3:19

Марварид

MP3

Денгиз. Kўм-кўк денгиз қуёш нурида ўз гўзаллигини кўз-кўз қилмоқда. Соҳилда бир йигит қизга севги изҳор қилаяпти. Сўзлаб бўлгач, бирданига денгизга сакраб, бир неча дақиқа йўқ бўлиб кетди. Мана, у сув тагига чаққонлик билан сузиб шўнғиб кетаяпти. Ниҳоят денгиз тубидаги бир нечта чиғаноқларни очиб, ичида товланиб турган дурларни эҳтиётлик билан қўлига олди. Сўнг яна ўшандай тезлик билан юқорига сузиб чиқди. Қўлидаги марваридларни қизга тақдим этди. Тақдим этаркан қизнинг кўзларида шодлик ва муҳаббатни кўрди. Ассалому алайкум, қадрдонлар мен Лола яна сиз билан биргаман. Тинглаганларингиз бир фильмдан лавҳа эди.

Аёл зоти борки, гўзалликка ошно, нафисликка интилувчан бўлади. Гўзалликнинг яралиши мўъжизадир. Асрлар давомида ҳам момоларимиз, аслзодалару оддий канизаклар ҳам шода-шода марварид тақишган. Ўтмишимиз ва бугунимизда ҳам марварид энг оммалашган, нозик ва нафис тошлардан биридир. Бу тош асосан заргарлик санъатида ишлатилади. Умуман марваридлар органик модда ҳисобланади. Улар асосан катта дарё ва денгизларда пайдо бўлади. Миср маликаси марваридни яшариш ва қаримаслик воситаси деб атаган. У айнан шу кукунни ичиб, қувват олган. Ошқозон касалликларини ҳам фиръавнлар даврида марварид кукуни билан даволашган…

Марваридлар, инсонлар каби умр кўради. Афсоналарга кўра, эгаси билан баробар яшайди. Уларда ҳам яшаш тарзи босқичма-босқич давом этади. Болалиги, ўспиринлиги ва навқиронлик даври… Айни пайтда заргарлик савдо расталарида сотилаётган марваридлар думалоқ ва чўзинчоқ шаклда. Улар болаламайди. Кексалик даврида марварид майдаланиб кетади. У тахминан 50-60 йил яшайди. Қадимда марвариднинг ранги ва хусусияти йўқолиб бораётган пайтда паррандаларга едиришган. Парранданинг ахлатидан ёки сўйилиб, ошқозони ёриб олинганда марварид яна ўз рангига қайтган. Ана шу усулдан фойдаланиб, тошни янгилаб олишган.

Шарқликларнинг бу тошга ўта қизиқишганини билиш мушкул эмас. Мисол учун тарихий суратларни кўздан кечириш асносида маълумки, Хиндистон подшоси – бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бош кийимларида, яъни саллаларида марварид шодасини кўриш мумкин. Бу тош олижаноблик тошидир. Энг сифатли марваридни Ҳиндистонда топасиз. Соҳа мутахассислари сифатли марваридларни асосан Ҳинд океанидан топишади. Савдо расталарида Туркиянинг марваридларини кўриш мумкин. Афсуски, Туркия марвариди паст нав ҳисобланади. Бир киши бир неча йил олдин Ҳиндистонга қилган сафарида марвариднинг бир шодаси уч ярим минг доллар эканини кўриб ҳайратланган экан.

Марваридлар ҳам бошқа қимматбаҳо ва жавоҳир тошлар сингари инсон саломатлигига фойдали. Асосан яшартирувчи тош гуруҳига киради. У учта хусусиятга эга: соғликни яхшилайди, мустаҳкамлайди, кишининг энергетик, яъни қувват балансини оширади. Айни пайтда машҳур косметик компаниялар марвариддан тайёрланган косметик воситаларни ишлаб чиқаришади. Қадоқланган юз ва тана учун мослаштирилган кремлар жуда қиммат. Дунёда аслзодалар, машҳур санъаткорлар бу косметик воситалардан фойдаланишади. Марварид танлашдан олдин унинг думалоқлигига, йириклигига ва оппоқ ва товланиб туришига эътибор қаратинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top