4:19

Худо берган нон

MP3

Ассалому – алайкум азиз аёллар. Биз сизлар билан хар сафар турли хил мавзуларда сухбатлашамиз. Доимо сизга зарур бўлган маълумотлар ва маслахатларни беришдан чарчамаймиз. Чунки биламиз Худонинг қизи хар томонлама мукаммал бўлиши керак. Сизлар билан гўзаллик, соғлик, фарзандлар, оила, турмуш муносабатлари хақида сухбатлашамиз. Айни дамда эса сизлар билан Худованд хақида чуқурроқ маълумотга эга бўлишни истаймиз. Сизларга Худованд хақида маълумотлар бериб, сизни Унга яқинлаштиришга интилар эканмиз, ўзимиз хам жуда кўп нарсаларни ўрганиб оламиз. Бугун сизлар билан Исроил халқи Худованд учун атаб қурган Маъбад ичидаги муқаддас Нон хақида сухбатлашишни маъқул кўрдик. Сухбатимизни бошлашдан олдин Муқаддас Каломдан шу хақида бир оятни ўқисак: «Худо берган нон осмондан тушувчи ва дунёга хаёт бағишловчи нондир.”Агар чиқиш 25 боб 30 оятни ва Лшвийлар 24 боб 5-9 оятларни ўқийдиган бўлсак, Худованд хузурида турадиган хонтахта устида ўн иккита нон турган. Рухонийлар хар шанба куни бу нонларни янги пиширилган нонлар билан алмаштириб турган. Иброний тилидаги Муқаддас Калом матнида «нон” сўзи “нон ёки дон” маъносини хам беради. Чодирдаги муқаддас нонлар буғдойни янчиб тайёрланган энг сара ундан пиширилган. Ундан хамир тайёрлашни биласиз, тўғрими? Унга бирорта суюқлик қўшасиз, сутми ёки сувми, кейин-чи, Хамир пиширишга тайёр бўлганда, уни қизиб турган тандирга ёки печга соласиз. Қадимда хам нонни шундай пиширишган. Донларни яхшилаб янчиб, ундан хамир қилиб иссиқ печларга солиб пиширишган. Биз Муқаддас Каломдан Худованд бу нонни Ўзининг фарзандлари учун берганини билиб олдик. Бу нон инсон билан Худо ўртасидаги абадий ахднинг рамзи хисобланади. Унда хонтахта устидаги ўн иккита нон нимани англатади? Бу нон Исроил халқининг ўн икки қабиласини англатади. Ўнг мухими бу нонларнинг хаммаси ўша битта хамирдан олиб тайёрланган. 1 Коринфликлар 10 боб 17 оят эсингиздами? “Нон қандай битта бўлса, биз хам худди шундай кўплашиб битта баданни ташкил этамиз. Ахир, бурда-бурда бўлса-да, хаммамиз битта нонни бўлишамиз.” Ўша пайтда нафақат ноннинг сифати балки хар битта нон қанча хамирдан ёки ундан тайёрланиши кераклиги хам мухим бўлган. Левийлар китобида ёзилишича хар битта нон учун тахминан 4,5 литр ун ишлатилган. Агар Чиқиш китобидаги манна хақидаги кўрсатмаларга қарайдиган бўлсак, хар бир киши хар куни тонгда бир омердан, яъни икки литр атрофида манна йиғиб олиши керак эди. Аммо шанба кунида эса улар икки хисса кўпроқ, икки омер тахминан 4,5 литр атрофида манна йиғиб олишлари керак эди. ЧУнки Худованд якшанба куни манна ёғдирмасди. Бу нонлар Худованднинг Ўз фарзандларига берадиган икки хисса кўпроқ ахдини хам билдиради. Биринчи хиссаси бу кундалик эхтиёжларимиз учун бўлса, иккинчи хиссаси Шанба кундан кейин яхши дам олишимиз ва куч тўплашимиз учун берилган. Левийлар китобида ёзилишича тўнғич фарзандлар хам икки хисса улушга эга бўлган. Шу ерда Римликлар 8:29 оятда эса Масих хақида шундай ёзилган: «Худо азалдан белгилаган кишларни Ўз Ўғлининг суратига айлантириш учун белгилади, токи Ўғил кўп биродарлар орасида Тўнғич бўлсин.” Худованд манна берганда Исроил халқига ўша маннадан ахд сандиғи ичига хам олиб қўйишни буюрган эди. Нима учун дейсизми, Ибронийларга Ўзининг улуғворлигини эслатиб туриш учун. Юханнода ёзилишича эса ХУдованд Исо Масих орқали Ўз улуғворлигини кўрсатди. Исо МАсих эса Ўзини самовий нон ва Хаёт нони деб атаган. Забур китобида Хазрати Довуд шундай ёзган эди: «Эй Худованд Сен менинг насибамсан…” У Худванд менга насибамни беради, демаган. У, Худованд Сен менинг насибамсан, деган. Бундан мен шундай фикрга келаман. Раббим менинг насибам экан, У менинг хамма мухтожликларимни қондиради. Мен Унда бутунлай қониқиш оламан, аммо Раббим мендан, хаётимдан қониқармикан? Дугоналар сиз бу хақида нима деб ўйлайсиз? У сизнинг хаётингиздан хам қониқяптимикин?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top