4:09

Ҳис-туйғулар соғлигимизга таъсир этадими?

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Мен суҳбатдошингиз Лола яна сизлар билан биргаман. Агар ёдингизда бўлса ўтган сафар ҳиссий нотартиблик инсоннинг заифроқ аъзоларига биринчи бўлиб салбий таъсир кўрсатиши ҳақида айтиб ўтган эдик. Мутаҳассисларнинг фикрича 65 фоиздан 80 фоизгача бўлан ҳасталикларнинг ҳаммаси инсон ҳис туйғуларининг ёмонлашувидан келиб чиқар экан. Докторларнинг кабинетида инсон танасининг ички аъзоларини кўрган бўлсангиз керак. Хасад, рашк, жахл, нафрат, хавотир, айбдорлик ҳисси, қўрқув, афсус, ўз-ўзини оқлаш хоҳиши, асабийлашишлар кишида ошқозон-ичак ҳасталикларини, колитни, қон босими кўтарилишини, юрак муаммолари, инфарктлар, артеросклероз, буйрак ҳасталиги, бош оғриқлари, қанд касаллиги, артрит, бўқоқ ва касалликларининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Инсон танасидаги нерв деб аталувчи — оқ ингичга толалар орқа миядан бошлаб ҳамма аъзоларга уланган бўлади. Агар Муқаддас Руҳ юрагингизни ёки бошқача қилиб айтадиган бўлсак, «ҳис-туйғулар маркази”ни бошқарса сиз ҳотиржам бўласиз, бутун танангиз тинчланган ва ички аъзоларингиз рисоладагидек ҳаракатда бўлади. Бундай ҳолатда эса сиз узоқ ва бахтли ҳаёт кечирасиз. Бироқ Муқаддас Руҳга қулоқ солмай, жахл, нафрат ва қўрқув билан ҳаётингизни бошқарсангиз, юрагингизда ва бошқа аъзоларингизда таранг ҳолатни юзага келтирган бўласиз. Оилангизда ҳам тинчлик бўлмайди. Инсон танаси Худонинг яратган ажойиб мўъжизасидир. У тирик бир механизм; вақти-вақти билан стрессларни ёки ёмон таъсирларни ўзига сингдириб олади. Аммо инсон танаси доимий стрессларни кўтара олмайди. Эртами – кечми бу ҳолат кишида бирорта касалликни туғдириши аниқ. Агар кимдандир жахлингиз чиқса, ўзингиздаги ёмон ахборотни нерв толалари орқали ошқозонингизга юборасиз. Ошқозонда эса бу ахборот натижасида овқат ҳазм қилишнинг кимёвий баланси ўзгаради. Ошқозондаги овқат ҳазм бўлганидан сўнг ҳам ошқозон ичидаги ҳазм қилиш суюқлиги актив ҳолатда бўлиб, ошқозон шиллиқ қаватини емиради. Оқибатда ошқозон яраси пайдо бўлади. Кузатувлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, ошқозон яраси билан азоб чекадиганларнинг кўпчилиги жахлдор кишилар бўлади. Баъзан буни ўзимиз билмасак ҳам ҳис-туйғулар бизнинг ҳаётимизни бошқаради. Муқаддас Руҳ эса биздаги заифликни ўзининг илоҳий қудрати билан алмаштиришни истайди. Биз ё Муқаддас Руҳ бизни тўлдиришига йўл қўямиз, ёки заифликларимиз асосида юзага келадиган ҳис-туйғулар ҳаётимизни ва соғлиғимизни барбод қилаётганини томоша қиламиз. Тасаввур қилинг, агар ҳамма Муқаддас Руҳга тўлган бўлса ва Муқаддас Руҳ орқали бошқарилса, уларнинг ҳаёти жахл, нафрат, айбдорлик ҳисси, қўрқув, стресслар каби ҳолатлардан озод бўладилар. Уларнинг юраги ҳотиржам, ҳаётлари тинчлик ва шодликка тўла бўлади. Бунинг натижасида эса ички аъзоларининг ҳаммаси рисоладагидек ишлайди. Ҳеч қандай касаллик бўлмайди. Шундай бўлса шифохоналарга, дори-дармонларга, ва яна бошқа талай нарсаларга ортиқча маблағ сарфламаган бўлардик.

Бизга Худованд анна шундай ҳаётни таклиф қилади, уни қабул қилиш ёки қилмаслик эса бизнинг танловимизга боғлиқ. Ҳис туйғуларга боғлиқ яна бир муаммо бор. Ота-оналар муаммоси. Ота-она фарзандлари назарида энг мукаммал инсондек кўринишга ҳаракат қилади. Болалар ҳам ота-оналарини мукаммал деб билади. Бироқ ҳеч бир инсон мукаммал эмас. Ҳар бир ота-онанинг ўзига яраша камчиликлари ва заифликлари бор. Бир куни келиб болалар ота-онасидан кутмаган бир ҳолатни англаса, бу унинг учун катта шок бўлади. Шунинг учун ота-оналар мукаммал ҳолатда кўриниши эмас, Муқаддас Руҳ ёрдамида ҳис-туйғулари бошқара оладиган ота-она бўлиши яхшироқ. Ота-она Муқаддас Руҳга тўла ва Руҳ ёрдамида бошқариладиган бўлса Худо улардан кутган вазифаларни бажара оладилар. Бу ҳам Муқаддас Руҳ ёрдамида ҳис-туйғуларни жиловлаш ва ҳотиржамликка эришишнинг афзал томонларидан бири.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top