3:04

Ўсимликларнинг турлари ҳақида

MP3

Ассалому алайкум. Мен Лола яна ҳар доимгидек сизнинг ҳузурингиздаман. Бугун ўсимликларнинг пальма тури ҳақида суҳбатлашамиз. Дарахтсимон пальмалар манзаралилиги ва баргларининг бежиримлиги билан ажралиб туради. Уйларни кўкаламзорлаштиришда алоҳида ўрин тутади. Аксари пальмаларнинг танаси устун шаклида, диаметри 1 метрдан ошмайди. Гули сўта ёки рўвак шаклидаги тўпгуллардан иборат. Гуллаган пайтида пальмалар жуда хушманзара бўлади. Пальмалар уй ичида тўғри жойлаштирилса, яйраб ўсади. Уларни ёруғлик тушадиган жойга яқинроқ қўйиш лозим. Деразалар жануби шарқ ёки жануби томонга қарагани маъқул. Лекин, деразалар жануби-ғарб, шимол ёки ғарб томонда бўлганида ҳам пальмалар яхши ўсиши, ҳатто гуллаши ҳам мумкин.

Пальма иссиқликни севадиган ўсимлик. Лекин шунга қарамай, деразалар жануб томонда бўлганида унинг баргларини, шунингдек тувагини ҳам қуёшнинг тик нурларидан сақлаш, бу ўсимликни печка ҳамда иситиш приборлари яқинига қўймаслик керак. Уй шамоллатилаётганда совуқ ҳаво, хусусан шамол пальмага таъсир қилмаслигига эътибор беринг. Пальма ўстирилаётган уйда ҳарорат нормал бўлиши 12-15 даражадан ошмаслиги керак. Баргларнинг қуришига йўл қўймаслик учун ўсимликни тез-тез ювиб туриш ва унга сув пуркаш талаб қилинади. Пальмаларни баҳорда ва ёз бошларида кўчириб ўтқазиш яхши натижа беради. Қариб қолганлари 3-4 йил оралатиб, тупроқ юқорига кўтарилиб, тувакка сув қуйиш қийинлаша бошлаши биланоқ, ёш ўсимликлар эса ҳар йили кўчириб ўтқазилади. Бунда илдизларнинг шикастланмаслигига эътибор бериш керак. Чунки уйда ўстирилаётган пальмаларнинг кесилган ёки шикастланган илдизлари деярли ҳамма вақт қуриб қолади.

Пальмаларни тувакда ўстирганда уларни ўғитлаб туриш талаб этилади. Ўсув даврида фақат соғлом ўсимликларга ёз фаслида ўғит бериш лозим. Куз ва қишда пальмалар дам олади. Пальмалар фақат уруғидан кўпайтирилади. Уруғлар яхши кўкариши учун ҳарорат 25-30 даража атрофида бўлиши ва уларни илиқ сув билан суғориш талаб қилинади. Уруғ экилган тупроқ ҳамиша сернам бўлиши керак. Уруғлар 2-3 см чуқурликда экилади. Униб чиққан ниҳоллар ўзини ўнглаб олгач 3-4 ҳафтадан кейингиан кичик тувакчаларга биттадан авайлаб ўтқазилади. Пальмаларнинг арека, кентия, акантофиник, сабаль кокос, корифа, кариота каби турлари уйда яхши ўсади. Финик пальмалари салқинроқ бинони ёқтиради, лекин илиқ уйларда ҳам бемалол ўса беради.

Арека пальмалари эса ёруғликни севади. Ёзда кўпроқ қишда эса камроқ суғорилади. Сувнинг кўлоб бўлиб туришини ёқтирмайди. Кўчириб ўтқазилаётганда бу навларнинг танаси тупроққа чуқурроқ жойланади. Азизлар келгуси суҳбатларимизда яна уй ўсимликларининг бошқа навлари ҳақида маълумот бераман. Унгача сизларга соғлик ва омонлик тилайман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top