4:34

Ханна хикояси орқали Муқаддас Каломдаги хақиқатларни ўрганиш

MP3

Ассалому алайкум доно ва тиришқоқ аёллар. Сизларга яхшилик тилайдиган Лола яна сизлар билан бирга. Агар Худовандни яқиндан билсангиз, уни яна хам яхшироқ билишга интиласиз. Масалан мен ўзим охирги пайтларда янги нарсалар ўрганишга чанқоқ бўлиб юрибман. Бугунги сухбатимиз сиз ва мен учун хам фойдали бўлади деган умиддаман. Биз икки сафардан буён Ханна хикояси орқали Каломдаги хақиқатларни ўрганаётган эдик. Хозир хикояни давом эттиришдан олдин Ханна хикоясининг бошини қисқача айтиб ўтаман. Ханнанинг оиласи хар сафар Шилўга Худо маъбадига боришарди. У ерда Худованд айтган амалларни бажариб, Худо билан муносабатларини мустахкамлаб қайтардилар. Бу сафар хам Элқана оиласини Шилўга олиб келди. Ханна жуда хафа эди. У маъбадга кириб, аччиқ-аччиқ йиғлади. Дилидагини Худовандга тўкиб солди. Рухоний Ханнанинг ибодатини эшитиб, уни маст бўлиб қолган деб ўйлади, бироқ Ханна дилидагини унга айтгач: “Худованд илтижоингни бажарсин”, деди. Энди хикоянинг давомини эшитинг. Ханнанинг яқиндагина қилган ибодати унга бошқача таъсир қилди. У юзларини ювиб еди, ичди. Кейин эса ўз ишларини қилиб юрди. Хар сафар фарзандсизлик хақидаги хаёллар келганида, у маъбаддаги ўша ибодатини ва Худовга беган ваъдасини эслади. Шундан анча дадилланди. Эртаси куни бутун оила эрта туриб, биргаликда Худовандни улуғлаб, уйларига қараб жўнашди. Ханна ўша ибодатим ва беган ваъдамдан сўнг бирор нарса ўзгарармикан, деб ўйлаб юрди. Аммо имон билан Худованднинг мухаббати ва қудратига умид қилди. Улар ўз уйларига етиб боргач, Ханна ва Элқана қовушди. Ханна хомиладор бўлди! Тўққиз ойдан кейин у соғлом ўғил туғди. Унга Шомуил деб исм қўйди. Бу исм: “Мен уни Худодан сўраб олдим”, деган маънони билдиради. У ўзининг бефарзандлигидан ва уятдан инсон харакати билан ёки тасодиф туфайли эмас Худонинг қудрати билан озод бўлганини, хамма билишини хохларди. У тез орада Шомуилни Худовандга қайтариб беришини биларди. У ўғлини эмизиш даврида унга бор мехр-мухаббатини кўрсатишни хохлади. Шу пайтда Шомуил ХАннанинг бағрида бўларди. Кейинги саёхат пайти келганида у эри Элқанага: “Мен бу йил ўғлим билан уйда қоламан. Балки кейинги йил ёки уни кўкракдан чиқарганимдан кейин бораман. Шунда, уни менга берган Зотга олиб бориб бераман.” — деди. Элқана Ханнанинг Худовандга берган ваъдасидан хабардор эди. Нихоят Шомуил кўкракдан чиққач, бутун оила яна Шилўга йўл олди. Ханнанинг юраги икки хил хисларга қоришиб кетганди. Бир тарафдан Худованд унга Шомуилни бергани учун миннатдор бўлса, иккинчи томондан хали кичкина бўлган ўғлини қолдиришдан қийналарди. Улар рухоний Элахни топиб, Шомуилни унинг олдига олиб келишди. Ханна Элахга: «Хазрат, менга қаранг. Мени эслайсизми? Мен бир неча йил олдин шу ерда туриб ибодат қилган аёлман. Худованд менинг илтижоларимга жавоб берди. У шу ўғлимни менга берди. Энди Худовандга берган ваъдамни бажаришга келдим. Уни Худовандга қайтариб бераман. У сиз билан шу ерда, маъбадда яшаб, сиз билан бирга бутун умр хизмат қилади.” Кейин Ханна ўғлини маъбадда қолдиришидан олдин хаммалари биргаликда Худовандга сажда қилишди. Ханна эса ўғлини узоқ ва махкам қучоқлаб, Худовандга хизмат қилиши учун маъбадда қолдирди. Уйга қайтиш Ханна учун оғир бўлди. Чунки у кичкинагина ўғлини маъбадда қолдириб келаётган эди. Албатта у ўғли хақида ўйлаган, хавотир олган, унинг ширингина овозини, кулгусини қўмсаган. Аммо кўпроқ у Худованд унинг ибодатига мўъжизавий тарзда жавоб берган хақида ўйлади. Худованд унинг хаётида кўрсатган қудратини улуғлаб, қўшиқ куйлади. Оилавий хаёт давом этарди. Элқана хар йили одатдагидай оиласини Шилўга, маъбадга олиб борарди. ХАнна эса хар йили бу пайтни орзиқиб кутар ва хар сафар ўсаётган ўғлига каттароқ кийимлар тикиб олиб борарди. У ўғлини- Худованднинг ёшгина хизматкорини маъбадда рухонийлар қаторида садоқат билан хизмат қилаётганини кўриб хайратланарди. Ханна бу ерда ўғлига яхши қарашаётганларини кўриб жуда мамнун бўлар ва ўғлининг соғ-саломат эканидан Худовандга шукрлар айтарди. Хар йили рухоний Эллах Ханна, Элқана ва унинг оиласини кўрар, ва уларни дуо қиларди. Худо чиндан хам уларни мархаматлади. Чунки Шомуилдан кейин Ханна яна учта ўғил ва икки қиз кўрди. Ханна уларнинг хаммасини жуда севарди. Аммо юрагининг бир қисми Шомуилники эди. Айнан Шомуил Худованднинг мўъжизаси билан туғилган, унинг хамма шармандалигини олиб ташлаган ва ибодатига жавоб бўлган ўғил эди. Хикоямизни биргаликда тугатганимиздан хурсандман. Энди Каломдаги хақиқатларни топишни кейинги сухбатимизга қолдирамиз. Унгача соғ ва ОМОН бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top