Ассалому алайкум қадрли аёллар. Сизлар билан яна учрашиб турганимдан жуда хурсандман. Бугун эр-хотин ўртасида бўлиб турадиган келишмовчиликларнинг асосий сабабларидан бири хақида сухбатлашамиз. Бу сухбат сизларга ёқади деган умиддаман. Азизлар эсингизда бўлса ўтган сафар бизда яъни аёлларда бўладиган мухтожликларни эрларимизга қандай айтиш хақида сухбатлашган Эдик. Бизга керак бўлган нарсаларни қандай айтиш хақида бир нечта усулларни ўргандик. Бугун ўзимизга керак бўлган нарсаларни аввал ўзимиз яхшилаб ўйлаб олиб, кейин эримизга шу мухтожликни аниқ етказиш хақида сухбатлашамиз. Бунинг учун аввал бир оиладаги холатга эътиборимизни қаратайлик. Каромат ўзига бирор нарса керак бўлса буни эрига айтишга қўрқади. Чунки хар сафар эри унинг гапларини эшитиб, албатта ёқимсиз гап билан унинг илтимосини рад этади. Хар сафар у ўзига керакли нарсани олиш учун эридан пул сўраганида ўзини айбдордай хис қилади, оқибатда эса унинг гаплари илтимосдан кўра минғирлашга ўхшаб қолади. Унга бирор нарса керак бўлса хар доим ўзини оқлашига тўғри келади. Хар сафар эридан пул олмоқчи бўлганида юрагини ховучлаб туради. Чунки эрининг ўтган сафарги камситишлари, унинг ёдидан кетмаган. Бу камситишлар ёки ёқимсиз гаплар Кароматни ёмон ахволга солади. Кароматнинг эридан ўз мухтожликлари учун пул сўраши ёки бирор нарса олиб бериши хақида сўраш усули нотўғри. Чунки юқорида биз унинг усулини илтимосдан кўра минғирлашга ўхшаб кетади дедик. Хар қандай минғирлаш эса эркак кишини ўз хотинидан узоқлаштиради. Агар сиз ўзингиз сизга керакли бўлган нарсани ишончсизлик билан айтсангиз, эрингиз уни олиб беришига ёки олишингиз учун пул беришига қандай ишониш мумкин. Сиз ўз мухтожлигингизни қатъий изхор этмасангиз, эрингиз хам бу нарсага эътибор қилмайди. Энди яна Кароматнинг оиласига қайтсак. Кароматнинг хар сафар «Уни олишим керак, менга пул берасизми”, ёки “ Мен уни олсаммикан”, деган гаплари эрининг жонига теккач, унга пул беради. Бироқ эри пулни хасислик қилиб беради. Берган пули Каромат айтган нарсага етмайди. Эрининг Кароматни мухтожликларига эрътиборсизлиги етмагандай, яна хотинига нисбатан хасислик қилиши, Кароматни ерга уради. Нихоят у хар сафар ўзини оқлашлардан, у нима деркин деган хадиклардан чарчади. У ўзига керакли бўлган нарсаларни аниқ ва қатъий изхор қилишга қарор қилди. Бир сафар у аниқ ва қатъий қилиб: « Дадаси, совуқ тушиб қолди, мен ўзимга янги палто олмоқчиман, эски палтом аллақачон титилиб кетган. Менга пул беринг”, — деди. Бу гапни у минғирламай, аниқ аммо табассум билан айтди. Эрининг жавобидан ўзи хам хайратга тушди: « Шундайми. Яхши, қачон бозорга борасан?” Эри унга хеч қандай савол бермасдан пул берди. Кароматнинг Эрида пул бўларди, аммо хасислик қиларди. Бироқ Каромат ўзига керакли бўлган нарсани аниқ ва қатъийлик билан айтганида, эри ўша нарсанинг жуда зарурлигини тушунди. Азизлар жуда кўп аёллар ўз мухтожликларини аниқ ва қатъий тарзда айтганларида ўзига керак бўлган нарсага эришганлар. Биз аёл кишининг мухтожлиги деганда фақат унинг ўзига керакли бўлган нарсаларни назарда тутаётганимиз йўқ. Аёл киши турмушга чиққач, энг биринчи ўринда фарзандлари учун кейин эса ўзи учун яшайди. Эрингизга айтмоқчи бўлган мухожлигингиз, бу фарзандингиз учун керакли нарса, ёки уйингиз учун керакли бирор нарса бўлиши мумкин. Сизга керакли бўлган нарсалар фақат ўзингизга эмас оилангиз учун керакли эканини яхши биласиз. Бу мухтожликларга миссолларни мендан хам кўпроқ келтиришингиз мумкин. Гарчи оила ёки ўзингизга керакли бўлган нарсаларни қатъий ва аниқ қилиб айтиш усули хамма аёлларга тўғри келмаса хам, бироқ бу усул бошқа усуллардан анча самаралироқ. Сиз ўз эрингизнинг одатларини, характерини яхши биласиз, шунга кўра донолик билан иш кўришингизга ишонаман. Сизлар билан сухбатлашар эканман, ўзим хам катта қониқиш оламан. Чунки биргаликда бўладиган сухбатларимиз ёқимли. Мен сухбатдошингиз Лола оилангизга хотиржамлик ва мухаббат тилаб кейинги сухбатларгача ОМОН бўлинг деб қоламан.