3:15

Танангиз қизишидан чарчадингизми?

MP3

Ассалому алайкум. Мен Лола сизлар билан фақат аёллар мавзусида суҳбатлашишдан завқланаман. Бугунги суҳбатимиз аёл ҳаётининг бир босқичи бўлган мавзу ҳақида бўлади. Аёлларда кузатиладиган тананинг юқори қисмининг тўсатдан қизиб кетиши, климакснинг асосий белгиларидан биридир. Бу ҳолат бир неча сониядан 2-3 дақиқагача, айрим ҳолларда ундан ҳам кўп давом этиши мумкин. Бу ҳол бир кеча – кундузда 20 мартагача кузатилади. Шифокорлар шу вақтда ҳаёт тарзини сал ўзгартиришни, содир бўлаётган холатдан асабийлашмаслик ва гормонал усул билан даволанишни маслаҳат беришади. Катта ёшдаги аёллар танасида бўладиган ўзгаришдан енгилроқ ўтиши учун табиий усуллар билан даволанишни маслаҳат берамиз. Бу доривор ўтлар билан даволанишдир. Ўтлардан тайёрланган дамлама ичишни бошлаганингиздан кейин гўштли овқатлар истеъмол қилмай туринг. Спиртли ичимликлар ичишдан ўзингизни тийишингиз керак. Бу аломатларни енгиллаштиришнинг ҳам турли йўллари бор. Бунинг учун бир хил миқдорда арслонқуйруқ, дўлана гули, маймунжон баргларини аралаштириб, 4-5 ош қошиғи устига бир литр қайноқ сув қуйиб, 15 дақиқа буғда тутиб туринг. Кейин ярим соат тиндиринг. Бу дамламани истаган пайтингизда бир литрдан 10 кун мобайнида ичиб туринг. Бу гиёҳлардан бирини тополмасангиз, борларидан фойдаланишингиз ҳам мумкин. Асабийлашганда, уйқусизликда тоғ райҳонидан тайёрланган настойка яхши ёрдам беради. Қаттиқ асабийлашиб, ҳаяжонланганда ва бошга қон қуйилганда ярим ош қошиқ валериана илдизи талқонига бир стакан қайноқ сув қуйиб, 2 соат тиндиринг. Сузиб олиб эрталаб ва кечқурун ухлашдан олдин ичиб туринг. Аммо бир ярим, икки ой тинмай валериана ичиш мумкин эмас. У ҳаммага ҳар – хил таъсир қилади. Айримлар ичганда фойдасини тез сезади. Баъзилар эса уни кўтара олмайди. Шунинг учун гиёҳлар дамламасини ичишда эътиборлироқ бўлинг.

Ўтлардан тайёрланган чойлар ва дамламалар юрак уришини, қон босимини нормаллаштиради. Бундай пайтда мияга қандай ёрдам бериш мумкин? Ловия, ёғсиз творог, балиқ, жигар, нўхат, сули ёрмаси, гуруч, тухум. Уларда холин – дармон бўладиган моддалар – табиий нейромедиаторлар кўп. Бу моддалар асаб тизими орқали асаб қўзғалишини ўтказади. Шу жараён мияни ўйлашга, ёдда сақлашга ёрдам беради. Катта ёшдаги аёллар имкон қадар холестерин мавжуд бўлган озиқ овқатларни камроқ еганлари маъқул. Чунки танадаги ортиқча холестерин киши организмига сезиларли даражада зарар келтиради. Бироқ бу билан умуман ейиш мумкин эмас экан деган ҳаёлга борманг. Агар танангизда холестерин миқдори юқори бўлмаса, таркибида холестерин мавжуд бўлган озиқ-овқатлардан истеъмол қилиш мумкин. Буларга сариёғ, пишлоқ, балиқ ва сут, тухум киради. Холестериннинг фойдалилигини мана бу кўрсаткичлар орқали билиш мумкин. Инсон мияси 15 фоиз холестерин ва 80 фоиз сувдан иборат. Демак, холестериннинг ўзи зарар эмас, унинг ортиқчаси зарар. Климакс даврида кўриш қобилияти ҳам пасаяди. Бунда балиқ мойи, сабзи, шовул, кўк пиёз, қизил помидор, ўрик, олма каби маҳсулотлар ёрдамга келади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top