Ассалому алайкум џадрли опа-сингиллар. Биз сизлар билан ўтган сафар эрларимизга нисбатан ижобий муносабатда бўлишимиз кераклигини айтган Эдик. Биз ижобий муносабатда бўлишимиз кераклигини билсак хам, барибир табиатимиздаги салбий фикрлаш бунга йўл џўймайди. Биз ўзимиздаги салбий фикрлардан ва гаплардан озод бўлмагунимизча, бошџаларга ва ўзимизга хам ижобий муносабатда бўлолмаймиз. Бир аёлнинг хикоясини айтиб берай. У ёшлигида ота-онаси томонидан џаттиџ калтакланган. Унинг оиласи яхши эмас эди. Отаси ичадиган ва онасига џўпол муносабатда бўларди. Она эса бу аламни болаларидан оларди. ОТа хам она хам фарзандларини арзимас хатолар учун аёвсиз калтакларди. Бу хаёт тарзи џизга џаттиџ таъсир џилган. Бундай хаёт учун у кейинчалик хам Худодан хафа бўлиб юрди. У турмуш џурганидан кейин хам хаётидаги бўлган ёџимсиз хотиралар, уни таъџиб џилаверди. У салбий фикрлардан џутула олмади. Бироџ бир куни яџин таниши унга бу салбий фикрлардан џутулишига ёрдам берди. У: «Сиз бошингиздан ўтган бундай хаёт учун Худоган шукур џилишингиз керак”, — деди. Аёл эса: «Џизиџмисиз, мен шундай дахшатли хаёт учун хам Худога шукр џилишим керакми. Албатта шу хаётда жинни бўлиб џолмаганим учун Худога шукр џиламан”, — деб жавоб берди. Таниши эса: «Сиз болаларингизга џандай муносабатдасиз. ЭРингиз ёки болаларингизнинг џийналаётганларини жуда тезда хис џиласизми? Уларга ёрдам беришга доимо тайёрмисиз? ”, — деб сўради. Аёл эса: “Ха уларнинг џийналаётганларини айтмасларидан олдин биламан. Уларга доимо ёрдам беришни истайман”. “Кўряпсизми, Худованд хаётингиздаги шундай ёмон воџеани хам яхшилик учун ишлатган. Сизнинг болалигингиз ёмон ўтгани учун, сиз болаларингизга шундай болаликни раво кўрмайсиз. Ўзингиз ёшлигингизда џийналганингиз учун эрингиз ва фарзандларингизнинг џийналишларини истамайсиз. Шунинг учун хам сиз уларга яхши она ва яхши рафиџа бўлгансиз. Худованд хаётингиздаги шу воџеаларни сизни яхши томонга ўзгартириш учун ишлатган. Сиз ота-онангиздан севги кўрмаганингиз учун болаларингизга ва эрингизга севги беришингиз кераклигини биласиз. Улар шунга мухтожлигини хам юрагингизнинг туб-тубидан хис џиласиз. Уларга севги билан муносабатда бўлиб, уларга ћамхўрлик џиласиз. Ёшлигингизда отангизнинг онангизга џилган муносабатини кўриб, ўзингизга џандай эр тўћри келишини билиб олгансиз. Эриниз џандай одам. У мулойим ва ћамхўрми?” “Ха, у жуда юмшоџ табиатли ва ћамхўр одам.” “Энди шу воџеа учун Худовандга шукр џила оласизми?”, — деди таниши. Аёл таниши билан сухбатдан сўнг хаётидаги бўлган воџеалар учун Худовандга шукр џилишга сабаблар топди. У шу сухбатдан сўнг салбий фикрлардан озод бўлди. Агар истасак хар џандай ёмон холатнинг хам ижобий томонларини кўра оламиз. Бу билан ёмон ишларни бемалол џилаверишимиз мумкин, барибир ижобий томонларини топса бўлар экан-ку, деган фикрга борманг. ХАр бир ёмон ишнинг ижобий томони борлигини била туриб атайлаб ёмон иш џилишни оџлаб бўлмайди. Атрофингиздаги бошига кулфат тушган одамларга бу холатнинг ижобий томонларини топиб беришга шошилманг. ВАџти келиб уларни тинчлантирадиган пайтда аста-секин хар бир холатнинг ижобий томонлари борлигини айтишингиз мумкин.
Сиз хар бир холатнинг ижобий томонларини кўришни џанча кўп ўргансангиз, уларга нисбатан фикрларингиз хам ёдашувингиз хам бошџача бўлади. Натижада эса эрингиз сиз билан кўпроџ ваџт ўтказишни хохлайдиган бўлади. Нафаџат эрингиз балки бошџа кишилар хам сиз билан ваџт ўтказишни хохлашади. ХАмма учун ёџимли сухбатдош эканлигингизни билиш џандай яхши! Сиз эрингиз учун энг яхши аёл бўласиз. Эрингизга энг яхши аёл бўлиш учун эса бизнинг сухбатларимизни тинглаб боринг. Чунки бунда сизга ёрдам берадиган мавзулар бор. Кейинги сухбатимизда ташџи гўзалликдан кўра ички гўзалликни кўрсата олиш хаџида гаплашамиз. Унгача эса бугун ўрганганларингизни амалда синаб кўринг. Бу сизнинг џўлингиздан келишига ишонамиз.