2:58

Аёллар ишонадиган ёлғон – Организмимда гормонал ўзгаришлар кетаётган пайтда ўзимни бошқара олмайман

MP3

Ассалому алайкум. Бугунги суҳбатимиз кўпчилик аёлларнинг ҳаётида бўлиб турадиган гормонал ўзгаришларга боғлиқ ёлғон ҳақида бўлади. Мен Лола эса бу ёлғон ҳақида сизларни огоҳ қилаётганимдан хурсандман. Агар биз «организмимда гормонал ўзгаришлар кетаётган пайтда ўзимни бошқара олмайман» — деган ёлғонга ишониб қолсак, мана шу ёлғон билан яшаймиз ва ўзимизни чиндан ҳам бошқара олмаймиз. Бу ёлғонга ишонган ҳолда унга муте бўлиб қоламиз. Келинг ҳаётимиздан мисоллар келтирай: кечқурун шоколадли музқаймоқ егимиз келиб қолса, музлатгични очамиз-у, истагимизни қондирамиз. Уйқумиз келмаса тунги 12-1гача телевизор кўрамиз. Эрта тонгдан уйғонишни истамасак, бошимизни кўрпага ўраймиз-у, ухлайверамиз. Қарабсизки, ҳис туйғуларимизнинг, истакларимизнинг қули бўлиб ўтирибмиз-да! Охирги пайтларда тиббиётда биз аёлларнинг ҳаёт даврида учрайдиган бир нечта босқичлар ҳақида кўп гапирилмоқда. Бизнинг организмимизда кечаётган жараёнлар ҳис-туйғуларимизга, фикрларимиз ва руҳимизга таъсир этиши шубҳасиз. Биз шаҳсиятимиздаги баъзи жиҳатларни бартараф қила олмаймиз – уларнинг ҳаммаси бир бири билан узвий боғлиқ. Бироқ жисмоний ўзгаришларни баҳона қилиб, танавий гуноҳ ишларимизни оқласак, душманнинг тузоғига илинамиз. Яъни асабийлашган ҳолда кимнидир ҳафа қилиб, сўнгра организмимда гормонал ўзгаришлар кетаяпти шунинг учун ўзимни тута олмадим, деб қилган ишимизни оқласак, юқоридаги ёлғонга ишонишимизни тасдиқлаймиз. Худо бизни шундай яратган. Ҳаётнинг ҳар бир босқичида қийинчиликлар бўлади. Ҳайз даври, ҳомиладорлик, климакс каби босқичлар аёллар ҳаётида қийин даврлар ҳисобланади. Худо бизни яратган экан, биздаги ўзгаришлар ҳақида билмайди, деб ўйлайсизми? Ҳайз даврида, ҳомиладорлигимизда, климакс даврларида ўзимизни қандай ҳис қилишимизни билмайди дейсизми? Худо бу жараёнларни билади ва бизга бу пайтда ғамхўрлик қилади. Ҳазрати Довуд ўзининг саноларидан бирида шундай деган эди: «Бутун ичларимни Сен бунёд этдинг, онам қорнида мени ташкил қилдинг. Сенга шукрона қиламан, Мен ҳайбатли суратда яралганман. Санъатинг ажойибдир Сенинг. Буни жон деб тан оламан. Шаклим Сенга сир эмас эди; Пинҳона вужудга келганимни, Ернинг тубан жойларида тўқилганимни, ҳаммасини ҳам Сен биласан. Ҳамон пушт шаклида эканман, кўзларинг кўрарди мени. Ҳали бир кун ҳам яшамаганимда, Сен кунларимни тайин қилиб, ҳаммасини китобингга ёзган эдинг.» (Заб 138:14-16) Қандай ажойиб-а! Ҳали туғилмасимиздан олдин, жисмимизнинг ҳар бир молекуласи Худовандга таниш бўлган. Худо Онамиз қорнида шаклланган кунимиздан бошлаб то ўлимгача бизнинг ҳар бир кунимизни ўйлаб қўйган ва режалаштирган. Қачон биринчи ҳайзингиз келишини, ойнинг қайси вақтларида ҳомиладор бўлишингизни ҳам тайин этган. Наҳотки, доно ва меҳрибон Яратувчимиз организмимизда гормонлар туфайли қандай ўзгаришлар бўлаётганини билмаса? Худованд бизга осон ҳаёт кечиришга ваъда бермаган, бироқ ҳар қандай эҳтиёжимизни қондиришга ва ҳаётимизнинг ҳар бир босқичида керак бўладиган иноятни беришга ваъда берган. Шунга кўра донолик билан иш кўришингизга аминман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top