Ассалому алайкум. Бугунги кун аёлдан сарвиқомат бўлишни талаб этади. Турли хил чиройли кийимлар, янги модадаги либослар ярашиши учун озғинроқ бўлишимиз керак. Бу фақат ташқи кўринишимиз учун эмас, соғлиғимиз учун ҳам фойдалидир. Семириш баъзида наслий, баъзида касаллик бўлади. Лекин кўп ҳолларда бу аёл кишининг хатолари ва нотўғри ҳаёт тарзига боғлиқ. Агар аёл киши кун давомида кўпроқ ҳаракат қилмаса, ҳаддан ташқари тўйиб овқатланса, ширинликларга ўч бўлса, бундай аёлнинг семириши табиий ҳол. Пархез тутиш, ҳаддан ташқари кам овқатланиш, кишининг ички организмига салбий таъсир кўрсатади. Кимки, овқат истеъмол қилиш меъёрини билмаса паст калорияли таомлардан ҳам семириб кетиши мумкин. Паст калорияли маҳсулотларга пиёз, селдер, сабзи, бодринг, помидор, редиска, жандуқ, карам, исмалоқ, петрушка, олма, шафтоли, олхўри кабилар киради.
Шўрва, ёғсиз гўштли қайнатилган қайла, қайнатилган ёки духовкада пиширилган қовурилмаган балиқ, жигар, товуқ ва курка гўшти. Қайнатилган тухум, творог, желатинли таомлар: шакарсиз желе, ёғсиз холодецлар ҳам шулар жумласига киради. Агар ўн кун давомида семиртирмайдиган таомларни овқатланиш тартибига риоя қилган ҳолда истеъмол қилсангиз, кўпроқ ҳаракатда бўлсангиз, бундай ҳаёт тарзи ва овқатланиш одатга айланиб, уни организмнинг ўзи ҳам талаб қиладиган бўлиб қолади. Бунинг натижасида эса ўзингизни қадди-қомати келишган хонимдек ҳис қилиб, у каби бўлиш қандай ажойиб эканлигини билиб оласиз. Опа-сингиллар доим қоматингиз келишган бўлиши учун қуйидаги қоидаларга амал қилинг:
Вазнингизни бир ойда бир март ўлчатиб туринг.
Иродали ва бардошли бўлинг. Озиш учун нималар қилиш кераклигини ёдингизда тутинг. Иложи бўлса ошхонага ва холодилникка нималар қилмаслигингиз кераклигини эслатма тарзида ёзиб ёпиштириб қўйинг.
Бирданига кўп овқатланманг. Энг яхшиси кам-камдан кунига беш маҳал овқатланинг.
Кечқурунги соат олтидан кейин ҳеч нарса еманг.
Телевизор кўраётган пайтингизда овқатланиш одатини ташланг.
Сифатли ва қайнатма овқатлар сизнинг асосий озуқангиз бўлсин.
Рақсга тушишни хоҳласангиз, бемалол, бу сизнинг озишингизга жуда яхши ёрдам беради. Бундан ташқари кайфиятингиз кўтарилиб, анчадан бери йиғилиб қолган стресслардан ҳалос бўласиз.
Иложи борича ширинликлар истеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг.
Нонушта, тушлик ва кечки овқатлар оралиғида мева ва сабзавотлар ейишга одатланинг. Улар сизнинг ишҳатангизни пасайтиради ва кўп овқат ейишдан сақлайди.
Кун давомида бирор жойга автобус ёки маршруткага бориладиган жойга агар яқин бўлса, эртароқ уйдан чиқиб, пиёда кетишга уриниб кўринг. Хуллас кўпроқ юришга ҳаракат қилинг.
Озишни истайдиган аёллар кайфиятларини бўлар бўлмасга бузмасликлари керак. Чунки баъзилар ёмон кайфиятда бўлган вақтда ўзини тинчлантириш учун бирор нарса ейишни хоҳлаб қолишади.