2:54

Турмуш қуриш ҳақида 2 қисм

MP3

Биз ўтган суҳбатимизда турмушда софдил бўлиш лозимлигини айтган эдик. Энди эса бу ҳақида Муқаддас Китоб нима дейди, шунга қарасак. “Ёлғончи тил Эгамизга жирканч, тўғрилик билан иш қиладиганлар эса Унинг севинчидир.”Агар мақсад турмушнинг мустаҳкам бўлиши бўлса унда, турмуш софдиллик асосига қурилиши керак.

Бир-бирига мос келиш тумушда асосий рол ўйнайди.

Гарчи бугунги кунда кўпгина ёшлар ўз умр йўлдошларини ўзлари топаётган бўлсалар ҳам, олдиндан келишиб ота-оналарининг хоҳишлари билан унаштирилган никоҳлар ҳали ҳам ҳаётда кўп учрайди. Аммо ота-оналар уларнинг хоҳишлари билан қурилган никоҳда йигит билан қизнинг хоҳишлари ҳам инобатга олиниши кераклигини унутмасликлари лозим. Уларнинг ҳар иккаласини ҳам турмуш қуришга мажбурламаслик керак. Уларнинг ҳар иккаласига ҳам тўйдан олдин бир-бир бирларини яхшироқ билишга ва тўйдан кейин учрайдиган мавзуларда суҳбатлашишга етарлича имконият берилиши керак.

Қуйида турмуш қуришга тайёрланаётган йигит ва қизлар учун саволлар бор. Улар ҳақиқатдан ҳам бир-бирларига мос келадими, шуни аниқлаш учун саволларни йигит билан қиз ҳам алоҳида ҳам биргаликда муҳокама қилиши лозим. Нима учун турмуш қурмоқчисиз? Жамият нормаси бўлгани учунми? Романтик ва ҳаяжонга соладиган бўлгани учунми? Балки ёлғизлигингиз учундир? Балки бойлик ва ҳукмронлик учундир? Фақат шу сабаблар билан қурилган турмуш Худонинг никоҳ ахдини камситади. Никоҳнинг мустаҳкамлигига ишонасизми? Айрилишлар (ҳали ажралмаган, аммо алоҳида яшаш) ва ажралишлар ҳақида фикрингиз қандай? Никоҳ Худонинг режаси, аммо ажралиш эса лаънатдир, чунки у никоҳнинг “ўлимгача бизларни бирлаштир” деган махсус ахдини бузиш демакдир.

Оилани режалаштириш ҳақида фикрларингиз қандай? Абортга қандай қарайсиз? Бепушт қилишга-чи? Бепуштлик ёки бола асраб олишга қандай қарайсиз?

Турмушда вафодорликка ишонасизми? Сиз ўзингизни тута билишга ва пок бўлиб яшашга мухтожмисиз? Никоҳсиз севги алоқаларига қандай муносабатдасиз?.

Оилавий хўрлашларни қандай қабул қиласиз? Жисмоний, ҳиссий ва жинсий хўрланишларга?

Тўлиқ мажбуриятни олишга тайёрмисиз? Оилада ва турмуш ўртоғингиз билан муносабатда очиқчасига гаплашишдаги тўлиқ мажбуриятни бўйнингизга олишга тайёрмисиз? Турмуш романтикадан кўра, ҳурмат ва ишонч орқали фаровон бўлади.

Тенгхуқуқлилик, бўйсуниш ва севги маъноларини қандай тушунасиз? Ҳақиқий севги ўз-ўзини тўлдиради? Қанча кўп берса, шунча кўп ўсади. У ёпишиб оладиган ва турмуш ўртоғини бўғиб қўядиган рашкчи севги эмас. Бугунги суҳбатимиз сизларга манзур бўлган бўлса, кейинги суҳбатларимизни ҳам тинглаб боринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top