4:50

Унинг номи билан аталганлар

MP3

Азиз аёллар биз сизлар билан Худованд ва Унинг режалари xақида мумкин қадар кўпроқ ўртоқлашишни ва шу орқали биргаликда ўрганишни истаймиз. Биз бирга суxбатлар олиб борар эканмиз, бир-биримиздан ўрганамиз. Худованд ЎЗининг каломида танланганларни, Мени уларни ўз номим билан атайман, — деган. Биз Унинг номи билан аталганлармиз. Тарихга назар ташласак, Нух пайғамбар давридаги тўфондан сўнг, Худованд уларни баракалаган эди. Худо уларга: “Баракали бўлиб кўпайинглар, ер юзини тўлғазинглар”, — деди. Бу буйруқ эди. Аммо бир неча асрлардан сўнг, одамлар нима қилди? Улар xали xам ер юзини тўлғазиш фикридан йироқ эди. Улар ўзлари учун баланд осмонга етадиган минора қуриб, донг таратмоқчи эдилар. Улар: “Келинг, ўзимизга шаxар ва боши осмонга етадиган минора бино қилайлик, бутун ер юзига тарқалиб кетмаслик учун ўзимиз учун ном чиқарайлик”, — дейишди. Уларнинг бу режаси Худованднинг буйруғига тескари эди.Улар нима учун ўзларига баланд минора қуришмочи эди? Тарқалиб кетмаслик ва ўзларига ном чиқариш учун. Худо эса одамзоднинг ер юзига тарқалишини буюрган эди. Улар жуда мағрур эди. Шунинг учун xам Худованд уларнинг тилларини аралаштириб юборди. Биз Худо режасининг ёки муаммосининг бир қисми бир қисми бўламиз. Худо режасининг бир қисми бўлиш муаммосининг бир қисми бўлишдан яхшироқ. Худо бу йўл биланми ёки бошқаси биланми барибир Ўз режасини амалга оширади. У xолатларни, инсонларни ўзгартириши мумкин, аммо режасини ўзгартирмайди. Агар Унинг режасига рози бўлишни ўргансак ва унда қатнашсак, Худованд бизни баракалайди. Сизнинг xаётингизда Худонинг режасига қаршилик қилаётган xолатлар бўлаётгандир? Агар кўрмаётган бўлсангиз, Худодан ибодат қилиб сўранг, У сизга кўрсатади. Дунё халқлари Хом, Сом ва Ёвфитдан тарқалган. Иброхим эса Сомнинг авлодларидан эди. Худованд ўз халқини яратиш учун Иброxимни танлади. Xеч сезганмисиз, баъзан Худованд биздан ўзимиздаги қулай xаётимиздан чиқиб, Унинг бошқарувига жавоб беришимизни хоxлайди. Сиз: «Худога шукрки, мен унчалик муxим одам эмасман. Худо мени чақирмайди. Чунки Янги xолатларва шароитларни ёқтирмайман”, — деб ўйларсиз. Аммо РИмликларга 8 боб 30 оятда нима ёзилган: “Худо азалдан белгилаган кишиларни даъвад xам этди, даъват этган кишиларни эса оқлади, оқлаган кишиларни эса улуғликка xам сазовор қилди.” Худо азалдан танлаган кишиларни даъват этди, яъни уларни чақирди. Агар сиз ўз иссиқина ўрнингизни кўзингиз қиймай, Худонинг даъватига қулоқ солмасангиз, Унга эргашмасангиз, бу дунёда яшашдан xеч қандай мақсадингиз қолмайди. Доимо эсингизда бўлсин, Худованд сизни танлади, У сизни даъвад этди ва оқлади. Унинг бизни танлаши фақатгина Унинг марxамати орқали бўлди. Биз ўз кучимиз ёки савоб ишларимиз орқали бунга сазовор бўлганимиз йўқ. Худованд бизни танлади. Бизни Ўз номи билан атади. Биз Уникимиз. Худованд бугун сизга нима деяпти? Унга қандай жавоб берасиз? БИз Унинг фарзандларимиз. Исо Масиxнинг хочдаги қурбонлигини қабул қилганимизда абадий xаётни қабул қилиш билан бирга бу дунёда бизнинг xаётимизда бўладиган қийинчиликларни xам қабул қилганмиз. Бу дунёда Худованднинг амрига кўра яшаш осон эмас. Биз атрофимиздагиларга қараб эмас, Худога қараб яшашимиз керак. Одамларни эмас, Худовандни мамнун қилиш xақида ўйлашимиз лозим. ЧУнки биз танланганлармиз, Унинг муқаддас халқи ва шоxаншох руxонийларимиз. Демак Худонинг фарзандлари каби иш тутишимиз, бу дунёда рухонийлик вазифасини бажаришимиз керак. Сизнинг xаётингизда ўз хоxишларингизга қарши чиқиб, Худонинг иродасига бўйсунган холатлар бўлган. Шундай пайтда Худо сизни қандай баракалагани ёдингиздами? Албатта ўз хоxишларимизга қарши чиқиш қийин, аммо доимо шуднай қилсак, Худованднинг баракалари xаётимиздан аримайди. У xозир xам Ўз фарзандлари ер юзини тўлдиришларини истайди. Бу унинг режаси. Худованд режасининг бир қисми бўлишни истайсизми? Ундай бўлса Унинг буйруғини бажаришда ўз xиссангизни қўшинг. Сиз Унинг номи билан аталгансиз. Унинг танланган қизисиз! Шундай экан кимни мамнун қилишни танлайсиз, ўзингизними ёки Отангизними? Танлаш хуқуқи доимо бизда. Худовандимиз эса тўғри қарор қилишимизни кутади. Худованд Руxи сизга ёр бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top