Ассалому – алайкум азиз аёллар. Биз ўтган сафар сизлар билан Худованд биз учун тайёрлаган хизмат хақида сухбатлашдик. Худовадимизнинг иродасига кўра хар биримизга белгиланган хизматлар бор. Муқаддас Каломда бу хақида шундай дейилган: «Худо хамма нарсани Ўз хохиши бўйича бажаради. У биз учун хам Ўзининг орзу-ниятини амалга ошириб, бизни Масих орқали азалдан танлади ва самовий меросдан бахраманд қилди.” Худованд сизнинг қаерга боришингиз кераклигини билади ва керакли ерга қандай олиб бориш кераклигини хам билади. Сиз хаётингиздаги мақсадингизни билсангиз хам сизни Яратган Зот билан яқин муносабатда бўлмасангиз ўша мақсадга эришолмайсиз. Агар доимий равишда Худованд билан мулоқотда бўлмасангиз бир куни заифлигингиз ёки қаттиқ нафрат чоғида ўзингиздаги инъомдан махрум бўлиб қолишингиз мумкин. Агар хар куни телевизордаги янгиликлардан бохабар бўлаётган бўлсангиз ер юзида минглаб одамлар ўзгариб кетаётганликларини кўрасиз. Аммо сиз доимо Худо билан мулоқотда яшасангиз, хаётингиз душманнинг ўлжасига айланишига йўл қўймайсиз. Химоясизлик ва заифликни гунох деб аташ унчалик тўғри бўлмайди. Аммо ўзингизга ишонмаслик бу сизнинг имонингиз йўқлигини кўрсатади. Имонсизлик эса гунохдир. Агар биз Худонинг фарзандлари сифатида ўзимизнинг кимлигимизга ишонмасак, демак биз хаётимизни Худога ишонолмаймиз. Биз ўзимизнинг кимлигимизга ишонмасак, демак У Ўзининг Муқаддас Каломида биз хақимизда айтганларига ишонмаган бўламиз. Ўзимизнинг кимлигимизга ишонмаслик, ўз хохишларимизга диққат қаратишга олиб келади. Худован биз учун тайёрлаган хизмат ва ишларга диққатимизни қаратиш ўрнига ўз хохишларимизга берилиб кетамиз. Хар бир аёл хаётида ажойиб бир иш қилишни истайди. Аммо биз Худовандга тегишли эканимизни билсак, бизнинг ичимизда яшаётган Муқаддас Рухнинг қудрати билан хар бир ишимиз ажойиб бўлади. Худонинг Рухи бизнинг ичимизда яшар экан, У биз орқали Ўзининг ажойиб ишларини бажаради. Аммо биз бир нарсани ёдимизда тутишимиз керак. ОДамлар назаридаги муваффақият билан Худованд назаридаги муваффақиятни чалкаштирмаслигимиз керак. Бу дунёдаги одамлар ўз ишлари билан ўзларини кўкларга кўтарадилар. Аксинча Худованднинг фарзандлари Худовандни улуғлайдилар. Муқаддас Каломда Худованд шундай дейди: «донно ўзининг донолиги билан, кучли ўзининг кучи билан, бой эса ўзининг бойлиги билан мақтанмасин. Мақтанадиганлар Мени билишлари билан мақтансин.” Бу жуда ажойиб оят. Биз ХУдованднинг фарзандлари бўлсак хам, баъзан атрофдагилан бизларни мақтаганларида, ўзимиз билмаган холда ўша мақтовни ўзимизга оламиз. Биз хар қандай ютуқларга эришмайлик, буларнинг бари Худованд туфайли юз бермоқда. Биз аввал қандай инсон эдик, хозир қандай бўлдик. ХУдованд бизда қандай яхши сифатни шакллантирган бўлса, шу сифатлар учун Худовандни улуғлайлик. АГар сизга кимдир: “Сиз жуда яхши онасиз. ФАрзандларингизни жуда яхши тарбиялайсиз. Фарзандларингизнинг хаммаси жуда яхши болалар”, десалар бу мақтовларни дарров Худовандга беринг. Асло ўзингизга олиб қолманг. Агар «Сиз жуда яхши рафиқасиз” ёки қайнонангизга “Келинингиз жуда яхши экан”, десалар бу мақтовларни хам Худовандга беринг. Биз ўз кучимиз билан бундан сифатларга эришолмасдик. Муқаддас КАломда шуднай ёзилган: “Шуднай қилиб ейсизларни ичасизларми, нимаики қилсангизлар Худовандни улуғлаш учун қилинглар”. Бизнинг хар бир харакатимиз Худовандни улуғлаш учун амалга оширилиши керак. Бугун биз сизлар билан ўзимизнинг кимлигимиз ва борадиган манзилимиз хақида сухбатлашдик. Келгуси сухбатимизда эса яна бир мухим мавзу хақида сухбатлашишни ният қилиб қўйдик. Бу биз аёлларнинг орзу – ниятлари хақида бўлади. Хозирча эса сизларга бир нарсани айтиб бугунги сухбатимизни якунламоқчимиз. Биз Худога тегишли эканимизни англаганимизда ва хаётимизни бошқаришига йўл қўйганимизда ўзимизни химояланган хис қиламиз. Шундай хис хар доим йўлдошингиз бўлсин! Омин!