3:21

Худо ҳам отамга ўхшайди

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Аёл зоти ишонадиган ёлғонларда бири бу: «Худо ҳам одамга ўхшайди». Биз аёллар Худони оталаримиз ҳақидаги фикрларимизга асосланган ҳолда тасаввур қиламиз. Отамиз ҳақидаги фикрлар Худони тасаввур қилишимизга ижобий ёки салбий таъсирлар беради. Кимларнингдир отаси яхши, меҳрибон ва доно бўлса, шунга кўра Худони шундайлигича қабул қиладилар. Бироқ ҳамманинг ҳолати ҳам бир хил эмас. Болалигидан то турмушга чиққунича совуққон, баджахл, қаҳри қаттиқ, ҳеч қачон қизини яхши кўришини кўрсатмаган ота билан вояга етган аёл учун Худони Ота сифатида қабул қилиш қийин. Чунки Ота деганда юқоридаги сифатлар кўз олдида намоён бўлади. Менинг бир дугонам бор, унинг отаси жуда баджахл.

Шунинг учун анча вақтгача Худованд отасига ўхшаган баджахл эмаслигига ишониши қийин бўлган. Баъзи аёлларнинг отаси ёшлигидан уларга ҳеч қачон мақтов сўзлар айтмаган. Масалан, бирор бир иш қилишга дадасига ёрдамлашганларида, ҳар сафар: «Мана бу жойини ундоқ қилибсан, аслида бундоқ қилиш керак эди», деган гаплар эшитишган. Бундай аёллар эса имонга келганларидан кейин ҳам доимо Худога ёқишга ҳаракат қиладилар. Улар ҳар доим Худо мендан бирор бир айб қидиради, У мени шундайлигимча қабул қила олмайди, деган фикр билан яшайдилар. Агар ёшлигингизда отангиз сизни ҳафа қилган бўлса, Худога ишонишингиз ҳам қийин бўлади. Худованд сиз билган отангизга мутлақо ўхшамайди. Муқаддас Каломда келтирилган энг доно, энг меҳрибон ота рамзий маънода айтилган.

Худованд биз билган энг яхши отадан ҳам яхшироқ. Биз билган ердаги отамиз қанчалик яхши бўлса, самовий Отамиз ундан минг чандон яхшироқдир. Шунинг учун ҳам ердаги отамиз ҳақидаги фикрларимиз Худо ҳақидаги фикрларимизга таъсир этмаслиги керак. Агар Худонинг ҳақиқатда қандайлигини билмоқчи бўлсангиз, Муқаддас Каломни очинг. Унда шундай ёзилган: «Ўғил – Худо улуғворлигининг инъикоси, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асрайди.» Муқаддас Каломда ёзилган Худо – ҳамдард, мулойим, меҳрибон Отадир. У меҳрибон Ота. Бироқ бу истаган нарсамизни беради дегани эмас. Биз ҳар доим ҳам Унинг қилган ишларини тушна олмаймиз. Баъзида ҳаётимизда қийинчиликлар ва оғриқлар бўлишига йўл қўяди. Бу фақат бизни севгани ва биз учун қайғургани учун. Ибронийларга 12 боб 10 оятда шундай ёзилган:

«Бизларга танбеҳ берган жисмоний оталаримиз бор эди ва уларни ҳурмат қилганмиз. Шундай экан, яшаш учун руҳларнинг Отаси – Худога итоат этишимиз янада муҳимроқ эмасми? Оталаримиз ўзларига ёққандай бизга қисқа вақт танбеҳ берганлар. Худо эса Ўзининг муқаддаслигидан баҳраманд бўлишимиз учун, манфаатимиз учун танбеҳ қиляпти. Ҳар бир танбеҳ ҳозирги замонда севинч эмас, қайғу бўлиб кўринади. Аммо шу тариқа тарбияланганлар учун кейин солиҳлик ва тинчлик самараси униб-ўсади.» Масиҳ бизга Худо ҳақида Ота тушунчасини ўргатди. У бу билан Худойимиз бизни севиши ва бизга ғамхўрлик қилишини тушунтирмоқчи эди. Агар ҳозир ҳам сизда: «Худо мени отамга ўхшаш», — деган нотўғри фикр бўлса, бу ёлғонни рад этинг. У сизнинг отангизга ўхшамайди, У отангиздан ҳам аълороқ. Мен Лола бу йўлда олға интилишингиз учун дуо қилиб қоламан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top