Ассалому алайкум мехрибон ва назокатли опа-сингиллар. Сизлар билан яна сухбатлашиш имконига эга эканимдан хурсандман. Бугун сизлар билан яна бир мухим нарса хақида сухбатлашишни хохлардим. Ўтган сафар: «Нега эркаклар бизга тасалли керак бўлганларида бутунлай бошқача йўл тутишлари” хақида сухбатлашдик. Бизда бирор бир муаммо пайдо бўлганида, ёки бирор бир ишни нотўғри қилиб қўйганимизда дашном ўрнига эримиздан тасалли олиш хохиши бўлади. Бироқ аввалги сухбатимизда айтганимиздек, эрларимиз бу муаммога бошқача ёндашишади. Улар хар бир муаммога мантиқий сабаб излашади. ШУндай сабабни топиб тахлил қилганида эса ўзларини енгил хис қилишади. Бу билан улар аёлимга ёрдам бердим деб ўйлашади. Бундай пайтда аёлга дашном эмас тасалли кераклигини камдан кам эркакларгина тушуниб етишади. Бироқ эрингизни сиздаги мухожликларни кўришга ўргатишингиз мумкин. БУнинг учун бугун биз учта усулни кўриб чиқамиз. ХАр бир аёл эрининг мулойимлик билан тасалли беришига мухож бўлади. Бу инсон табиатининг бир қисми. Буни хамма эркаклар хам билишмайди. Биринчидан Эрингиз сизга тасалли беришга харакат қилганида унинг бу харакатидан миннатдор эканингизни билдиринг. Унинг сизни тинчлантириш учун қиладиган кичкина харакатини хам кўздан қочирманг. У сизга тасалли бермоқчи бўлганида, ундан ўзингизни олиб қочманг. Аксинча унга имконият беринг. Кейин эса унинг ўша харакати учун миннатдорчилик сифатида унга бирор нарса қилинг. Ишхонасига тушлик ўраб берганингизда ёнига ўша берган тасаллиси учун миннатдорлигингиз ёзилган нома, ёки у ёқтирган бирор бир пишириқ, таомни тайёрлаб беришингиз керак бўлади. Энг мухим унинг қилган ишини унутмаганингизни ва бундан миннатдор эканингизни билдиринг. Хеч қачон тасалли олиш учун танқиддан фойдаланманг. Унинг бирор бир харакати сизга ёқмаган тақдирда хам ўша харакати учун уни танқид қилманг. Аксинча ўша харакатининг ижобий томонини топиб уни мақтанг. Бу холат уни сизга нисбатан яхши муносабатда бўлишига ва сизга яқинлашишига сабаб бўлади. Унинг харкатидаги хар бир яхши нарсани кўздан қочирмай, мақтанг ёки миннатдорчилик изхор қилинг. Масалан бир аёлнинг боласи касал бўлиб қолди. Уни касалхонага олиб келишди. Аёл хам эри хам касалхонада туришибди. Аёл қаттиқ куйиняпти, шундай пайтда у ичида: “Ёнимда қаққайиб турмасдан мени бағрига босиб тасалли берса-чи!” деб ўйлайди. Бу фикрни агар у нотўғри тарзда ифода этса, масалан”ёнимда туравермасдан бағрингизга босиб менга тасалли берсангиз бўларди”, дейиш унинг бундай ишларга уқувсиз эканини кўрсатиш бўлиб қолади. Бундай холатларда сиз аксинча иш тутишингиз керак. У ёнингизда эканидан миннатдор эканингизни айтинг. “Шундай қийин пайтларда ёнимдалигингиздан хурсандман. Рахмат”, дейиш уни сизга тасалли беришга ундайди. Иккинчи усул: Ўзингиз тасалли бериб унга ўрнак бўлинг. Нима эксанг шуни ўрасан, деган мақолни хаммамиз эшитганмиз. Бу мақолни тасалли олишга хам ишлатиш мумкин. ТАсалли олиш учун аввал ўзимиз тасалли беришимиз керак бўлади. Агар у бирор нарсадан ташвишланаётган бўлса, ўша нарса хақида сўраб суриштиринг, унга ёрдам бермоқчи эканингизни айтинг. Агар бу усул унга ёқмаса бошқача усулларни қўллаб кўринг. Унга қандай тасалли керак бўлса ўшандай усулни топинг. БАъзи эркаклар аёллари қийин дамларда уларни бағрига босиб, тинчлантиришларини истасалар, бошқаларни бу холат жиғига тегади. Аксинча бундайларга сўз ва юз ифодалари етарли бўлиши мумкин. Сиз хам ўз эрингизга қандай усулда тасалли Бера олишингизни ўйлаб кўринг. Агар сиз унга қандай тасалли Бера олишингиз мумкинлигини билиб олсангиз, бу керак пайтда сизнинг тассаллига эга бўлишингизга ёрдам беради. Азизлар бугун сизлар билан эрларимизни тасалли беришга ўргатиш йўлидаги иккита усулнигина кўриб чиқа олдик. Агар учинчи усулни хам билмоқчи бўлсангиз бизнинг кейингиз сухбатимизни кутинг. Унгача хозирги иккита усулни амалда синаб кўринг. Натижаси қандай бўлганини эса бизга ёзиб юборинг.