3:57

Қўрқув, Ҳавотир ва безовталик муаммолари

MP3

Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар. Азизлар мен Лола яна сизнинг ихтиёрингиздаман. Агар ёдингизда бўлса, сизлар билан ўтган сафар жахл ҳақида сухбатлашган эдик. Бугун эса қўрқув ва ҳавотир ҳақида суҳбатлашамиз. Жахлдан кейин одамларга катта зарар етказадиган ҳис бу қўрқув ҳисобланади. Қўрқув Одам Ато билан Момо Ҳаво гуноҳ қилганларидан кейин биринчи марта бошидан кечирган қилган салбий ҳис эди. Ўшанда биринчи марта одамзод уни яратган ва севадиган Худодан қўрқди. Ўшандан буён қўрқув ҳиссий бузғунчи бўлиб ишлайди. Ўтган сафарги сухбатларимизда асабийлашиш ва жахл каби ҳисларнинг киши саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкинлиги ҳақида гаплашган эдик. Қўрқувни ҳам шундай вазифани бажаришини билиб қўйишингиз керак. Қон босимининг кўтарилишига, фақат жахл эмас, доимо хавотирда юриш ҳам сабаб бўлади. Қўрқадиган одамлар ўзларида қўрқув билан бирга хавотир, безовталик ҳисларини ҳам олиб юришади.

Қўрқадиган одамлар ҳар қандай янги нарсадан, баъзилари эса ўзлари билган нарсалардан ҳам қўрқувга тушадилар. Қўрқадиган одам ҳам ўзининг руҳий ҳаётига ҳам оиласига зиён етказади. Ҳамма ҳам бирорта бир дахшатли ҳолатга тушганда ёки бўлмаса янги бир ҳолатга ва нарсага дуч келганда ўзида қўрқувни ҳис қилади. Бироқ қўрқув бизни эгаллаб олишига йўл қўйсак, кейин уни бошқара олмай қоламиз. У бизни бошқарадиган бўлади. Тасаввур қилинг орангизда кимдир машина ҳайдашдан қўрқади. Чунки бир марта машина ҳайдаб, уриб олган. У машина ҳайдаганида яна уриб олишдан қўрқади. Бу қўрқув эса уни машина ҳайдашдан тутиб туради. Айнан қўрққани учун ҳам машина ҳайдашни ўргана олмайди. Қўрқадиган одам унда қўрқувни пайдо қиладиган ҳар қандай нарсани қилишдан бош тортади. Баъзи бўйдоқлар уйланишдан қўрқади, бошқалар эса янги иш бошлашдан қўрқади, яна бирлари ўз ишини очишдан қўрқади. Хуллас ҳар кимнинг ўз қўрқадиган нарсаси бор.

Қўрқув эса қилишимиз керак бўлган ишни қилишга ҳалал беради. Бизни ўша ишни қилишдан тўхтатади. Баъзи оналар фарзандлари катта бўлиб қолгач, уларга йўл-йўриқ беришдан ёки танбеҳ бериб уларнинг ҳатоларини тузатишдан қўрқадилар. Бошқалари эса ўсмир фарзандларига дўст танлашни ўз ихтиёрига қўйиб берганлар. Фарзанд ҳали ёш, у қандай дўст танлашни билмайди. Муқаддас Каломда “Ёмон одамлар тўдаси яхши ахлоқни бузар экан”, деб ёзилган. Шундай экан, фарзандларимиз ўз билганларича дўст танламасликлари керак. Агар фарзанднинг дўстлари ёмон бўлса, шунча йил Худо ҳақида ўргатганларингиз, берган тарбиянгиз ёмон дўстлар таъсирида йўқолиб кетади. Сиз яхшиси фарзандингизга ўзига ўхшаган тарбияли, Худони севадиган болалардан дўст топишига имконият яратиб беринг.

Агар унинг дўст танлашига ҳам аралашадиган бўлсам, ўсмир ёшдаги ўғлим мендан жахли чиқади ва мени ёқтирмай қолади деб қўрқманг. У айнан шу ёшида оқ-қорани танлашни ўргана бошлайди. Шу ёшдан бошлаб, катта бўлишни ўрганади. Шунинг учун тўғри йўл кўрсатишдан қўрқманг. Одатда ота-оналар фарзандлари вояга етгач, улар учун турмуш ўртоқ танлашни бошлайдилар. Турмуш ўртоқ танлаганларида ота-оналар йигит ёки қизнинг оиласига, шароитига, тарбиясига аҳамият беради. Шу ўринда бир нарсани ҳам қўшиб ўтсам. Оиласига, яшаш шароитига, тарбиясига аҳамият бериб йигит ёки қиз топаётган ота-оналар ўша йигит ёки қизнинг ўз фарзандининг темпераментига мос келиш келмаслигини ҳам инобатга олсалар аъло иш бўларди. Чунки ҳар томонлама тўғри келган ёшлар келажакда бахтли турмуш кечирадилар. Қўрқувдан озод бўлишнинг иложи борми? Албатта бор.

Жахлдан қандай қутулиш кераклиги ҳақида нималар қилиш кераклиги эсингиздами? Қўрқувдан озод бўлиш учун ҳам худди шу усуллардан фойдаланинг. Қўрқувингизни гуноҳ деб билинг, уни тан олиб кечирим сўранг, Худо сизни қўрқувдан озод қилишини сўранг, ва унинг ўрнини Муқаддас Руҳ билан тўлдириши илтижо қилинг. Энг асосийси ҳар сафар қўрқувни ҳис қилганингизда шу усулларни қайтаринг. Сизларга омад тилаб хайрлашаман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top