3:13

Турмуш ҳақида 3 қисм

MP3

Биз ўтган галги суҳбатимизда йигит билан қиз турмуш қуришдан олдин ўйлаб кўриши зарур бўлган саволларни бериб ўтган эдик. Қуйида эса ўша саволларнинг давомини тинглайсиз. Тенгхуқуқлилик, бўйсуниш ва севги маъноларини қандай тушунасиз? Ҳақиқий севги ўз-ўзини тўлдиради? Қанча кўп берса, шунча кўп ўсади. У ёпишиб оладиган ва турмуш ўртоғини бўғиб қўядиган рашкчи севги эмас. Турмушда икки ёш бир-бирисиз яшай олса ҳам ўз хоҳишлари билан бирга яшашга қарор қилса, бу севги бўлади. Мақсад бир-бирини тарбиялаш ва ўстириш. Бўйсуниш — бу хизматкорлик ёки тенг хуқуқсизлик ҳам эмас. “Оиланинг боши бўлиш бошқариш эмас ғамхўрлик қилиш ва ҳокимлик қилиш эмас жавобгарликдир.”

Сиз жинсий яқинлик ва шаҳвонийлик ҳақида соғлом фикрлайсизми? Жисмоний яқинлик Худованд томонидан берилган. Эр-хотин ўртасида ҳар қандай ишда (мавзуда) очиқлик бўлиши керак, шу жумладан сексда ҳам. Секс фақатгина лаззат бўлиб қолмасдан, жисмонан ва руҳам мулоқот қилиш усули ҳам бўлиши керак.

Ота-оналик жавобгарлигига муносабатингиз қандай? Болаларни тарбиялаш ҳақида фикрларингиз борми? Аёлнинг бирор жойда ишлаши ҳақида нима дейсиз? Камбағаллик, ишсизлик ёки фарзанднинг ўлими каби оғир ҳоллардан қандай чиқиб кетасиз?

Ҳаётингизга ота-онанинг аралашувига қанчагача чидашингиз мумкин? “Қолдириш” – бу буйруқ. Ҳис туйғулар билан, руҳан, ва жисмонан узоқлашиш. Албатта ота-она ташлаб кетилмайди, аммо энди кичик оиланинг ўз бошлиғи ва ёрдамчиси бор. Шунинг учун ҳам оилада ота-оналар иложи борича ёшларнинг муносабатларига аралашавермасликлари лозим. Ота-оналар ўз хоҳишларини фарзандларига ўтказадилар, бу эса янги келин-куёв орасида муаммолар пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Руҳий ҳаётингиз қандай? Сиз Худони ҳурмат қилмайдиган киши билан ёки ҳаётий асослари сизникидан бутунлай фарқ қиладиган киши билан бахтли бўла оласизми? Бундай турмушлар баъзида дахшатли хато бўлиб чиқиши мумкин. Ҳар доим умр йўлдошни Худонинг хоҳишига кўра танлаш керак,чунки нотўғри қарорлар оқибатда ёмон натижаларга олиб келиши мумкин. Ўз-ўзингизга баҳо берганмисиз? Сизда дадиллик, сабр-тоқат, беғаразлик ва турмушингизни изига тушиб кетишида асқотадиган чидамлилик каби тўлақонли сифатлар борми? Турмуш ҳар иккала шерикдан ҳам қаттиқ меҳнат қилишни ва жавобгарликни талаб этади. Ундан ташқари турмушда уларнинг ҳар иккаласидан ҳам жанжал бошланишидан олдин тортишувларни ҳал қилиш ва мослашиш қобилиятига эга бўлиш талаб этилади. Ҳар бир оиланинг жанжаллар ва паст-баландликлар бўлиб туради. Биз юқорида берган саволлар сизнинг турмуш қуришдан олдинги фикрларингизни бойитади. Турмуш қурмоқчи бўлган инсонингизни яхшилаб билиб олишингизга ёрдам беради. Ундан ташқари турмуш ҳақида жиддий фикрламайдиганлар учун сабоқ ҳам бўлади деган умиддамиз. доимо турмушингиз фаровон бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top