3:04

Ўзаро нигоҳ алмашинув

MP3

Саломатмисиз азизлар? Бугун ҳам фарзандларимизга бўлган меҳримизни ифодалашнинг бир усули ҳақида суҳбатлашамиз. Бугун мен Лола сизларни энг сара маълумотлардан воқиф қилишга ҳаракат қиламан. Нигоҳ алмашинувнинг ўзи нима? У фарзанд тарбиясида қандай аҳамияга эга? Бу биринчи галда бошқа одамларнинг кўзига тик боқиш демакдир. Аксарият инсонлар бунга унчалик эътибор бермайдилар. Сиз кўзингизга тик қарай олмай кўзлари олазарак бўлиб турган одам билан суҳбатлашганмисиз? Бундай одам билан суҳбат қуриш осон эмас. Одатда, биз кўзимизга дадил боқадиган, очиқ чеҳрали, доимо кулиб турадиган одамларни ёқтирамиз. Бахтга қарши, ота-оналар ўзаро нигоҳ алмашинувга бошқача тус берадилар.

Масалан, улар фарзанд ўзини яхши тутган пайтларда ёки ота-она фарзандидан мағрурланганда унга мамнун нигоҳ ташлайдилар. Буни бола бир ёқлама муҳаббат тарзида қабул қилади. Ўз фарзандимиздан жонимизни аямаган тақдиримизда ҳам унга нигоҳ ташлаганимизда тўғри йўл тутишимиз керак. Акс ҳолда бола бизнинг ҳис-туйғуларимиз ҳақида нотўғри фикрга бориб қолиши ҳамда ўзининг доимо севимли эканига шубга қилиши мумкин. Биз оналар ўзаро нигоҳ алмашинувни одатда бир хил йўл билан ифода этамиз. Масалан: фарзандимиз ёмон иш қилиб қўйса, жахлимизни кўрсатиш учун унга нафрат билан боқамиз. Яхши иш қилганида эса мамнун боқамиз. Нигоҳ алмашиш воситаси фарзанднинг ҳиссий тарбиясида катта ўрин тутади. Бу усулдан фақат боланинг ҳатти-ҳаракатларидан норози эканимизни ифодалаш учунгина фойдалансак, бола ҳам ўз навбатида бизнинг салбий жиҳатларимизга эътибор бера бошлайди.

Бу усул дастлаб фойда бериши мумкин, бироқ кейинчалик бола улғайгани сари унинг оиладан безишига, тушкунликка тушишига, ички нафратнинг уйғонишига сабаб бўлади. Оналар жазо мақсадида атайлаб фарзандининг кўзига қарамасликка ҳаракат қилади. Бу ўта бағритошлик бўлиб, кўпинча бу усулни умр йўлдошимизга нисбатан қўллаймиз. Болаларга нисбатан бундай усулни қўллаш унга оғир жисмоний жазодан ҳам қаттиқроқ таъсир қилади. Меҳримизни ифода этишимиз бoламиздан мамнун ёки мамнун эмаслигимизга боғлиқ бўлиб қолмаслиги керак. Болага меҳр – муҳаббат кўрсатиш ҳолатларнинг қандай бўлишига қарамай доимо амалга оширилиши керак. Боламизнинг хулқини тузатиш учун нигоҳимиздан бошқа усуллар ҳам бор. Нигоҳларимиздан уларни севишимизни кўрсатиш учун фойдалансак, энг тўғри йўл бўлади.

Бир оилада турли хил фарзандлар улғаяди. Уларнинг ота-онадан меҳр талаб қилиш усуллари ҳам ўз характерларига кўра турлича бўлади. Бири онасидаги меҳрни унинг кўзлари орқали кўришни истайди. Бошқаси эса қучиш, силаб эркалаш орқали ҳис қилади. Яна бошқаси эса онаси ёки отасининг унга ажратган вақти, эътибори орқали улардаги меҳрни ҳис қилиб ўзларини севимли эканига ишонади. Она ҳар бир фарзанди қайси йўл билан меҳр олишни исташини аниқлаб олиши лозим. Шунга кўра ҳар бир фарзандига керакли меҳрни унга лозим бўлган усулда бера олса, фарзандлар ота-онаси қанотида ҳотиржам, руҳан кучли шахс бўлиб вояга етади. Бу ҳотиржамлик болаларнинг ақлий ривожланишига ҳам ижобий таъсир этади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top