3:38

Худога итоат

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Бирор иш қилишдан олдин Худо билан маслаҳатлашасизми? Унга ибодат қилиб Унинг иродасини сўрайсизми? Албатта шундай қилиш керак. Чунки Худо Унинг иродасига кўра иш кўришимизни истайди. Каломда бунга жуда кўп мисоллар бор. Шундай қилиб, Наҳимиё китобини ўқисангиз, шоҳнинг ҳузурига кирганида шоҳга гапиришдан олдин тезгина шивирлаб ибодат қилганини билиб оласиз. Каломда айтилишича, у шоҳга гапиришдан олдин Худога ибодат қилган. Шоҳ ундан сўрайди: “Нима учун ғамгинсан?” У эса Қуддусга ва унинг одамларига нима бўлганини шоҳга айтиб беради. Шоҳ ундан: “Мендан нима истайсан?” деб сўрайди. У эса ўзига керак бўлган нарсаларни айтади. Шоҳ унга сўраган ҳамма нарсаларни беради, қўшимчасига соқчилар ҳам беради. Наҳимиё тафсирчи Эзра билан учрашади. Бу учрашув жуда узоқ йиллардан бери биринчи учрашув эди ва бу учрашув ҳалқни жонлантирди.

Наҳимиё Худога итоат қилиб, шоҳга ўзига керакли нарсаларни айтди ва натижасини Худога топширди. Ёки Дониёр ва унинг учта Иброний дўстларини олайлик. Улар Бобилда асирликда эдилар ва Бобил шоҳи ўз одамларига шундай деди: “Иброний болалар орасидан энг сараларини танлаб олинглар ва уларга ўзимизнинг тилимизни, маданиятимизни, урф-одатларимизни ўргатинглар. Уларга менинг дастурхонимдан таом беринглар” деб амр берди. Дониёр ва унинг дўстлари эса: “Биз бундай қилмаймиз. Биз Мусонинг қонинига бўйсунамиз. Нима бўлган тақдирда ҳам Худо нимани истаса ўшани қиламиз” дейишди. Шундай қилиб, улар назоратчига “Бизга имкон беринг” дейишди. Назоратчи эса бундай қила олмаслигини, агар шоҳ ҳабар топса, калласи кетишини айтди. “Бизни ўн кун давомида синаб кўринг. Бизга ейишга сабзавот, ичишга сув беринг ва натижасини кўринг” дейишди улар.

Кейин нима бўлганини биласизми? Улар бошқа болалардан кўриниш жиҳатдан анча яхши эдилар. Улар нима бўлган тақдирда ҳам Мусонинг қонунига бўйсунишларини таъкидлашди. Каломни очиб қарасак, Бутрус ва бошқа шогирдларнинг сўзларини ҳам билиб оламиз. Улар “Бизни зиндонга ташлашингиз, калтаклашингиз мумкин” дейишган. Аввал ҳам уларни калтаклашган эдилар. “Бизни калтаклашингиз, кўнглингизга келганини қилишингиз мумкин, лекин биз Худога итоат қиламиз ва ҳаммасини Унинг қўлига иопширамиз”. Демак, Худога итоат қилиш ва оқибатларини Унинг қўлига топшириш – Худо Каломининг принципидир. Бу жуда ажойиб принцип. Каломга қараб туриб, агар биттасини, яъни барча принциплар ичидан битта асосий принципни танлашим керак бўлса, бу оламга битта ақлли сўз айтишим керак бўлса – Худога итоат қилинг ва барча оқибатларни Унга топширинг, деган бўлардим.

Бунинг ҳам маълум шартлари бор. Бир нарсани ўйлаб кўришингларни истардим – Худога итоат қилиш тўғри нарса, шундайми? Омин! Демак, Худога итоат қилишнинг ҳам маълум шартлари бор. Бу ҳақда мулоҳаза қилинглар. Ҳаммамизда ҳам ишонч тизими мавжуд. Ҳаммамиз ишонадиган, бизга ўргатилган, тўғри ёки нотўғри бўлса ҳам ўзимиз ишонадиган нарсалар бор. Мана шу ишонган нарсаларимиз орқали бизда эътиқод ривожланган. Яъни ўзимиз ишонган нарсалар асосида биз нимадир қиламиз ёки қилмаймиз. Шундай қилиб, ҳаммамизда эътиқод мавжуд. Бироқ асосий масала – эътиқодингиз нимага асосланганида. Сизнинг эътиқодингиз онангизнинг айтганига, ўқитувчингиз ўргатганига ёки чўпонингиз айтган сўзларига асосланадими? Эътиқодингизнинг асоси нима? Бизнинг эътиқодимиз Худо Каломининг ҳақиқатларига асосланган бўлиши керак. Диққат билан қулоқ солинг – қуйидаги асосий, исботланган ҳақиқатга ишонмасдан туриб, Худонинг ҳақиқатига асосланган ақлли қарор қабул қила олмайсиз. Бу ҳақиқат шундан иборатки — Худо бутун борлик устидан ҳукмрон.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top