MP3

“Сулаймоннинг ўғли Рахабом эса Яҳудода ҳукмронлик қилди. У тахтга ўтирган пайтда қирқ бир ёшда эди. Онаси Оммонлик бўлиб, исми Намах эди. Рахабом Қуддусда ўн етти йил шоҳлик қилди.” Ассалому алайкум. Муқаддас Каломда яна бир аёл Намах ҳақида ёзилган. У шоҳ Сулаймоннинг рафиқаси бўлиб, отасидан кейин ҳукмронлик қилган Рахабомнинг онаси эди. Намах сирли аёл бўлган. У ўта жозибали аммо афсуски, ахмоқ фарзанд ўстирган. Унинг ҳаёти жуда воқеаларга бой бўлган, аммо негадир, Каломда унинг қаерданлиги, Сулаймоннинг рафиқаси ва шоҳ Рахабомнинг онаси эканлиги ҳақидаги маълумотдан бошқа маълумот берилмаган. Унинг ҳаёти ва сифатлари ҳақидаги маълумотларни тиклаш худди детектив ўйиндек бир гап. Намахнинг эри Сулаймон Яҳудони эрамиздан аввалги 962-922 йилларда бошқарган. Унинг ўғли Рахабом эса 922 йилдан 915 йилгача бошқарган. У Қуддус шарқида жойлашган Аммон халқининг маликаси эди. Аммонийлар эса Яҳудо халқининг душмани бўлган.

Рахабом эса отасига умуман ўхшамайдиган, яъни унга муносиб бўлмаган ўғил эди. Намах Сулаймоннинг энг катта харамида яшарди. Каломда у яшаган давр ҳақида шундай дейди: “Яҳудо халқи ҳам Эгамиз олдида қабиҳликлар қилиб, гуноҳ ишлари билан Худони ота–боболаридан ҳам қаттиқроқ ғазаблантирди. Улар ҳар бир тепалик жойда, ҳар бир яшил дарахт остида ўзларига саждагоҳлар ,бутсимон тошлар, Ашеранинг устунларини ясадилар. Бу юртдаги саждагоҳларда фаҳшбозлар ҳам бор эди. Улар шунчалик кўп қабиҳ ишлар қилдиларки, уларнинг қилмишлари Канъон юртидан Эгамиз қувиб юборган ҳамма халқларнинг жирканч ишларига баробар эди. Рахабом шоҳлигининг бешинчи йилида Миср шоҳи Шишах Қуддусга бостириб келди. У Эгамизнинг уйидаги ва саройдаги хазиналарни тортиб олди, қўлига нима илинса, ҳаммасини олди. Сулаймон ясаттирган олтинқалқонларни ҳам олди.

Шоҳ Рахабом олтин қалқонлар ўрнига бронза қалқонлар ясатди ва уларни шоҳ саройи дарвозасини қўриқлайдиган соқчилар бошлиқлари қўлига берди. Шоҳ Эгамизнинг уйига кирганда, соқчилар қалқонларни кўтариб боришар, кейин эса қалқонларни жойига элтиб қўйишарди.” Агар у фарзандини дунёга келтирганидан кейин ҳам узоқроқ яшаганида, Намах Сулаймоннинг ҳашаматли тахтини, Маъбад ва қасрлар қурилишини, унинг шохлиги қулаб, ўғли Рахабом фақат Яҳудонинг бир нечта қабиласига ҳукмронлик қилишини кўрган бўларди. Унинг ўғли Рахабом тахтга ўтирганида 21 ёшда эди. Намах Сулаймоннинг сон-саноқсиз хотинларидан бири бўлган. Баъзи манбааларда ёзилишича Сулаймоннинг 700та хотини ва 300та канизи бўлган. Албатта бу ,ошириб кўрсатилган рақамлар бўлиши ҳам мумкин. Бироқ Каломда ёзилишича у ҳамма хотинларини севган.

Шундай бўлиши ҳам мумкин, бироқ у атрофдаги халқлар билан муносабатларини мустаҳкамлаш учун, улардан қиз олган. Намах Аммон халқининг маликаси бўлгани учун, Аммон халқи ҳақида гапирмасликнинг иложи йўқ. Аммон ҳалқи Исроил халқи билан жуда ноаниқ муносабатларда бўлган. Бу халқ баъзан Исроил ҳалқига дўстона қўлини чўзган бўлса, бошқа пайтларда душман томонда уларга қарши иш тутган. Аммо Калом уларни аниқ қилиб, Исроли халқининг душмани деб айтади. Намах бутларга сиғингани учун, Сулаймон саройида ҳам бутларга сиғинадиган жойлар қурдиртирган. Яхшики, у узоқ яшамаган, акс ҳолда ўғли Рахабом ҳукмронлик қилганида, унинг қироллиги бутларга ва бутпарастларга тўла бўлган бўларди. Аммо харамдаги аёллар ичида энг гўзали ва кучлиси бўлган, акс ҳолда у Рахабомнинг онаси бўлолмасди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top