти ва жигаридаги темир моддаси анча яхши, ҳатто 25 фоизгача ўзлашади. Камқон одамлар аччиқ чой ичмаганлари маъқул. Энди қайси махсулотда қанча темир моддаси борлигини қараб чиқайлик. 100 миллиграм ловияда12, 4 миллиграм темир моддаси бор, нўхотда эса 9,4 миллиграмм, гречкада 8 миллигармм, буғдой нонда 2,4 миллиграмм, олмада 2,2 миллиграмм, нокда 2,3 миллиграм, ўрикда 2,1 миллиграмм, шовулда 2 миллиграмм, петрушкада 1,9 миллиграмм, шивитда 1,6 миллиграмм, помидорда 1,4 миллиграм, лавлагида 1,4 миллиграмм темир моддаси мавжуд. Ундан ташқари темир моддаси гилосда, карамда, бодрингда, саримсоқда, савзида, шолғомда, тарвузда, қовунда, картошкада, ошқовоқда, ва узумда ҳам бор аммо кам миқдорда. Агар тайёрланаётган салатга буғдой кепаги сепилса салат темир моддасига бойийди. Темир моддасига энг мой ўсимликлардан бири қичитқи ўтдир. Камқонликни даволашда табиблар ундан кенг фойдаланишган. Қичитқи ўтни сиқиб олинган шарбатига озроқ асал аралаштириб ичилса, киши танаси темирга бойийди. Буғдой уни кепакдан ажратилса, ун таркибида темир моддаси сезиларли даражада камаяди. Айтайлик 1 килограмм кепакли унда 30 миллиграм темир бўлса, кепакдан ажратилгандан кейин бу кўрсаткич 8,2 миллиграмга тушиб қолади. Шунинг учун азиз аёллар баъзи, баъзида кепакли ундан махсус темир моддасига бой нон тайёрлаб туришни маслаҳат берамиз. Кейинги суҳбатларда ғойибона учрашгунга қадар омон бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top