3:33

Қулликдан озод бўлиш

MP3

Ассалому алайкум, севимли дугоналар ва опа-сингиллар. Худонинг иродасига кўра ҳаёт кечиришни истайдиган аёл бор-ки, гуноҳлардан озод бўлишни ва Худованд истаганидек солиҳ бўлиб яшашни истайди. Баъзан қачон у ёки бу гуноҳни қилиб қўйганимизни ҳам англамай қоламиз. Гуноҳ қилмасликнинг энг яхши йўли, бу шайтоннинг сўзларига қулоқ солмасликдир. Муаммо шундаки, шайтон Адан боғидаги каби илон қиёфасида келмайди, акс ҳолда уни дарҳол билиб олган бўлардик. У бизда дўстларимиз, қариндошлар, қўшнилар, телевидение, журналлар, фильмлар ва бошқа нарсалар орқали ишлайди. Бунинг учун жуда хушёр бўлишимиз лозим. Шайтонга қулоқ солиш, унинг ёлғонлари ҳақида фикрлашга олиб келади.

Фикрлаш эса ичимизда шайтон эккан уруғнинг кўкаришига ва натижада шу ёлғонга ишонишга олиб келади. Бу босқичда экилган уруғ ўса бошлайди. Даставвал Момо Ҳаво шайтоннинг гапларини эшитди, кейин бу ҳақида ўйлаб кўриб, ўзи ҳам унга гапирди. Улар орасида суҳбат бошланди. Тез орада Момо Ҳаво шайтоннинг ёлғонига ишониб қолди. Момо Ҳаво шайтоннинг ёлғонига ишонгани ҳамон, кейинги босқичга, яъни Худога итоатсизлик қилишга ўтиш қийин бўлмай қолди. Шундай қилиб Момо Ҳаво гуноҳнинг қули бўлиб қолди. Кишининг кўнглидаги ишонч, унинг ҳаракатларини ҳам бошқаради. Ҳар сафар ҳаётимиздаги гуноҳ ёлғондан бошланишини унутмаслигимиз лозим. Биз ёлғонга қулоқ соламиз, бу ҳақида фикр қиламиз, бошида бунга ишонмаймиз, ва ниҳоят шу ёлғондан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилишни бошлаймиз.

Кейин эса ҳақиқатни инкор этиб, Худо Каломига итоатсизлик қиламиз. Битта уруғ экилади. Ўсиб чиққач эса ундан биргина эмас, кўплаб қуллик мевалари пишиб етилади. Кўпчилигимизнинг ҳаётимиздаги қулликлар ўша ёлғонга қулоқ солганимиз оқибатида келиб чиққан. Энди бу қулликдан қандай озод бўламиз? Қулликдан озод бўлиш учун ҳам уч босқични келтириб ўтаман.

Ҳаётимизнинг қаерида қулликка тушиб қолганимизни, гуноҳли ҳатти-ҳаракатимизни аниқлаш. Балки кўпчилигингиз бу қулликни аллақачон билиб олгандирсиз. Агар билмасангиз Худодан ҳаётингизнинг қайси қисмида қулликка тушиб қолганингизни кўрсатишини сўранг. Каломда: «Ким нимага енгилса ўшанинг қулидир», деб ёзилган. Балки сизда жисмоний қулликлар бордир, масалан очкўзлик, нотўғри овқатланиш, чекиш, ичкилик ичиш ва бошқалар. Ёки бўлмаса нотинчлик, қўрқув, тушкунлик, сурункали ҳис туйғуларнинг бузилиши каби ҳиссий қулликдадирсиз? Моддий томондан – кўп пул ишлатиш, ҳасислик каби муаммолар бордир? Сизни тезда асабийлашиш ёки ёлғон гапириш қийнайдими? Агар шундай ҳолатлар бўлса уларни йўқотишга шошилманг. Бу қулликни таг-туби билан йўқ қилиш керак.

Сизни бундай қулликка солиб қўйган ёлғонни аниқлаштиринг. Сизни шу қулликка солиб қўйган қандай ёлғон эшитгансиз? Бу саволга жавоб топиш осон бўлмайди. Бунинг учун бизга Худонинг ёрдами керак. Қандай ёлғонга ишонганингизни билиб олгач кейинги босқичга ўтасиз.

Ëлғонни ҳақиқат билан алмаштиринг. Шайтон – кучли душман. Унинг асосий қуроли инсонларни қулликка солиш. Унинг ёлғонлари бизга – ростдай кўринади. Шундай бўлса ҳам шайтоннинг ёлғонидан ҳам курлироқ бўлган – ҳақиқат бор. Ҳақиқат ҳақида фикр юритиб, шайтоннинг ёлғонларини барбод қилишимиз керак. Муқаддас Руҳнинг кучи билан қулликдан озодликка чиқа оламиз. Суҳбатдошингиз Лола эса сизларга бу йўлда куч ва бардош тилаб қолади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top