3:38

Мухтожликларингизни тушунтиришнинг энг ёмон йўллари

MP3

Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар. Сизлар билан яна сухбатлашиб турганимдан хурсандман. Биз ўтган сафар турмуш ўртоћимизга ўз мухтожликларимизни қулай вақтда ва қулай вазиятларда тушунтириш кераклиги хақида сухбатлашдик. Бугун эса қандай йўл билан тушунтириш энг ёмон усул экани хақида сухбатлашамиз. Мен қуйида айтмоқчи бўлган мисоллар балки хаётингизда бўлгандир, балки бўлмагандир. Нима бўлганда хам бизнинг вазифамиз, эрларимиз билан қандай муносабатда бўлишни ўрганиш. Билмаганни ўрганиш эса дононинг фазилати. Мен хозир бир аёлнинг хаётидаги воқеани айтиб бераман. Мен айтаётган аёл эридан қаттиқ хафа бўлган. Эри хотини ва болаларидан кўра кўпроқ дўстлари, иши ва бошқа ишларига кўпроқ эътибор бераркан. Аёл эрини ўзгартириш учун жуда кўп ишлар қилган, бироқ хеч бири ёрдам бермаган. Маълум бўлишича аёл эрини доимо танқид қиларкан. Эри ишдан келиб эндигина дам олмоқчи бўлган пайтларида хотини, унга камчиликларини кўрсатиб шикоятини бошларкан. Эри дам олишни хохлаган пайтда у ўзининг одатдаги сухбатларини бошлар ва у билан худди судя ёки прокурордай гаплашарди. Эри ишдан чарчаб келиб, хотинининг ёнида дам олишни хохлаган пайтларида эса, хотини ўзининг шикоятлари билан уни ўзидан узоқлаштирган. Натижада Эрида хотинига нисбатан “рақиблик рухи” пайдо бўлган. Ўз уйида аёл ўзининг доимий танқидлари билан, эрининг жонига теккан. Эри уйга келиб қайси хонага кирмасин, хотинининг шикояту, танқидларидан қочиб қутула олмаган. Эр хотинининг бундай муносабатидан чарчаган. Чунки хотини доим уни ёмон эр эканини айтиб айблаган. Бироқ уларнинг муносабати ажрашиш билан тугагани йўқ. Эр-хотин бундай муносабатни яхши томонга ўзгартиришга муваффақ бўлишди. Қандай қилиб дейсизми? Улар бир хафта давомида бир-бирларининг камчиликларини бир қоћозга солиб, қутига ташлайдиган ва Шанба куни кечқурун олиб бир-бирига ёзилган танқидларни ўқийдиган бўлишди. Биринчи бўлиб эр бошлади: «Сиз ярим йил олдин, эшикнинг қулфини тузатиб беришга ваъда берган эдингиз, халигача эшикни очиб ёпишда қийналаман” “Нега хар доим пайпоқларингизни хар жойга ташлайсиз, Хаммомга олиб бориб саватга ташласангиз бўлади-ку!” “Кийимларингиз хар жойда ётади, орқангиздан йићиштириб юришимга тўћри келяпти”. Эр бу қоћозларни ўқиб, хотинини анча қийнаб қўйганини тушунди. Кейин хотини қутини очиб, қоћозларни ўқишга тушди. Биринчи қоћозни ўқиганидан сўнг томоћига бир нарса тиқилди. Иккинчи қоћоздан сўнг эса кўзлари ёшга тўлди…қоћозларнинг хар бирига: “Мен сени севаман”, деб ёзилган эди. АГар англаган бўлсангиз, тўћридан-тўћри танқид ёки шикоят қилиб эрни ўзгартириб бўлмайди. Бундай усул орага совуқчилик туширади. Агар эрингиз сизнинг мухтожликларингизни кўриб, уларга эътибор беришини истасангиз, эрингизга бошқача муносабатда бўлинг. Бизнинг эримизга қилган танқидларимиз уларни бизга қарши қилиб қўяди. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, ишдан чарчаб, уйга дам олиш учун келганингизда кимдир сизни остонада танқидлар билан кутиб олса, сизга ёқармиди? Албатта йўқ. Шунинг учун хам ўз мухтожликларингизни билдиришнинг қулай вақтини ва вазиятини топиш керак. Ундан ташқари мухтожликларни, хис туйћуларингизни сўз билан ифода этиб бериш хам керак бўлади. Агар эрларимиз бизни тинглашини ва бизга кўпроқ эътибор беришини хохласак бунга фақат назокатимиз ва чексиз мухаббатимиз билангина эриша оламиз. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мухотжликларимизни эрларимизга айтишимиз керак, бироқ бунинг учун қулай пайт, қулай вазиятни топиб, буни мухаббат билан амалга оширишимиз керак. Агар хозирги айтганларимизга амал қилаётган бўлсангиз, сиз энг бахтли аёл эрингиз эса омадли эркак экан. Бироқ буни эндигина ўргангаётган бўлсангиз, буни хаётингизда қўллаб кўриб, эрингизни хайратда қолдиринг. Сизлар билан кейинги сухбатларимизда учрашгунча ОМОН бўлинг деймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top