4:21

Қандай қилиб эрнинг энг яхши дўсти бўлиш мумкин?

MP3

Ассалому алайкум мехрибон ва оқила опа-сингиллар. Инсон зоти дўстга мухтож. Қийин холатларда хам, хурсандчиликда хам киши хисларини дўсти билан бўлишади. Бугун Мен Лола сизлар билан эримизга яқин дўст бўлиш сирлари хақида бўлишмоқчиман. Бизнинг хар сафарги сухбатларимиз мавзуси эр-хотин ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ва бахтли хаёт кечириш хақида бўлади. Шу муносабатларга дўстлик мавзусини хам қўшдик. Агар сиз эрингиз учун энг яхши дўст бўла олсангиз қолган муаммолар ўз-ўзидан хал бўлиб кетади. Яхши дўст – бу сирларни бўлиша оладиган, доимо бирга вақт ўтказишни хохлайдиган кишидир. Балки эрингиз сизни ўзига дўст деб билмас. Сиз хам уни ўзингизга дўст деб хисобламассиз. Бироқ нима бўлганда хам умидингизни йўқотманг. Бугунги сухбатимизда биз қандай қилиб эрларимизга яхши дўст бўлишнинг йўлларини кўриб чиқамиз. Бунинг учун оилада эр-хотин бир бўлишлари керак. Агар сиз эрингиз билан якдил бўлишни истасангиз буни ўзингиз бошлашингизга тўғри келади. Оилада хамма ишларни биргаликда бажаришга харакат қилинг. Бу ташаббусга эрингизни хам тортинг. Бироқ буни мулойимлик билан бажаринг. Биргаликда бирор ишни қилиш пайтида сухбатлар бўлади. Эр-хотин ўртасида яқин муносабат бўлади. Унинг бирор иши сизга ёқмаса хам уни танқид қилманг, хукм қилманг. Секингина айтиб қўйсангиз бўлади. Иккинчи йўли бу – қийин холатларда алохида эмас биргаликда харакат қилинг. Бундай холатлар одатда қийинчиликларга дуч келганда содир бўлади. Бир танишимнинг фарзанди касал бўлиб қолди. Шу пайтда эр-хотин алохида – алохида қийналишди. Бу қийинчиликни кўтариш хар иккаласига хам қийин эди. Аммо ўша пайтда улар бирлашганларида бу қийинчиликни кўтариш осон бўларди. Агар икки киши биргаликда харакат қилса хар қандай қийинчилик хам чекинади. Қийинчилик бўлганида бирлашиш оилани хар доимгидан кўпроқ яқинлаштиради. Эрингиз бирор нарсадан қийналаётганини сезсангиз, унга ёрдам бериш йўлларини қидиринг. ХАр сафар унга қийин бўлганида унинг ёнида бўлсангиз, у хам сиздан ўрганади. Учинчи йўли бу мухим қарорларни биргаликда қабул қилиш. Бу йўл кўпгина оилалар учун имконсиздай туюлиши мумкин. Чунки оилада эркак киши қарор қабул қилишига ўрганиб қолганмиз. Бироқ аёлларининг сўзларига хам қулоқ соладиган эрлар хам талайгина. Биз эрларимиз билан бирга бирор бир нарсага қарор қилар эканмиз, ўзимизникини ўтказишга харакат қилмай, эримизга ён беришимиз керак. Қарорлар қабул қилишда фикр билдириб, асосий ишни унга қўйиб берсак, бу билан унга бўлган хурматимизни кўрсатган бўламиз. Яна бир йўли бу ўзингизда хазил туйғусини пайдо қилиш. Сиз турмушга чиққанингизда хазилкаш бўлмаган бўлсангиз хам энди хаёт давомида шу туйғуга хожат сезасиз. Бир холатни айтай. Эрингиз бир воқеадан хафсаласи пир бўлди. Бирор нарсадан кайфияти тушди. Шу пайтда холатга боғлаган холда беғараз хазил қилиш билан унинг кўнглини кўтарасиз. Уни ёмон кайфиятдан чалғитасиз. Бу муаммоли холатга бошқа томондан қарашга ундайсиз. Бу хислат унга яхши дўст бўлишингизга ёрдам беради. У хам сизга бирор бир хазил қилганида чин дилдан берилиб кулишга тайёр бўлинг. Вақти-вақти билан жиддий ишлардан чекинтириб, романтик муносабатларга бошланг. Бу унинг чарчаган миясига дам ва кейинги ишларга куч беради. Эрингизга яхши дўст бўлишнинг бошқа бир йўли – унга хамдард бўлишдир. Бирор нарсадан қийналганида унинг ёнида туриб, унга хамдардлигингизни кўрсатинг. Сўзларингиз ва харакатларингиз билан унга ёрдам беринг. Унинг холатига кириб уни чин дилдан тушунсангиз, ичидан ўтаётганларини бажонудил тингласангиз, у бундан қаноатланади. Бу харакатингиздан қониқади. Яхши дўст одатда дўстига хамдард ва сирдош бўлади. Яхши тингловчи бўлади. Хар қачон қийин вазиятга тушганида у билан дилдан гаплаша олади. Сиз хам эрингиз учун шундай одам бўлишни истасангиз юқорида келтириб ўтган йўлларни ўзингизда синаб кўринг. Яхши дўст бўлиш учун нималар қилиш кераклигини билсангиз бизга хам ёзиб юборинг. Сизнинг маслахатларингиздан миннатдор бўламиз. Хозир эса кейинги сухбатимизга қадар ОМОН бўлинг деб қоламан!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top