3:01

Кино ҳақида

MP3

Ассалому алайкум. Кино. Бу сўз жуда ёқимли. Албатта у биз севга фильм бўлса. Биз аёллар ёқимли ва романтик фильмларни ёқтирамиз. Шунинг учун доимий, насиҳатомуз, ўз вазифаларимизга тегишли суҳбатлардан қочиб, бугун фақат фильмлар ҳақида суҳбатлашамиз. Мен яқинда «Тасодифий Эр» деган фильмни кўрдим. Бу фильмни сиз ҳам кўрган бўлсангиз керак. Бош ролларни бетакрор актрисса Ума Турман ва Шарқ эркакларига ўхшаб кетадиган Колин Ферт ижро этишган.

Таом тайёрлашни ёқтирадиган аёллар баъзида кутилмаган масаллиқларнинг бир бири билан уйғунлиги ажойиб бир таъмни келтириб чиқаради. Кино ҳам шундай таомлардан бирига ўхшайди. Биз айтмоқчи бўлган фильмда айнан шундай ҳолат юз беради. Режиссёр бу фильмда Ума Турман билан Колин Фертни бирга қилишни режалаштиради. Фильм давомида уларнинг учрашуви ва бирга бўлиши тасодифан юз бериши керак. Ума Турманнинг бундан олдинги бир нечта фильмлари ҳам муваффақиятларга эришган. Бу фильмда у ҳаракатчан аёл ролини ижро этади.

Бу роли орқали у ўз қаҳрамонининг бошқаларнинг ёрдамисиз ҳам қийинчиликдан чиқиб кетадиган, иродали, ташаббускор, ва шу билан бирга заиф томонларини ҳам очиб бериши керак эди. У бунинг уддасидан чиқди. Фильмни кўрган бўлсангиз, унинг роли нақадар табиий ва жозибали чиққанини кўрасиз.

Колин Ферт – у ҳақида бошқалар, «доғсиз офтоб» дейишади. Агар бу актёр иштирок этган фильмларни кўрган бўлсангиз, бунга ўзингиз ҳам амин бўлган бўлишингиз керак. Айниқса менга унинг ижросидаги фильмлар жуда ёқади. У ҳар сафар ўз ролини қойилмақом қилиб бажаради. Томошабинларга уни ижобий ролда кўриш ёқимли. Бу фильмда у ўт ўчирувчи йигитлардан бири ролини ижро этган.

Ума Турман бу фильмда радиода оилавий маслаҳатчи ролини ижро этади. У берган маслаҳатларидан бири келажакда учрашиб қоладиган йигитининг тўйи бузилишига сабаб бўлади. Бу хатоси ўз шахсий ҳаётини остин-устун қилиб юборади. Бироқ бу учрашув, бу суҳбатлар янги, чин муҳаббатнинг туғилишига сабаб бўлади. Фильм британча комедия жанрида бўлишига қарамай, декорацияларда америкача услуб қўлланилган. Фильм давомидаги қизиқарли воқеалар, кутилмаган сюжетлар томошабинни борган сари ўзига жалб қила бошлайди. Бу фильм ҳаммага бирдек, айниқса аёлларга ёқиши тайин.

Агар бу фильмни кўрмаган бўлсангиз, кўришни маслаҳат берамиз. Актёрлар Ума Турман ва Колин Ферт фильмнинг омадли чиқиши учун қаттиқ ҳаракат қилишган. Уларнинг ҳаракатлари бекор кетмади. Бу фильм экран юзини кўриши билан катта даромад келтирди. Агар сиз ҳам фильм томоша қилишни ёқтирадиганлар тоифасидан бўлсангиз, ўзингизга ёққан бирор бир фильм, ҳамда унинг нима учун ёққани ҳақида ёзиб юборинг.

Биз билан боғланиш жуда осон. Бизнинг манзил www.najot.com . Бу сайт орқали сиз биз билан бемалол боғланишингиз, радиоэшиттиришларимиз ҳақида ўз фикрларингизни билдиришингиз, муаммоларингиз билан ўртоқлашишингиз мумкин. Биз сизнинг фикрларингизни бажонудил қабул қиламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top