2:48

Ишли аёллар ҳақида

MP3

Ассалому алайкум. Ҳар бир аёл ўзгача бир дунё. Мен Лола бу ҳақида шундай фикрлайман. Биласизми, мен ўзим уйда ўтира олмайдиган аёллар тоифасига кираман. Фарзандларим туғилганидан сўнг ишлай олмай, жуда қийналганман. Ишлаш менга роҳат ва ҳотиржамлик бағш этади. Мен ишни ҳам уйни ҳам эплай оламан деб ўйлайман. Бироқ ҳаддан ташқари ишга берилиб кетсам, иш мен учун роҳатдан кўра, азобга айлана бошлайди. Бундай бўлмаслиги учун меъёрни тутиб туриш лозим. Мен бир дугонам билан бирга ишлардим. Уни ҳам ўзим каби ишлашни ёқтирадиганлар тоифасига киради деб ўйлардим, бир куни у кутилмаганда: «Мен ишламасдан уйда ўтиришни маъқул кўраман», — деб қолдим. Мен ҳайрон бўлиб сабабини сўрадим. Маълум бўлишича, у уйда ўтириб, турмуш ўртоғи ва фарзандларига ширин таомлар пишириб, уйда сокин ўтиришни ёқтирар экан.

Бундайларни биз дугоналарим ўртасида ҳазиллашиб уй аёли деймиз. Буни айтишимдан сабаб бор. Чунки ишлайдиган аёлларни ҳам икки тоифага бўлиш мумкин экан. Психологлар бундай аёлларни икки турга ажратади: Бири «Қисқичбақа», иккинчиси «Чиғаноқ». Уларнинг бири муваффақиятларга 40 ёшга қадар эришиб қўйган бўлса, иккинчиси 50 ёшларга келиб, айни ишлайдиган ёшга етишади.

«Қисқичбақалар»- курашувчан, ҳиссиётли йўлбошчилар саналади. Улар учун ўзлари ишонган принциплар ҳаммасидан муҳимроқ. Бу турдаги аёллар дунё қандай тузилганлигини яхши англашади. Бирор бир манба топиб олишлари қийин кечмайди. Улар учун бирор бир мақсад, доимий янгиланиш муҳим. Кундалик ҳаёт, бир хилликни ёқтиришмайди.

Уларнинг бу интилиши кўпинча ўз самарасини беради, шунинг учун ҳали ёш бўлишларига қарамай, кўп нарсаларга эришишлари мумкин. Улар орасида ижодкорлар ҳам талайгина. Аммо уларнинг профессионал инқирози ҳам жуда эрта рўй беради.

«Чиғаноқ» — Релист ҳисобланади. Ғоялар уларга фақат бизнес-режа учун керак. Улар омадни осмондан излашмайди, аммо маҳоратини йил сайин ошириб бораверишади. «Чиғаноқлар» одатда «қисқичбақаларга» қараганда тезроқ улғайишади ва ўйин қоидаларини дарҳол илғашади. Аммо муваффақиятга эришгач, бироз бўшашади. Улар учун муҳими, дунёнинг мавжуд бўлган тизими, қоида ва анъаналарини давом эттириш. Баъзида дунёнинг ёзилмаган қонунлари уларнинг ўз ишларида муваффақиятларга эришишига ҳалал бериши мумкин.

Одатда улкан, кўзга кўринган лойиҳалар «қисқичбақалар» томонидан амалга оширилади. Аммо «чиғаноқлар» бу жараённи назорат қилиб, молиялаштиришлари мумкин. Қисқача қилиб айтганда, «чиғаноқлар» бирор ишни бошлашдан олдин пухта ўйлаб шошилмай иш кўрадиганлар тоифасига киради. Ундайлар таваккални ёқтиришмайди. Улар кучларини асрашни яхши билишади.

Қадрли тингловчи опа-сингиллар қуйидаги таърифлар ичидан ўзингизни топиб олган бўлсангиз керак. Агар шундай бўлса юқоридаги маълумотлардан ўз хатоингизни кўриб тузатиб олишга имконингиз бор. Қандай инсон бўлишингиздан қатъий назар ҳар куни табассум билан яшашга интилинг. Сабаби, юқорида сизни севадиган, сизга ғамхўрлик қиладиган бир Зот бор.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top