2:57

Тушкунлик

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Мен Лола сизларга бугунги мавзумиз номи яхши таниш деб ўйлайман. Айни дамда бу мавзу менга ҳам бегона эмас. Биласизми, бир қўшним бўларди, у тез тез тушкунликка тушишидан, мана шу кунлар унинг учун энг ёмон кунлар бўлишини айтарди. У: «баъзи кунларда ўз-ўзимдан нафратланиб кетаман», дерди. Дастлаб унинг гапларига эътибор қилмадим, кейинчалик ўйлаб қарасам, ўша қўшним тушкунликка мойил экан. Орамизда бундай аёллар кам деб ўйлайсизми? Ҳар биримизда қайсидир кўринишда депрессия кузатилади. Келинг, ўзимизда депрессиянинг қайси турлари мавжуд эканини билиш учун унинг турларига назар солайлик.

Баҳорда депрессия ҳолатларининг кучайиши кузатилади. Аслида, депрессия – кайфиятнинг тушкунлигидир. Дунёда депрессияга дуч келмаган инсон йўқ. Депрессия ҳолати учун кайфиятнинг, жисмоний ва руҳий фаолиятнинг пасайиши хос.

Дистрофик депрессия – жаҳлдорлик ва ҳаётга норозилик билан кечади. Бунда жисмоний фаолият пасаяди, ҳатто беморлар умуман ҳаракатлана олмасликлари мумкин.

«Безовталик» депрессияси – сабабсиз қўрқув кузатилади, инсон руҳий зўриқади, ўзига жой топа олмайди ва кўпинча нима безовта қилаётганини ҳам аниқ айтолмайди.

Психоастеник депрессия – бунда ўзининг кучига ишонмаслик кузатилади.

Астеник депрессия – кучли чарчоқ, холсизлик билан кечади. Инсонлар кунлаб бир жойда ётишлари мумкин.

Дистрофик депрессия – эркакларда жинсий заифлик, аёлларда эса ҳайз кўришнинг бузилиши кузатилади.

Баъзи депрессиялар ниқобли бўлади. Депрессия билан касалланган беморларда кўпинча юрак ва қорин соҳасидаги ноҳуш ҳислар, бош ва бўғимлардаги оғриқ, бош айланиши, ич кетиши ёки қотиши, жинсий заифлик ва ҳайз кўришнинг бузилишлари кузатилади. Депрессия барча соматик, яъни тана касалликлари остида яширинади. Шу сабабли ҳам улар «ниқобли депрессиялар» деб номланади. Бу беморлар терапевт, уролог, гинеколог, эндокринолог ва бошқа шифокорларда натижасиз даволанадилар. Статистик маълумотларга кўра терапевт ҳузурида бўлган беморларнинг учдан бир қисмида яширин депрессия кузатилади.

Шикастланишдан кейинги депрессиялар. Инсон кучли жисмоний ва руҳий шикаст кечирса, посттравматик стресс келиб чиқади.

Агар руҳий шикаст кучсиз бўлса, унинг асоратлари бир неча кун ёки ҳафта давомида йўқолади. Кучли ва оғир шикастдан кейин, масалан автоҳалокат, зилзиланинг аломатлари йиллар давомида юзага чиқиши мумкин. Айни шу инсонларда травмадан кейинги стресс ривожланади. Баъзи ҳолларда ҳали тўлиқ балоғатга етмаган қизларнинг номуссизланиши қолган ҳаётларини кучли депрессияда ўтказишларига сабаб бўлади. Кўп ҳолларда жисмоний шикастдан кўра, руҳий шикастнинг шифоланиши оғирроқ кечади. Азизлар тушкунлик ҳақида кўпроқ маълумот бермоқчиман, аммо вақтимиз чегараланган. Шунинг учун тушкунликнинг белгилари ҳақидаги маълумотимизни кейинги суҳбатимизга қолдирамиз. Бизни тинглашни унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top