4:20

Сиз Унинг Маъбадисиз

MP3

Азиз аёллар сиз ўзингиз xақингизда ўйлар экансиз, энг аввало нималарга эътибор берасиз? Ўзингизни қандай xис қиласиз? Биз аёллар табиатан xис туйғуларга бой қилиб яратилганмиз. Биз баъзи нарсаларни кучли xис туйғулар билан қабул қилган чоғимизда, эркаклар худди шу нарсаларни жуда оддий қабул қилишади. Баъзан бизнинг xис туйғуларимиз бошқа аёлларни тушунишимизда ва далда беришимизда асқотади. Аммо Муқаддас Каломнинг xақиқатларини тушунишимизда xис-туйғудан кўра имон биринчи ўринда туради. Ва айнан ўша xис туйғуларимиз орқали шайтон бизга xужум қилади. Бизга фикрлар бериб, кайфиятимизни, кундалик xаётимизни ўзгартириш жуда осон. Агар эътибор бериб қарайдиган бўлсангиз, кун давомида миянгизга турли хил xаёллар келади. Уларнинг орасида xам яхши xам ёмонлари бор. Аммо xозир биз айтмоқчи бўлган xаёллар бу шайтоннинг ёлғонларига тегишлидир. Шайтон бизга турли хил бўлмағур xаёллар беради. Бу xаёллар бизни Худодан узоқлаштиради. Чунки шайтоннинг мақсади xам ана шу. У бизларга ёлғон гапириб xаётимизни издан чиқаришга уринади. Уни ёлғонларининг сон-саноғи йўқ. У бизга: «Сен яхши аёл эмассан”, “Ёмон онасан”, “Нима қилиб қўйдинг, энди Худо сенга қарамайди”, “Қачон яхши хизмат қилсанггина Худога лойиқ бўласан”, каби ёлғонларни гапиради. Агар биз шу ёлғонларни юрагимизга қабул қилсак, шу ёлғонларга кўра яшашни бошлаймиз. Бундай яшаш натижасида Худодан узоқлашиб кетамиз. Худо эса бизга бундай ёлғонларнинг бутунлай аксини айтади. “Сен менинг севимли қизимсан”, “Сенинг хизматингдан кўра ўзинг менга кўпроқ кераксан”, “Гуноx қилган бўлсанг xам барибир сени яхши кўраман”. Калом нима дейди? Каломда Худонинг садоқати, муxаббати xақида жуда кўп оятлар бор. Забур 26 боб 10 оятда: «Ота-онам мени ташлаб кетсада, Худованд мени қабул қилар.” Ёки Забур 17 боб 31 оятда шундай ёзилган: “Тангрининг йўли комилдир, Худованднинг каломи софдир. Ундан паноx сўраган xаммага У бир қалқондир.” У Исроил халқини кўп бора кечирди. Xар сафар халқ Унга юз бурганида Худованд уларни қабул қилди. Чунки У Ўз сўзига садоқатли. Шунинг учун шайтоннинг ёлғонларига нисбатан, Худованднинг Каломларини ишлатинг. Шайтон xар сафар сизга ёлғон айтганида Худонинг каломини ишлатинг. Исо Масиx 40кун чўлда оч қолганида шайтон Уни васвасага солган эди. У Исога xам ўзининг ёлғонларини ишлатган. Аммо xар сафар Исо унга Худонинг каломи билан жавоб қайтарди. Шундай экан биз xам Унинг изидан юришимиз керак. Агар шайтоннинг xужумларини қайтармасак, у бизнинг xаётимизни заxарлайди. Биз Худонинг маъбадимиз, бизнинг ичимизда бундай ёлғонларга ўрин бўлмаслиги керак. Келинг шу ўринда каломдан ўқиймиз. 1 Коринфликлар 3:16 оятда шундай ёзилган: “Наxотки билмасангиз, сизлар Худонинг маъбадисизлар. Худонинг Руxи ичингизда яшамоқда. Кимки Худонинг маъбадини бузса, уни Худо уради. Чунки Худонинг маъбади муқаддасдир, бу маъбад эса сизларсиз.” Шунинг учун Худонинг маъбадини бузмаслик учун доимо xушёр xаёт кечиришимиз керак. Биз эxтиётсизлик қилиб осонгина Худонинг маъбадини булғашимиз мумкин. Чунки бизнинг эски табиатимиз доимо биз билан ёнма-ён яшайди. Ёлғон гапириш, ғийбат қилиш, xасад қилиш, нафратланиш, биров xақида ёмон фикрлаш, нотўғри xаёлларга берилиш, шайтоннинг ёлғонларини қабул қилиш. Буларнинг сон-саноғи йўқ. Аммо Худо нима дейди: «Муқаддас бўлинглар, зеро Мен Муқаддасман.” Биз эски табиатимиз амрига кўра эмас, энди Илоxий Руx амри билан яшашимиз лозим. Агарда биз xар куни Илоxий Руx амри билан яшашни одат қилсак, биз маъбадни доимо муқаддас сақлаган бўламиз. Шунинг учун xар куни эрталаб xамма ишларингизни бошлашдан олдин, бир неча минут вақтингизни Худовандга бағишланг. Ундан сизни Муқаддас Руxга тўлдиришини ва бутун кун Муқаддас РУx амри билан яшаш учун Унинг ёрдамини сўранг. Муқаддас Каломда ёзилишича, агар биз Унинг иродасига кўра бир нима тиласак, У бизнинг тилакларимизни эшитади, агар У бизнинг тилакларимизни эшитаётганини билсак, тилакларимиз бажо бўлишини xам биламиз. Шундай экан шайтоннинг ёлғонларини бир четга улоқтириб, Худованднинг каломи билан яшанг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top