2:42

Шукрона нима 2 қисм

MP3

Атрофимиздаги неъматларни танимаганимиз, шукрона айтишни билмаганимиз йўлимизни тобора боғлаб бораверади. Ҳар биримизда кунда ўн бор байрам қилишга ярашиқли афзалликлар бор – оёғингиз оғриётгани ёки қулоғингиз эшитмаганини айтиб йиғлайверасиз. Айтинг-чи, кўзингиз кўряпти, томоғингиздан овқат ўтяпти, ҳазм бўляпти, юрагингиз соғ, унинг шукронаси қани? Бир бемор болангиз бор. Эзилаверадиз, Худодан ўртаниб тиланаверасиз – қолган уч болангиз лочиндай учиб юрибдику, унинг рахмати шукронаси қани? Ахир улар ҳам ногирон бўла қандоқ қилган бўлардингиз!

Иморатим битмайди деб, тутаб ёнасиз, болам ўқишга киролмади деб, тўлғанасиз, мана бу мансабдан айру тушдим деб сарғайиб, нега пулим кўпаймайди деб кичрайиб борасиз – тўхтанг биродар, ёнингиздан лопиллаб ўтиб бораётган тобутга қаранг! Оёғингиз тагидан шамол ўтиб турибди, иншоолоҳ битади у бино! Ўқишга киролмаса, шу ҳам фожиами? Болангизнинг боши тошдан бўлсин! Ота-оналикнинг ширин ташвишлари бу! Бунга етган бор, етмаган бор ва ҳакозо… муомаласи қўрсроқ ёки ҳасисроқ бўлса-да, болаларингизнинг эшикдан кириб келадиган отаси борлигига шукр. Жавраса ҳам, асабларингизни тордай чалиб турса ҳам, қозоннинг тагига ўт ёқиб, болаларингизни қаноти остида иситиб ўтирадиган аёлингиз омонатлигига шукр!

Эшигингизни тақиллатиб, сизни соғиниб келадиган одамларингиз борлиги, ота-она бўлиш наиб этгани, келинлик, куёвлик бўлиб уй тўрида ўтганингиз, бола-чақа учун кўчага чиқиб, нон-чой топиб келишга яроқли бўлганингиз – сизнинг бойваччалигингиз, толеингиз борлигиир – шукр, шукр ва яна шукр айтиш керак. Шу ўринда яна ҳазрати Довуднинг Забур китобидан парчалар келтираман: «Унинг ҳузурига шукрона айтиб яқинлашайлик, Унга севинчли қўшиқларла хитоб қилайлик!”. Унга илтижо қилиб бирор нарса сўрашдан олдин, берган неъматлари, дуоларингизни эшитганлари учун шукрона айтинг. Сўнггина бирор нарса тиласангиз жоиз бўлар. “Худовандга шукрона айтиб куйланглар, Ғижжакда куйланглар Худойимизни! У булутлар ила осмонни қоплайди, ер учун ёмғир ҳозирлайди, тоғларда эса гиёҳўстиради. Ҳайвонларга ризқ-рўзини беради. Қағиллайдиган қарға болаларини тўйғизади. Худованд отнинг куч-қувватидан рози бўлмас, чопқирнинг болдирлари Унга манзур бўла олмас. Худованд Ўзидан қўрқадиганлардан, иноятига умид боғлаганлардан рози бўлар.”. У қарғиллайдиган қарға болаларини тўйдирар экан сизнинг болаларингизни улардан кам кўрармиди?! Шунинг учун кўнглингиз ҳотиржам бўлсин. У доимо сизга ғамхўрлик қилаётгани учун шукрона қилинг. сизни ҳар қандай бало қазолардан сақлаётгани учун шукр қилинг.Унинг мадҳини доимо дилингиздан қўймай шукрона билан яшанг. Шунда кўнглингиз хотиржам, дилингиз равшан тортади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top