4:23

Худо билан бошлаш

MP3

Азиз тингловчилар сизлар билан яна дийдорлашиб турганимдан бениxоя мамнунман. Бугун Художўй аёлларнинг турмуш тарзи xақида суxбатлашишни маъқул кўрдик. Бу сиз ва бизнинг xаётимизда учрайдиган муаммолар ва xолатлар xақида суxбатлашамиз. Биз аёлмиз. Аёлнинг турмуш тарзи эса сизга маълум. Бутун дунёда xамма аёлларнинг асосий иши оилага ғамхўрлик қилиш ва болалар тарбияси xисобланади. Xамма халқларнинг маданияти турмуш тарзи бир-биридан фарқ қилсада, аёлнинг вазифаси ўзгармайди. Аммо художўй аёлнинг турмуш тарзи қандай бўлиши керак? У аёл, рафиқа, болаларнинг онаси бўлиши билан бирга Худонинг фарзанди xамдир. У xам эркак каби Худонинг суратида яратилган ва Худо олдида қадрли. Бугун биз сизлар билан аёлнинг турмуш тарзидаги уч мавзуни кўриб чиқамиз. Биринчиси бу унинг Худо билан муносабати ва ундаги тўсиқлар xақида бўлади.

Биз ким бўлишимиздан, қаерда ишлашимиздан қатъий назар Худонинг фарзандимиз. Биз Исо Масиxни xаётимизга қабул қилган кунимиздан бошлаб, Худо оиласининг аъзосига айланганмиз. Xаётимизда турли хил кўнгилсизликлар, муаммолар ва дилхираликлар бўлади. Худонинг фарзанди эканмиз, У билан яқин мулоқотда ва муносабатда бўлишимиз зарур. Аммо xар доим xам бунинг уддасидан чиқа олмаймиз. Душманимиз шайтон бизни Ундан узоқлаштириш учун биздаги заиф жойларимиздан фойдаланади. У бизга турли хил ёлғонлар, ва муаммолар бериб Худодан узоқлаштиришга xаракат қилади. Аммо Худо бизнинг xолатимизни билади. У доимо бизни кутади. Баъзиларимизнинг ёш болаларимиз бор, баъзиларимизнинг фарзандларимиз катта бўлиб қолган бўлсада, уларнинг xам ўзига яраша муаммолари ва талаблари бор. Xар бир фарзандимизга керакмиз. Xар доим фарзандлар, рўзғор ва оила ташвишлари билан бўлиб, Худога вақт ажратишни унутиб қўямиз. Бу нимани англатишини биласизми? Агар xаётингизга яхшилаб назар ташласангиз, руxий xаётингизни нотўғри олиб бораётганингизнинг гувоxи бўласиз. Биз доимо айтганимиздек, xаётимизда Худованд биринчи ўринда туриши керак. Xар қандай киши, юмуш ва xолатлардан xам олдин Худовандга қарашимиз, У билан вақт ўтказишимиз керак.

Биз рафиқамиз. Бу бизнинг иккинчи даражали хизматимиздир. Биз турмуш ўртоғимиз учун Худованд яратган мададкор ва ёрдамчимиз. Xар қандай xолатда турмуш ўртоғимизнинг олдида бўлишимиз, унга далда ва тасалли бўлишимиз керак. Энг аввало эримиз билан бир бўлишимиз керак. У билан бир бўлиш бизнинг вазифамиз. Чунки Худованд бизларни бир қилиб яратган. Рафиқа сифатида уни xурматлашимиз, бўйсунишимиз ва унга xар қачон ёрдамлашишимиз керак. Биз xаёт давомида турмуш ўртоғимиз билан бир бўлишни ўрганиб борамиз. Худованд бизга қандай турмуш ўртоқ берган бўлса, уни шундайлигича қабул қилишимиз ва унга бўйсунишимиз керак. Чунки бу Худованднинг буйруғи. Xеч қачон уни бошқаларга ёмонламайлик. Бошқаларнинг олдида уни беxурмат қилмайлик. Унинг шаънига доғ туширадиган иш қилмайлик. Уни қандай бўлса, шундайлигича севайлик. Шундагина бир бўлиш мумкин.

Биз онамиз. Бу вазифамиз бизга катта мажбурият ва маъсулият юклайди. Худованд бизга фарзанд ато қилган кундан бошлаб шу фарзанд учун жавобгар xисобланамиз. Улар катта бўлиб Худованд билан шахсан муносабатда бўлишни бошлагунларига қадар, уларга жавобгармиз. Бу бизнинг энг муxим хизматимиздир. Фарзанд ўстирар эканмиз, уларни Худога йўналтиришимиз, солиx ва Худога хизмат қиладиган фарзандлар қилишимиз керак. Агар сиз жамоатда ёки бошқа бир йўналиш бўйича Худога хизмат қилсангиз-у, ўз фарзандларингизни Худога олиб келолмасангиз, барча хизматларингиз бир пул. Шунинг учун xам Худо бизга берган совғаларга етарлича вақт ажратиб, уларга Худонинг севгисини кўрсатишимиз керак. Бу иш бошқа xар қандай ишлардан xам муxимдир. Чунки xозир улар билан етарлича вақт ўтказмасангиз, кейин кеч бўлиши мумкин. Суxбатимиз сизларга маъқул келди деган умиддамиз. Омон бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top