3:09

Озишга ёрдам берувчи махсулотлар хақида

MP3

Азиз аёллар бугун сизларга ҳар доимгидан ҳам қизиқарлироқ бир мавзу ҳақида суҳбатлашамиз. Бу мавзу сизлар учун кунда керак бўладиган мавзу десак адашмаймиз. Бу мавзунинг қанчалик фойдали бўлиши сизларга боғлиқ. Биринчи ўринда ёғ эритувчи махсулотлар ҳақида сухбатлашсак. Жуда кўп аёлларнинг тўлалиги ёз ойларида билиниб қолади. Айни иссиқ кунларда парҳез тутишга эса иродангиз етарли бўлади. сабаби, бундай дамларда биринчидан, иштаҳа унчалик очилавермайди. Иккинчидан, витаминга бой мева ва сабзавотлар бисёр бўлиб, организмдаги тўқлик ҳиссини сақлаб туради. Қуйида ёғ эритувчи маҳсулотлар ҳақидаги фойдали маълумотларни диққат билан эшитинг.

Гуруч. Ҳар доим таомингизга гарнир учун гуручни танланг. Унинг таркибидаги калий организмда овқат ҳазм қилиш жараёнини яхши ўтайди. Таркибидаги минерал моддалар эса организмдаги хужайраларга кислород етказиш орқали ортиқча ёғни эритади.

Товуқ гўшти. Организмни озиш учун керакли моддалар билан таъминлайди. Унинг таркибида таурин аминокислотаси бўлиб, у ортиқча ёғни эритишда фойдали. Озгина қайнатиб пиширилган товуқ гўшти устидан лимон суви пуркаб, кечки уйқу олдидан истеъмол қилинг. Шундай қилсангиз, тунда ҳам озиш учун кечки гармонлар “хизмат қилади”. Бу маълумот озмоқчи бўлган аёлларимиз учун айни муддао. Энди картошка ҳақида гаплашсак.

Картошка ёғсиз, аммо тўйимли. Таркибидаги В1 битамини ортиқча ёғ босишини олдини олади. Фақат унутманг: уни пўсти билан қайнатиб кейин истеъмол қилиш керак.

Йогурт. Эрталабки нонуштага йогурт танлаганингиз маъқул. Уни уй шароитида ҳам тайёрлаш мумкин. Бир стакан қуюқ қатиққа 1-2 чой қошиғида малина ёки олча каби мевалардан қўшасиз. Йогурт таркибидаги темир моддаси овқат ҳазм қилишни яхшилайди, ортиқча ёғ босишга чек қўяди.

Гулкарам. Таомномангизга гулкарамни ҳам киритишни унутманг. Бошқа оддий карамлар қатори у ҳам витаминларга бой бўлиб, парҳезбоп маҳсулот ҳисобланади. Гулкарамдан турли хил салатлар ва таомлар тайёрлашингиз мумкин. Шу ўринда организмингиз ҳақида яна бир маълумотни тингланг. Организм 50-55 фоиз калорияни углеводдан, 10 -15 фоиз калорияни оқсилдан, қолганини эса ёғ ҳисобидан оларкан. Шу қаторда дастурхонингизда доимо витаминга бой маҳсулотлар бўлиши керак. Таомномангизга картошка, гуруч, буғдой нон, мевалар, сабзавотлар, сутли маҳсулотлар, ёғсиз сут, балиқ, ёнғоқ, ёғсиз гўшт ана шундай махсулотлардан ташкил топиши лозим. Тайёрлаётган хар қандай таомингизни мумкин қадар ёғсиз қилишга харакат қилинг. Қовурилган таомлардан кўра қайнатилган, ёки буғда пиширилганлари сизга ва оила аъзоларингизга хам бирдек фойдали бўлади.

Азиз аёллар юқорида келтириб ўтган маълумотларимиз сизларга маъқул бўлган бўлса бизларга мактуб йўллаб, ўз фикрларингизни билдиринг. Яна қандай маълумотларга эга бўлишни хоҳлайсиз. Сизнинг қизиқишларингиз бўйича суҳбат тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Доимо гўзал бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top