3:00

Ванна қабул қилиш

MP3

Гигиеник ванналар бутун организмга таъсир кўрсатади. Ванна муолажалари мушак таранглигини сусайтиради, периферик тўқималар ва ички органларнинг қон билан таминлашини, қоннинг капилляр, веналарда, лимфанинг лимфатик томирларида айланишини яхшилайди. Ванна қабул қилганда алмашинув ва энергетик жараёнлар жадаллашади организмнинг мослашувчанлик имкониятлари фаоллашади.

Ëш, соғлом вужуд учун ванна қабул қилиш фақат фойда келтиради. Бирор касаликка йўлиққан одамнинг ванна қабул қилиши эса – бу бошқа гап. Масалан, ванна қабул қилувчи танасида кўпроқ углеводлар эриб кетади. Бу эса қондаги шакар моддасининг камайишига олиб келади. Шу боис қонида шакар ҳаддан мўл бўлган одамлар учун ванна қабул қилиш фойдалидир.

Ва аксинча, қонида шакар моддаси оз шахсларга ванна қабул қилиш зиён етказиши мумкин. Гигиеник ванна исталган ўткир яллиғланиш учун зарарли, чунки у яллиғланиш жараёнининг кучайиб кетишига олиб келади. Шу билан бирга безарар шишлар, айниқса янги шишлар пайдо бўлганда алмашинув жараёнларининг тезлашуви янги шишларни кўпайтириш эҳтимоли йўқ эмас. Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида бўлган аёллар ванна қабул қилмаслиги лозим, негаки муддатдан илгари кўз ёриши хавфи мавжуд. Иссиқ ванна гепотония билан оғриган беморлар учун ҳам зарарли. Шу боис ҳар бир киши шифокордан маслаҳат олиши зарур. Агар соғлом бўлсангиз ва ваннани душдан афзал кўрсангиз, у ҳолда ваннахонани ҳаддан ташқари қизитиб ва димиқтириб юборманг. Йўқса, юрак – қон томир ва нафас йўллари зўриқиб кетади.

Бу юрак уриши маромини бузиши ва артериал босимнинг бирдан тушиб кетишига сабаб бўлади. Оч қоринга ёки дарҳол овқатлангандан сўнг ванна қабул қилиб бўлмайди. Ваннадан сўнг 30 мин дам олинг. Дарров жисмоний иш билан шуғулланмаслик лозим. Кечки овқатдан 2 соат ўтгач ёки уйқуга кетишдан 1,5 соат олдин ванна қабул қилган маъқул. Сув юракка қадар чиқмаслиги керак. Даволаш ваннасини қабул қилаётганингизда хотиржам, бўшашиб 10-15 мин ётинг. Юз ва бўйнингизга озиқлантирувчи ниқоб суртишингиз мумкин. Илиқ ванна ҳам асабларни тинчлантиради, кучли қўзғалувчанлик ва неврозларда фойдалидир. Салқин ванналар асаб тизимига ижобий таъсир қилади, улар 5-10 минутдан ошмаслиги лозим.

Бунда илиқ ваннадан бошлаб, аста секин сув ҳароратини пасайтириб бориш лозим. Асабни қўзғатадиган, қон айланишини кучайтирадиган, тетиклаштирувчи совуқ ванналар эса кўп вақт давом этмаслиги керак.

Иссиқ ванналар невролог оғриқларда, толиққан мушаклар учун яхши. Ҳароратни эса секин-секин кўтариб боришни тавсия этамиз.

Тери мулойимлигини ошириш учун илиқ ҳароратли ванна ичига аввалдан тайёрланган атиргул дамламасини аралаштириб юборинг. Асабларни тинчлантириш ва тери бардамлигини кучайтириш учун эса ялпизли дамламадан аралаштиринг. Мойчечек дамламаси аралаштирилган ванналар эса теридаги турли хил тошмаларни йўқотиш ва тери шамоллашининг олдини олиш учун фойдалидир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top