3:13

Терини тозалаш

MP3

Ассалому алайкум. Қадрдонлар биз гўзал бўлиш учун турли косметик воситаларни ишлатишни яхши кўрамиз. Уларни баъзида билиб-билмай ишлатамиз. Агар юз терингизни тоза ва гўзал кўринишда сақлашни истасангиз, косметик талабларга риоя қилишингизга тўғри келади. Кир тери озгина шикастланса ҳам у бактерияларни кўпайишига, шамоллашига, яллиғланишига олиб келади. Терини яхшилаб тозаланиши, бу унинг нормал иш фаолияти учун керакли шароит хисобланади. Кундалик равишда тери ва баданни кечки вақт тозалаш керак. Бу қон айланишини яхшилайди, уйқуни яхши бўлишини таъминлайди, қачонки биз ўз мутахассислигимиз бўйича турли жойларда чангда ёки химик воситалар билан ишлашимизга тўғри келади.

Тери уни ювиш ва чайиш учун яхши сув – юмшоқ сув ҳисобланади. Булар ёмғир суви, тоғ, булоқ сувларидир. Биз одатда фойдаланадиган кран сувлари теримиз учун косметик восита бўлиб хисобланмайди, яъни у ўта қаттиқдир. Унда минерал тузлар кўп. Бундай сув нормал терини ва нозик терини қўполлаштириши, яллиғлаши мумкин. Бунинг олдини олиш учун ванна қабул қилганда сувга махсус воситалар қўшиш керак: денгиз тузлари махсус сувни юмшатиш воситалари.

Биз фойдаланишга ўрганиб қолган совунлар юз теримиз, баданимиз учун ёмон таъсир этади. Шунинг учун яхшиси косметик махсус совунлардан яъни протекс, кемел, душ учун гельлардан фойдаланганимиз маъқул. Улар теримизни асрайдиган қаватини зарарлантирмайди, бу воситалардан фойдалангандан сўнг 3-4 соат ичида юзимизни табиий қаватини мустаҳкамлайди.

Совуқ сув терини керакли даражада тозаламайди. Ҳозирги пайтда савдода кўплаб чет элда ишлаб чиқарилган бадан ва юз териси учун кўплаб махсус воситалар бор, қуйида ана шулардан бир нечтаси билан сизни таништириб ўтмоқчимиз: денгиз ўсимликларидан тайёрланадиган озиқлантирувчи ва юмшатувчи ванна учун капсула – Косменс; ўлик денгиз тузи – моддалар алмашинувини яхшилайди, терини таранглаштиради, гинко ўсимлиги экстракти терини қувватлаштириш ва тетиклаштириш учун, папая данаги мойли экстракт, женьшен ўсимликлари экстракти. Шунингдек сут ва асал махсулотлари ҳам терини юмшатувчи ва тери намлигини таъминлайдиган маҳсулотлардир.

Бирор ерга боришдан олдин пардозланиб олишга одатланганмиз. Пардоз қилиш бу оддий иш эмас. Пардозлашдан олдин юзингизни яхшилаб тозаланг.

Юзингиз ёғли бўлса махсус совунлар билан ювинг. Қуруқ бўлса пардоз учун мўлжалланган сут билан артинг. Сўнг ҳимояловчи крем суриб юзингизни пардозлашни бошланг. Пз терингизга мос бўлган упа сурасиз. Агар кечки зиёфатга бораётган бўлсангиз, ёрқин рангли пардоз бўёқлардан: тилла ранг қовоқ упаси, кўк ёки қора қаламдан пушти ранг лаб бўёғидан, жигарранг ёки қора ранг тушдан дид билан юз қиёфангизга ярашадиган қилиб фойдаланинг. Албатта кийган либосларингизга ҳам пардоз бўёқларингиз ранги уйғунлашиши лозим. Муҳими сифатли ва муддати ўтмаган бўёқлардан фойдаланинг. Вақт топиб косметолог билан сизга қандай бўёқлар мос тушишини маслаҳатлашиб олинг. Аёл қандай иш билан машғул бўлмасин, ўзига қарашни ва соғлиғига эътибор қилишни унутмаслиги керак. Сиз ҳам шундай қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top