3:24

Инжил дарси 20

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Хонадонингизга тинчлик ва қут барака тилаган холда эшттиришимизни бошлаймиз. Исроил халқи бир қанча вақт чўлда бўлган пайтларида улар тирик қолишлари учун тўллиқ Худованддан умид қилишлари керак эди. Худованд уларни шундай ерга олиб келдики, энди улар Худованд томонидан тортиқ қилинган ерни бошқаришлари керак эди. Уларда энди янги имкониятлар пайдо бўлганди, шу билан бирга баъзи хавф хатар хам. Худованд бу хавф хатардан албатта хабардор эди.

Худованд Исроил халқини хаёти Худованднинг қўлида эканлиги хақида уларни огохлантирган эди. Худди шу каби Раббимиз Исо Масих хам янги ахдда бизларни хам огохлантиради. Бу огохлантириш Матто китобининг олтинчи боби ўн тўққиз ва йигирма тўртинчи оятларида ёзилган. У ерда жумладан шундай деилади: “Бу дунёда куя ва занг еб кетадиган хамда ўғри тешиб талайдиган хазиналарни жамламанглар. Хеч ким икки хўжайинга хизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб бошқасини севади, ёки бирига ихлос қўйиб, бошқасини хорлайди. Сиз хам, Худога, хам пулга бирдек сиғина олмайсизлар”. Албатта Раббимизнинг бу огохлантириши тўғри. Чунки бизнинг хизматимиз даврида пул биринчи ўринда эмас, Балки Худованд биринчи ўринда бўлиши лозим.

Раббимиз бизларини яна кийим кечак ,озиқ овқат тўғрисида хам қайғурмаслигимиз тўғрисида огохлантиради. Нима учун Исо Масих бизларга хеч нарса тўғрисида қайғўрманглар деб айтди? Сабаб шуки биз қанчалик уринмайлик Худованд бизни хаётимизни бошқармаса хаммаси бекор. Чунки фақатгина Худованд истаган нарса бизларни хаётимизда содир бўлади. Раббимиз Матто китобида ажойиб гапларни айтиб ўтган: Лекин самовий Отангиз сиз буларнинг барига мухтож эканингизни билади-ку! Сиз аввало Худонинг Шохлиги ва Унинг иродаси пайидан бўлинглар, шунда буларнинг хаммаси сизга қўшимча қилиб берилади”. Дархақиқат инсон қанчалик харакат қилмасин Худованднинг баракаси бўлмаса, қилган мехнатингиз фойда бермайди.

Шунинг учун Худованд бизларни хаётимизни бошқариши лозим.Бунинг учун эса биз хаётимизни тўллиқ ишониб Унинг қўлларига топширмоғимиз лозимдир. Келинг азиз биродарлар эртанги кунни ташвишлари хақида бош қотирмайлик барча муаммоларимизни Унинг қўлларига топширайлик. Ўзимиз эса Доимо Худованд айтганларига қулоқ тутайлик. Чунки Раббимиз бизни хаётимизни ўзимиздан кўра яхшироқ билади.Раббимиз бизларни хеч қандай бойлик ёки хаётдаги керакли нарсалардан махрум қилмоқчи эмас. Аксинча У бизларни турли хаётдаги ташвишлардан озод қилмоқчи холос. Азиз тингловчилар шунинг билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси эшттиришларимизгача хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top