4:27

Худонинг назарида Эр-Хотинларнинг қадри бор

MP3

Азиз аёллар биз бугун доимо бизлар учун долзарб ва xеч қачон эскирмайдиган бир мавзу xақида суxбатлашни лозим топдик. Бу мавзу xар бир аёлни қизиқтириши шубxасиз. Биз дунёдан эр-хотинлик xақида турли хил гапларни эшитганмиз. Бизга маслаxатлар xам беришган, тўғрими? Аммо xозир эр-хотинлик мавзусига Худонинг назари билан қараймиз, ва ўз xаётимизга назар ташлаймиз. Бугун айтиладиган xақиқатлар бизнинг оиламизда мавжудми? Шунинг учун диққат билан тингланг. Агар Ибтидо 1 боб 26 оятдан 28 оятгача ўқисак, Худованд одамни Ўз суратида яратганини кўрамиз. Биз бу сатрларни ўқиганимизда нимагадир, фақат эркак киши кўз олдимизга келади. Фақат эркак киши Худонинг суратида яратилган деб ўйласак, мутлақо хато ўйлаган бўламиз. Агар 27 оятнинг охирига қарайдиган бўлсак, унда Худо одамни Ўз суратида, илоxий суратда яратди, уларни эркак ва Хотин қилиб яратди, деб ёзилганини кўрамиз. Яхшилаб эътибор Беринг-а, уларни эркак ва хотин қилиб яратди деб ёзилган. Демак, аёл xам Худонинг суратида яратилган. Худонинг назарида эркакнинг xам аёлнинг xам ўз қадри бор. Чунки улар Худонинг суратида яратилган. Xеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун инсонлар жуфт-жуфт бўлиб яшашади? Эр-хотин бўлиб яшаш қаердан пайдо бўлди, ва қачон пайдо бўлди? Бу саволга жавобни яна Ибтидодан оламиз. Худо бутун борлиқни яратиб бўлгач, одам атони яратди. Ибтидода айтилишича, У одамнинг ёлғизлигини кўриб: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, энди унга муносиб мададкор яратаман”, деди. У аввал xамма xайвонларни одамнинг олдига олиб келди, аммо уларнинг ичидан одамга муносиб мададкор топилмади. Шунда Худо одамни ухлатиб, унинг қовурғаларидан бирини олди, ва уни эт билан қоплаб аёлни яратди. Xеч ўйлаб кўрганмисиз, Худо нима учун аёлни эркакнинг қовурғасидан яратди? Бир одам шундай деган экан: «Худованд аёлни эркакнинг бошидан яратмади, акс xолда у эрга xукмронлик қиларди, У аёлни эркакнинг оёқларидан олиб яратмади, эркакларга топталмаслиги учун. Худованд аёлни эркакнинг биқинидан, юракка яқин жойидан, қовурғасидан олиб яратди. Шунинг учун xам эр киши ўз аёлини севиши улар ўртасида муxаббатли шерикчилик бўлиши керак. ”Бизни Худованд мададкор қилиб яратган экан. Биз “ёрдамчи” деган сўзни эшитганимизда, эркакдан бир поғона пастда турадиган бир шахс кўз олдимизга келади. БУ сўз албатти иккинчи даражали ўринни белгилайдигандай туюлади. Аммо ундай эмас. Забур 69 боб 6 оятни ўқисак: « Сенсан ёрдамчим ва Қутқарувчим, Кеч қолмагин, эй Худованд!”. Бус анода xазрати Довуд кимни ёрдамчим деб атаган. Албатта Худони. Худо бизнинг паноxимиз ва ёрдамчимиз. Қийин дамларда биз Ундан ёрдам олишга борамиз. У бизга ёрдам беради. Шунинг учун xам аёлларни иккинчи даражали деб ўйласак адашамиз. Биз эрларимизга

Энг муносиб ёрдамчилармиз. Чунки Худованд бизни шунинг учун xам яратган. Худо Одам Ато билан Момо Хавони яратганида У биринчи оилани, биринчи эр-хотинларни яратган эди. Уларнинг орасида севги бор эди. Эр-хотинлик Худодан берилган муxаббатли шерикчилик. Эр-хотинларнинг орасидаги энг муxим муносабат эр-хотин орасида бўлиши керак. Буж уда муxим муносабатдир. БУ муносабат xар доим яхши бўлиши керак. Бу муносабат муxаббат билан бўлиши керак. Яна эр-хотинлар икки эмас бирдирлар. Улар xар нарсада бир бўлишлари керак. Воиз китобида ёзилишича, бир арқонни узиш осон, иккита арқон ўзларини xимоя қила олар, аммо уч арқони узишнинг имкони йўқ. Шунинг учун xам эр-хотин Худо билан бирга бўлса, xар нарсани енгади. Улар қандай қилиб бир бўлишлари мумкин. Агар эр хотинини бошқаларнинг олдида, хақорат қилса, бунда бирлик бўладими? Ёки хотин эрини бошқаларнинг олдида xурматсиз қилса уларнинг орасида бирлик бўладими, асло йўқ. Улар бундай xолатда бир бўлолмайдилар. Эр-хотинлар нафақат танавий, балки руxан ва маънан xам бир бўлишлари керак. Муқаддас Каломда ёзилишича, эр ўз хотинини ўзини севгандай севиши керак. Хотин xам эрини хурмат қилсин. Xурмат қилиш билан севиш бир нарса. Агар севсангиз xурмат қиласиз, xурмат қилсангиз албатта севасиз. Уларнинг орасида деярли катта фарқ йўқ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top