4:02

Пешоб тутолмаслик давоси

MP3

Xурматли опа-сингиллар, тенгдошлар. Xаётимизда турли хил муаммоларга дуч келамиз. Шундай муаммолардан бири болаларимиздан бирининг тунда тагини хўл қилиб қўйиши бўлиши мумкин. Баъзи оналар ўсмир бўлиб қолган қизларининг тунда тагларини хўл қилиб қўйишларидан азобланадилар. Қуйида эса биз сизларга бу муаммога қандай муносабатда бўлишни ва унинг давосини келтириб ўтамиз. Диққат билан тингланг.

Серёғин хаво, намгарчиликлар ва қиш фасли кириши биланоқ, қовуқ мушаклари заифлашади. Буйрак xамда аёллар жинсий аъзолар тизими касалликка чалинган аёлларда, улар исташса исташмаса пешобни қўйиб юбориш дарди келиб чиқади. Аёлларда бачадон шамоллашининг пешоб қопи яллиғланишига чатишиб кетган турида Ушбу синдром яққол кўзга ташланади. Аёлларда фавқулотта кўп учрайдиган бу касаллик қуйидаги сабабларга кўра юзага келиб, кучаяди.

Серфарзандлик, шамоллаганда чала даволаниш оқибатида бачадон мушакларининг бўшашиб, шалвираб, осилиб кетиши. Худди шу холл сийдик қопга салбий таъсир этади. ШУни билингки, эркаклардан фарқли ўлароқ аёлларнинг жинсий аъзолари, буйрак, пешоб қопи, пешоб чиқарув тизими тез касалликка чалинувчан хисобланади.

Бунинг белгилари қандай бўлади деган савол туғилгандир. Бу хасталикнинг белгилари қуйидагича:

Xаяжонланиб қаттиқ кулганда, пешобни бехос қўйиб юбориш. Кўпинча бақириб йиғлаганд, қаттиқ қўрққанда xам шу холл кузатилади.

Салқинда эт увишганида тез-тез ёзилиш ёхуд пешобни тутолмасдан тўғридан-тўғри қўйиб юбориш.

Пешоб қилганидан сўнг қониқмаслик, пешоб халтаси бўш тургани холда, қайта ёзилиш истаги.

Пешобнинг бемор истагига бўйсунмасдан оз-оздан ёки томчилаб оқиб туриши.

Гох-гохида уйқуда босинқираб пешоб қўйиб юбориш.

Асабийлашганда ёки хадиксираганда жамоат жойларида пешоб қилиб юбориш.

Бу холлар xар бир аёл кишига катта ноқулайлик ва муаммо туғдиради. Бундай беморлар кўпчилик бор жойдан қочишга харакат қилишади. Доимо ўзларини ноқулай хис қилишади. Аммо бу хасталикнинг давоси бор. Агар сухбатимизнинг давомини тингласангиз, бу хақида билиб оласиз. Бу хасталикнинг давоси:

Беморни даволаш аёлларда гинеколог билан маслахатлашган холда амалга оширилади. Чунки бачадон фаолиятини тўла тикламай туриб, Ушбу касалликни тузатиш қийин кечади.

Прозерин, пантакрин, алое, В гурух дармондорилари шифокор назорати остида тери ва мушак ораларига юборилади.

Сенсиблацияловчи 10% ли хлорли калций ва глюконат калций эритмалари қатъий врач назорати остида вена ичига 10 мл дан10 кун давомида юборилади.

Нитроксалин таблеткалари пешиб қопи яллиғланишларида жудаям асқотади.

Бу хасталикни бошидан кечираётган беморлар ахволини яхшилаш учун уй шароитида табиий муолажалар қилиш хам мумкин. Бунинг учун беморга кунига 6 махал бир ошқошиқдан сабзи шарбати ичказиб туринг. Меъёрини ошириш тавсия этилмайди. Даво муддати ўн кун.

Турп суви сут билан тенг миқдорда аралаштирилиб ичилади. Яхшиси, бир пиёла турп сувига ўшанча миқдорда сут аралаштириб, кунига 4-6 махалгача беморга ичказиб боринг. ДАво муддати 10 кун.

100 гр тоза асалга 1 ошқошиқ седона, 2 чойқошиқ зира донларини обдон аралаштириб, малхам тайёрланг. Бу малхам кунига бир ошқошиқдан 4-6 махалгача ичиб борилади. Уни су вёки чойга аралаштириб ичиш хам мумкин. Бу муолажаларни қўллашдан олдин врач билан маслахатлашиб олинг. Қадрли аёллар бугунги сухбатимиз сизларга фойдали бўлди деган умиддамиз. Бизнинг истагимиз сизларнинг соғ ОМОН бўлишингиздир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top