3:02

Оналикни қадрлайдиган юрак

MP3

«Онанг ўгитларини рад этма…» Маталлар1:8

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Ҳар бир аёл она бўлишни орзу қилади. Бу гапни кўп эшитгансиз. Она бўлиш осон, аниқроғи, ҳомиладор бўлиб, фарзанд туғиш осон. Аммо фарзандларни тўғри, Худонинг кўнглидагидек қилиб тарбиялаш қийин. Худонинг фикрига кўр, она бўлишдан ҳам буюкроқ, иш ва хизмат йўқ. Она бўлиб, фарзандларни Худонинг таълим-тарбиясига кўра ўстириш, улар учун жавобгар бўлиш, ва жажжи қалбларини тарбиялаш муҳим ва маъсулиятли иш. Она сифатида қалбимизда бир фарзандларимиз тарбиясига алоқадор бўлган иштиёқ бўлиши керак. Энг биринчиси «Худо Каломини ўргатиш» иштиёқидир. Худо кўнглидагидек аёл бўлиш бу Худо Каломига иштиёқнинг кучли бўлишидир. У ўз фарзандларига — бошқа болаларни эмас, бошқа қўшни ёки таниш аёлларни эмас, ўз фарзандларига Худо каломини ўргатиши керак. Маталлар Китобида оналаринг ўгити ҳақида икки бор айтиб ўтилган. Биз оналарга Худо томонидан муҳим вазифа топширилган – Бу фарзандларимизни Худонинг Каломи билан ўстириш вазифаси. Биз фарзандларимиз учун кўп нарса қилишимиз мумкин. Аммо Худонинг Каломини ўргатиш ўрнини ҳеч нарса босолмайди. Нега? Чунки Худонинг Каломи абадий нажотни етказади. Эски Аҳд ўз ичига Таврот китобини ҳам киритган. Таврот сўзи ибронийчада «донолик» деган маънони англатади. Худо Ўз Каломини инсонларни ўзига яқинлаштириш учун ишлатади. Ҳаворий Павлус айтганидек: «имон Худо Каломини эшитишдан келади». Биз ўз фарзандларимизга Худо Каломини ўргатишдан олдин, ўзимиз Худо Каломини ўрганишга иштиёқ билан киришишимиз керак. Худо бизга Худо Каломини фарзандларимизга ўргатишга чақириш билан бирга, Унинг донолигини ўргатишга ҳам чақиради. Қандай қилиб? Чунки Худо Каломи бўлган Тавротнинг ибронийчадаги иккинчи маъноси «доноликдир» Биз Худо Каломи билан бирга Худонинг қонун қоидаларини, одатларини, маслаҳатларини, қарорларини ўргатиш боришимиз керак. Маталлар китобида Худо донолигини ва ўғлини қадрлаган она қиёфасини кўришимиз мумкин. Маталлар китобида Шоҳ Лемуэл онасининг ўгитларини ёзади. Тасаввур қилинг ёш шаҳзода онаси олдида ўтириб, унинг ўгитларини юрагига ёзиб олаяпти. У маталлар китобида онасининг берган ўгитларини эслайди. Бу доно сўзлар, унинг умрини мазмунли қилди, қоқилишлардан асради, кейин эса Маталлар китобига кўчди. Онаси қалбидан – Шоҳ Лемуэл қалбига – унинг қалбидан эса – бизнинг қалбимизгача етиб келди. Биз ҳар сафар Худонинг донолигини фарзандларимизга ўргатиш пайтида тузни ёдга олишимиз керак. Туз бизнинг кундалик ишлатадиган нарсамиздир. Усиз таомларимиз ширин бўлмасди. Худди шунга ўхшаб, доноликсиз ҳаёт ҳам тотли бўлмайди. Биз оналарда Худо донолигини ўргатиш учун кўплаб имкониятлар бўлади. Фақат уларни кўра билсак бас. Худо Ўз Каломи орқали ота-оналарга: «Фарзандларингизга қонунларимни ўргатинглар, буни уларга ётганида ҳам, ўтирганида ҳам, юрганида айтинглар», — дейди. Биз она сифатида ҳар куни фарзандларимизга Худонинг Каломини ва донолигини ўргатиб боришимиз лозим. Бу билан биз ўз фарзандларимизни Худонинг кўнглидагидек инсонлар қилиб тарбиялаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top