Ассалому алайкум азиз аёллар. Бугунги сухбатимиз бир оз бошқача ва сиз кутмаган тарзда бўлади. Бу мавзу хаммамизни хам қизиқтирса керак.Саломатлик хақида сиз билан кўп бора сухбатлар олиб борганмиз. Саломатлик хақида соатлаб сухбатлашиш ва керакли маълумотларни бериш мумкин. Хозир сизга хавола қиладиганимиз оддий ва қўллашга осон бўлган муолажалар хақида. Соғлик мавзусида турли хил муаммоларга дуч келамиз. Бу муаммоларни баъзан дориларсиз, оддий хал қилиш мумкин. Қуйида сизни шингил маслахатлардан хабардор қиламиз.
* Уйқусизлик сизни безовта қиладими? Ундай бўлса бу маслахат айнан сиз учун. Уйқусизликдан қийналаётганлар 70г саримсоқни бўтқа холига келгунча эзиб, унга беш дона лимон шарбатини аралаштирсинлар, сўнгра банка оғзини икки қават дока билан бекитиб қўядилар. ЭРталаб эса икки чой қошиқ майдаланган қарағай баргини ярим стакан қайноқ сувга дамлайдилар, кечқурун эса дамламани сузиб олиб, унга бир чойқошиқ саримсоқ шарбатини аралаштиргач, уйқу олдидан ичилади. Қолган шарбат эса совутгичда сақланади.
* Совуқ қотганда. Агар сиз совуқ қотиб бундан касал бўлиб қолишингизни сезсангиз, уйга келгач дархол саримсоқ бўлакчасини кесиб,15 дақиқа мобайнида кафтингизга суртинг. Сўнгра уни ювиб ташламасдан ухлашга ётинг.
* Лабингизга учуқ тошганда хам саримсоқдан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун саримсоқ бошини олиб майдалагичдан ўтказасиз ва докага соласиз. Ушбу тампон билан учуқларни артишга киришинг.
* Аллергияда саримсоқ бўлагини олиб, бўтқага айлангунча майдалайсиз, икки ош қошиқ сув аралаштиргач, овқатдан кейин истеъмол қиласиз. Шу тарзда хар куни уч махал овқатдан кейин тўрт кун қабул қилгач, уч кун дам оласиз. БУ усул аллергиядан бутунлай халос қилмаса хам дархол тўхтата олиш хусусииятига эга.
Қадимдаёқ куч қувват берувчи доривор хар хил аъзоларга яхши таъсир қилишини ёки фақат битта аъзога кучли таъсир ўтказишини аниқ билганлар. МАсалан, мия фаолиятига яхши таъсир қилувчи дориворлар; олма, нок, ибра, чиннигул, қизил атиргул суви, наъматак ва бошқалар. Ошқозон фаолиятини яхшиловчи дориворлар; бехи, долчин, чилон жийда, чиннигул, қизил атиргул, зира…
Юрак фаолиятини яхшиловчи дориворлар; равоч, анор, бехи, нок, долчин, зарчава, олма, ошкўк, кашнич, қахрабо, мускус, чилон жийда , қизил атиргул…
Ич кетишини тўхтатишда; гуруч, мош, ясмух, нўхат, қахрабо, зира, тариқ, крахмал ишлатилган. САфрони хайдашда олхўри, қизил атиргул, сирка, асал ва сут зардоби қўлланган.
Балғамни кўчиришда; сабур, сано барглари, зира, қора мурч, қизил мурчдан фойдаланганлар. Ўтни хайдовчи моддаларга: лаванда, санно барглари ишлатилган.
Турли балғам юмшатувчи ва балғам хайдовчилар, мойчечак, минг япроқ, ялпиз, лавр барги… ҚУюқ ва ёпишқоқ балғамларни юмшатувчилар; мойчечак, қичима ўт, ялпиз, отқулоқ, долчин, саримсоқ, сирка…
Йиринг, балғамни тез етиштириб хайдовчилар: анжир, зарчава, карам…
Асабни тинчлантирувчилар сачратқи барглари. Салат ва унинг уруғи, кашнич, қизил атиргул, лимон сиркан – жовул, чилон жийда… Қонни суюлтирувчилар; сирка билан асал, олхўри, унинг шарбати, асал суви ва арпабодиён…
СИйдик хайдовчи ва терлатувчилар; петрушка, мойчечак, мингяпроқ, анис, долчин…
Куйган яраларнинг оғриғини қолдириш учун тухумнинг оқи, ўрдак ёғи ва крахмал ишлатилган.
Қорин кўпчиб ел йиғилганда; зира, имбир, бодиён, петрушка, шивит, қора мурч қўлланилган. Азиз аёллар бугунги маслахатларимиз энг синалганларидир. Бу махсулотлардан сиз хам донолик билан фойдаланишингизга ишончимиз комил.